Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
28K photos
11.2K videos
18 files
23.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Суд томонидан фуқарога туғилганлик факти белгиланди

Собир Қаршиев Навоий вилояти Хатирчи тумани “Майдонсой маҳалласида туғилган. Унга 1978 йил 28 мартда тиббиёт муассасасидан ташқарида уй шароитида туғма кўзи ожиз ҳолатда туғилганлиги сабабли тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақида маълумотнома берилмаган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Хоразмда судлар томонидан 26 нафар фуқаро оқланган

Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг ўтган 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Ноқонуний қурилган уч қаватли савдо биноси мажбурий тартибда бузилади

Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳуқуқий назорат инспекцияси Р.Шаматов (исм-шарифлар ўзгартирилган)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳри Хондамир кўчасида қурилган бинони унинг ҳисобидан буздиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Гендер тенглиги — инсон хуқуқларининг ажралмас кўрсаткичи. Зўравонликка қарши курашнинг ҳуқуқий асослари қандай?

Гендер тенглиги инсон ҳуқуқларининг асосий кўрсаткичларидан бўлиб, у инсон ҳуқуқларида тенглик ва камситмаслик деган асосий принципларига монанд жаҳон ҳамжамиятида, минтақавий ташкилотлар фаолиятида, миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
“BLOGER va Qonun” Telegram-гуруҳи маъмури К. Джумаевга оид жиноят иши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” банди билан айбланган Комил Джумаевга жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда.

К. Джумаев 2021 йил 6 август куни ўзи юритиб келаётган “BLOGER va Qonun” номли Telegram-гуруҳи орқали Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Сурхон ҳудудий бўлимининг аёллар маслаҳатхонаси акушер-гинекологи Гулнора Пўлатова ҳамда унга бириктирилган ҳамшира Насиба Саттаровани шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатганликда айбланган.

Суд терговида судланувчи К. Джумаев “BLOGER va Qonun” Telegram-гуруҳига Г. Пўлатова ва Н. Саттарова ҳақидаги видеолавҳани аслида турмуш ўртоғи Г. Қодирова тайёрлаганлиги, ўзи эса ушбу лавҳани мазкур гуруҳга жойлаштирганлиги ҳақида кўрсатма берган.

Жабрланувчилар Г. Пўлатова ва Н. Саттарова ҳам ўзининг кўрсатмасида ушбу видеолавҳадаги шарманда қиладиган уйдирмалар жамланган овозли ёзув Г. Қодировага тегишли бўлса-да, аммо тергов органи томонидан унинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилмасдан, иш судга юборилганлиги маълум қилинган.

Жабрланувчилар ушбу ҳолатни инобатга олиб, жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатишни ва Жиноят-процессуал кодексининг 416-417-моддалари тартибида ажрим чиқаришни сўраган.

Давлат айбловчиси ҳам иш ҳолатидан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 416-417-моддалари тартибида тегишли процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришни сўраб, илтимоснома билан мурожаат қилган.

Жиноят иши юзасидан тарафлар фикри инобатга олинган ҳолда 2022 йил 7 февраль куни Жиноят-процессуал кодексининг 416-417-моддалари тартибида тегишли процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақида ажрим чиқарилиб, нусхаси ижро қилишлик учун туман прокуратурасига юборилган.

Сайт I Telegram I Facebook
Фирибгарлик жиноятининг олдини олиш чоралари

Фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият беради.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Самарқандда 2021 йилда нечта авария бўлиб, қанча одам судланганлиги ва улардан неча нафари аёллар бўлганлиги маълум қилинди

Самарқанд вилояти суди биносида бўлиб ўтган брифингда вилоят суди раиси ўринбосари-жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Толиб Бойзоқов 2021 йилда вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИМАН!

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда яшаб фуқаролик ололмай сарсон-саргардон юрган юртдошларимиз жуда кўп эди. Сабаби, фуқаролик олишга талаблар жуда қаттиқ, деярли имконсиз эди. Фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаётда жуда катта муаммоларга дуч келишарди. Кейинги йилларда бу йўналишда ҳам талаблар либераллаштирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз кўз ёш билан Ўзбекистон паспортини олишди.

2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни Ўзбекистон Республикасида фуқароликни олиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши билан аҳамиятли бўлди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Фарғонада “қизил ҳудуд”га киритилган маҳалла фуқаролар йиғинида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабули ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, аввало инсон манфаатларига хизмат қилади. Ҳар бир давлат органи, идора ва ташкилотлар ўз фаолиятларини амалга оширишда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши принципларига қатъий риоя қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан фуқароларнинг қонун билан қўриқланган ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида аҳолининг дардини билиш, муаммоларини кўтариш, ҳал этиш, ечимини топиш бўйича бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев ва судьяси Ш. Тожиев томонидан Фарғона шаҳар "Оқариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар томонидан суд қарорлари, жазодан шартли озод қилиш, бузилган уй жойи ва савдо дўкони учун компенсация ундириш, судланганлик ҳолатини муддатидан илгари олиб ташлаш, суд қарорининг ижро қилинмаётганлиги каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларинг ўрганилиб, шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Жумладан, А. Ғуломқодиров Олий суд раиси ўринбосарига ариза билан мурожаат қилиб, доимий рўйхатга қайд этилмаганлиги сабабли ИИБга фуқаролик паспортини олиш масаласида мурожаат қилгани, мурожаати низоли бўлганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги юзасидан судга даъво ариза киритиш масаласида тушунтириш беришни сўради. Шу кунни ўзида уни даъво аризаси қабул қилиниб. тегишли тартибда ҳал қилиш учун фуқаролик судига тақдим қилинди.

Қисқа қилиб айтганда амалга оширилаётган ҳар бир ҳаракат халқни рози қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ва фаровон келажак барпо этиш учун олиб борилмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sudyalar Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń 2022-jıl 29-yanvar kúni qabıl etilgen “Mámleketlik uyımlar menen múnásibetlerde puqaralar hám isbilermenlik subektleri huqıqlarınıń nátiyjeli qorǵalıwın támiyinlew hámde xalıqtın sudqa bolǵan isenimin jánede asırıw is-ilájleri haqqında” ǵı Qararınıń áhmiyeti boyınsha «Ashıq mikrofon» kórsetiwine qatnasıp, keń túrde túsinik berdi

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид, ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги лойиҳалар билан танишди.
Мутасаддиларга тақдимот қилинган лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию управления многоквартирным жилищным фондом и развитию системы теплоснабжения в городе Ташкенте, благоустройству и озеленению махаллей, а также проектов в сфере геологии и химической промышленности.
Ответственным лицам даны указания по своевременной и эффективной реализации представленных проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoykommunal #geologiya #kimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter