Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.4K photos
10.3K videos
18 files
22.8K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Олий суд судьялари Ўткир Холов ва Дониёр Тожибоев билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг сайёр мажлисида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти судларининг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Маъмурий суд ишларини юритиш янада такомиллашади

Суд-ҳуқуқ тизимида охирги беш йил мобайнида амалга оширилган ислоҳотларга назар ташлайдиган бўлсак, ушбу даврни ҳеч иккиланмасдан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг янги даври деб аташ мумкин. Боиси ушбу даврда суд ҳимоясини таъминлашда ортиқча бюрократик тўсиқлар ва тизимда мавжуд бир қатор камчиликларни бартараф этиш, соҳани ислоҳ этиш борасида дадил қадамлар ташланди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
YouTube да эълон қилинган Ж. Жавлиевнинг жиноят ишига оид видеомурожаат юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2019 йил 11 мартдаги ҳукмига асосан Жасурбек Жавлиев Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор, деб топилган. Аниқроқ айтганда, судланган Ж. Жавлиев одамлар ўлимига ва тан шикасти олишига сабабчи бўлган транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини содир қилган.

Унга нисбатан барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум этилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

Биринчи инстанция суди томонидан судланган Ж. Жавлиевнинг транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида одамлар ўлимига сабабчи бўлганлик ва баданга тан шикасти етказганлик жиноятини содир қилганликдаги айби шак-шубҳасиз исботланган ва тасдиқланган, деб топилган.

Ж. Жавлиевдан жабрланувчиларга моддий ва маънавий зарарлар ундирилиши кўрсатилган. Жабрланувчи Ж. Самадовнинг судланган Ж. Жавлиевга нисбатан даъвоси йўқлиги қайд қилинган.

Мазкур ҳукмдан норози бўлиб, судланган Ж. Жавлиевнинг ҳимоячи-адвокати ҳамда жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясига кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Кассация инстанцияси судининг 2019 йил 10 октябрдаги ажримига биноан суд шикоятларда кўрсатилган важларни жиноят иши билан биргаликда текшириб, суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдириш лозим, деган тўхтамга келган.

Айни чоғда суд қарорларидан норози бўлиб, Ҳ. Ғаниев томонидан келтирилган шикояти Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан белгиланган тартибда ўрганилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Bahodir Ahmedov Telegram-каналида эълон қилинган “Herbalife маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришга тақиқ борми?” сарлавҳали мурожаат юзасидан

Эълон қилинган мурожаатда мурожаатчининг исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар суди ходими ушбу канал масъули Б. Аҳмедов билан 2022 йил 27 январь куни телефон орқали боғланиб, мурожаатчининг шахсига аниқлик киритишни сўраган. Б. Аҳмедов ушбу маълумотларни Telegram даги шахсий профили орқали юборишни ваъда қилган. Бироқ, орадан бир неча кун муддат ўтган бўлса-да, Б. Аҳмедов мурожаатчининг шахсига оид маълумотларни тақдим этмаган.

Маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг олтинчи қисмида “жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним” ҳисобланиши аниқ белгилаб қўйилган. Қонуннинг 29-моддасида эса аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги кўрсатилган.

Мазкур моддалар талабига асосан “Herbalife маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришга тақиқ борми?” сарлавҳали мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўз навбатида Олий суд очиқлик ва шаффофлик тарафдори эканлигини алоҳида қайд этган ҳолда журналист ва блогерлардан аноним мурожаатлар, тўлиқ ўрганилмаган ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилмасликларини сўрайди.

Сайт I Telegram I Facebook
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Коррупция — мансабдор шахснинг ўз мавқеи ва ваколатларидан, унга ишониб топширилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлаб, ахлоқ ва одоб қоидаларини бузган ҳолда амалга оширган жиноий ҳаракатлари йиғиндиси ҳамда ҳар қандай давлатнинг тараққиётига хавф солувчи, тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлувчи, жамият ривожи ва соҳалар юксалишига таҳдид туғдирувчи иллатдир.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Фарғонада автомактаб ўқитувчиси пора билан ушланди

Фарғона вилоятида транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари билан боғлиқ жиноят ишлари ошган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бухорода кар ва соқов қизни оғиз-қўлларини скотчлаб, зўрлаган шахсга суд ҳукми ўқилди. У бундан олдин ҳам турли жиноятлари учун 9 марта судланган

Бухорода 22 ёшли кар ва соқов қизни уриб, қийнаб, зўрлик ишлатиб, оғиз ва қўлларини скотч билан боғлаб, унинг номусига теккан 41 ёшли шахс суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик судга тааллуқли бўлганда уларни бирлаштириш тақиқланади

“Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 29.01.2022 й.) қабул қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Дарахт экиб, боғ яратсак халқимиз қўллаб-қувватлайди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Атрофни озода сақлаш инсоний бурчимиз
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2022 йил 3 февраль куни соат 16.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 30 уй) Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У. Алмамедов ва Тошкент вилоят маъмурий суди раиси А. Эрназаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги "Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Сайт I Telegram I Facebook