Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Андижон вилоят судида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

Бугун барча соҳаларда бўлгани каби суд тизимида ҳам кўплаб аёллар ҳалоллик ва фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар. Улар қайси вазифада бўлмасин – судья ёки суд ходимаси – одил судловни рўёбга чиқаришга муносиб ҳисса қўшиш, зиммасига юклатилган вазифаларни қалб амри билан адо этиш баробарида намунали оила бекаси сифатида ҳам барчага ўрнак бўлаётганлиги бор гап.

Тадбирда меҳнат фахрийси А. Турғунов, вилоят суди раиси Т. Мелибоев, вилоят маъмурий суди раиси М. Салимов ҳамда бошқалар ҳамкасб опа-сингиллар шаънига илиқ тилаклар, самимий дил сўзларини изҳор қилдилар. Шунингдек, шодиёнада бир гуруҳ судьялар аёлни улуғловчи шеърлардан намуналар ўқиб бердилар.

Эътиборли жиҳати, байрам арафасида Судьялар олий кенгаши томонидан меҳнат фахрийси Р. Ҳамдамова “Суд фахрийси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилган бўлса, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Г. Асранова фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, вилоят судининг икки судьяси Г. Асранова ҳамда Ч. Исмоилова одил судловни амалга оширишдаги, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдаги самарали фаолияти, хизмат бурчини намунали бажараётганлиги учун Олий суд раиси ташаккурномасига сазовор бўлдилар.

Тадбирда мукофот ва совғалар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook
АЁЛ СУДЬЯЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ

Аёлсиз, пойида чечаклар унган,
Ҳаёлсиз, руҳимни гуллатган масрур.
Онасиз, опасиз, сингилсиз, ёрсиз,
Биз учун ҳамиша ифтихор, ғурур.

Ҳаётда йўллар кўп, бурилишлар кўп,
Синовлари бисёр кўхна дунёнинг.
Аммо сиз мардона юрасиз доим,
Қирқ битта жони бор дея аёлнинг.

Танлаган касбингиз асли машаққат,
Турфа кечмишларга бўласиз ошно.
Дунёга дил бериб адашганларга,
Фақат тўғри йўлни кўрасиз раво.

Бунда ҳақиқатни очмоқлик қийин,
Бунда адолатни тиклаш саботдир.
Бироқ, уддалайсиз зукколик билан,
Сабр тоқатингиз сизга қанотдир.

Гоҳо жанглар ичра отасиз ўзни,
Муроса билмайди "уруш-урушлар"
Ҳақиқат нелигин қайданам билсин,
Йўлингиздан чиққан кўнгилфурушлар.

Бироқ ҳаётингиз бари бир яхши,
Асло нолимайсиз тақдир азалдан.
Яхшиям сиз борсиз, сиз борсиз деймиз,
Миннатдор бўламиз сиздай онадан!

Бугун бахтли кундир, энг чиройли кун,
Байрамга арзийсиз ҳар куни асли,
Сизга таъзимдамиз, ардоғимизсиз,
Эй бибихонимлар, тўмарис насли...

Маҳбуба Аҳмедова, Фарғона вилояти
телерадиокомпанияси радиобошловчиси

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасининг тақдимоти билан танишди. Ушбу лойиҳа Англиянинг “Arup” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Давлатимиз раҳбари лойиҳанинг қиймати, спортчи ва томошабинлар учун яратиладиган қулайликларни синчиклаб сўради. Мутасаддиларга ишлар ҳажми ва зарур маблағ миқдорини йилма-йил ҳисоб-китоб қилиб, аниқ режа шакллантириш, қурилиш бўйича тендер эълон қилиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент ознакомился с проектом Олимпийского городка, разработанным британской компанией Arup.
Глава государства поинтересовался в деталях стоимостью проекта, условиями, которые будут созданы для посетителей. Ответственным лицам даны указания составить четкий план, рассчитав объем работ и финансовых ресурсов по годам, объявить тендер на строительство.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Раҳбарларга инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Озиқ-овқат бозорига маҳсулотларни узлуксиз етказиш, бунинг учун зарур захираларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание мер по достижению намеченных на текущий год целевых показателей социально-экономического развития отраслей и регионов.
Руководителям дано указание оперативно решать логистические вопросы при реализации инвестиционных проектов и осуществлении экспортных поставок.
Поручено принять меры по обеспечению бесперебойной поставки продукции на продовольственные рынки и формированию в этих целях необходимых резервов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #ichkibozor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий суд жамоаси барча аёлларни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлайди!


Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев: В стране, где возвеличиваются честь и достоинство женщины, всегда будут царить мир и благополучие, согласие и стабильность

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Дурдона Дадахонова ҳақида лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича аёл судьялари ҳақида лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook