Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Сирдарё вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида оммавий қабул Мирзаобод туманида бўлиб ўтди. Унда Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари аҳолисининг мурожаатлари қабул қилинди.

Тадбирда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова ва Олий суд судьялари иштирокида 31 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Шундан 8 нафари жиноят ишлари бўйича, 7 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 2 нафари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар, 8 нафари маъмурий ишлар буйича судларга оид ўз мурожаатларини йўллашди. Мурожаатлардан 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 та мурожаат жойида ижобий хал этилди. 7 та мурожаат бўйича эса кассация тартибида шикоятлар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.

Шунингдек сайёр қабул давомида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан 4 нафар, Мирзаобод туман суди томонидан 1 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илагри шартли равишда озод қилинди. 1 нафар шахс эса сайёр қабул жараёнида суд томонидан тайинланган муаян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари озод этилди.


Сайт I Telegram I Facebook
Торговля людьми – тяжкое преступление

Торговля людьми является одним из пороков, угрожающих безопасности и социально-духовной стабильности. В условиях построения правового государства и справедливого гражданского общества торговля людьми стала одной из актуальных проблем сегодняшнего дня.

Подробнее 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Сирдарё вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабулларнинг якуний манзили Янгиер шаҳрида бўлди.

Ховос тумани, Янгиер ва Ширин шаҳарлари аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова ва Олий суд судьялари иштирокида 58 нафар фуқаронинг аризалари қабул қилинди.

Шундан 30 нафари жиноят ишлари бўйича, 15 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 3 нафари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар, 9 нафари маъмурий ҳамда 1 нафари иқтисодий ишлар буйича судларга оид ўз мурожаатларини йўллашди.

Мурожаатлардан 28 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 12 та мурожаат жойида ижобий хал этилди. 16 та мурожаат бўйича эса кассация тартибида шикоятлар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.

Шунингдек сайёр қабул давомида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича Ховос туман суди томонидан 3 нафар, Янгиер шаҳар суди томонидан 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

3 нафар шахс томонидан сайёр қабул давомида мурожаатига ечим топилгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти номига ёзма равишда ташаккурнома тақдим этилди.

Сирдарё вилоятида икки кун давом этган оммавий сайёр қабуллар давомида жами 100 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилиб, уларга суд-ҳуқуқ масалалари бўйича тушунтиришлар берилиб, назоратга олинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.
Парламент раҳбари Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда умумий тарихий илдизлар, ягона дин, муштарак тил, маданият, анъана ва қадриятлар мамлакатларимиз стратегик шериклигининг асоси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял председателя Милли Меджлиса Азербайджана Сахибу Гафарову.
Глава парламента поблагодарила лидера Узбекистана за теплый прием, передала искренние приветствия и наилучшие пожелания Президента Азербайджана Ильхама Алиева.
В ходе встречи было подчеркнуто, что основой стратегического партнерства наших стран являются общие исторические корни, язык, религия, культура, традиции и ценности.

#Mirziyoyev #qabul #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Фарғонада судьялар ижарага ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган фуқаролар билан учрашди

Қишлоқ хўжалиги ерларини “e-auksion.uz” электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш жорий йилнинг январь ойидан бошлаб йўлга қўйилди. Бугунги кунда янги тизим шаффофлик асосида талабгорлар орасидан ғолибларни аниқлаб бермоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ТАҚДИМНОМА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида оилавий ажримларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш ҳамда алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж об общественных приёмах по судебно-правовым вопросам в Сырдарьинской области

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий сайёр қабуллар ҳақида махсус репортаж

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар ва Сариосиё туман судлари томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган шахс 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Сайт I Telegram I Facebook