Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган А. Раҳмонқулов ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Сўнгги йилларда ер билан боғлиқ муносабатларни самарали тартибга солиш, ерларни муҳофаза қилишни такомиллаштириш, ерга оид низоларни олдини олиш, бу борада фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш, шунингдек, ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга оид муҳим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Muxbir Daliyev Telegram-каналида эълон қилинган “15 нафар ходим Қорақалпоғистон инкассациясидан ноқонуний бўшатилдими?” сарлавҳали мурожаат юзасидан

Эълон қилинган мурожаатда мурожаатчининг исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ходими мазкур канал масъули Х. Далиев билан 2021 йил 28 декабрь куни телефон орқали боғланиб, мурожаатчининг шахсига аниқлик киритишни сўраган. Х. Далиев ушбу маълумотларни Telegram даги шахсий профили орқали юборишни ваъда қилган.

Бироқ, орадан бир кун муддат ўтган бўлса-да, Х. Далиев мурожаатчининг шахсига оид маълумотларни тақдим этмаган. Маълумки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг 6-қисмида “жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним” ҳисобланиши аниқ белгилаб қўйилган. Қонуннинг 29-моддасида эса аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги кўрсатилган.

Ушбу моддалар талабига асосан мазкур мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди очиқлик ва шаффофлик тарафдори эканлигини алоҳида қайд этган ҳолда журналист ва блогерлардан аноним мурожаатлар, тўлиқ ўрганилмаган ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилмасликларини сўрайди.

Сайт I Telegram I Facebook
Оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган низолар бўйича аниқланган камчиликларни муҳокама қилиш

Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг судьялари томонидан Наманган вилоят адлия бошқармасида адлия ходимлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг юрисконсультлари иштирокида видеоконференсия дастури орқали амалий ўқув семинар ўтказилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгашида дастлабки эшитув ҳамда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтларига оид жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини қўллаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан фуқаро Ш. Муқимовнинг меҳнат ҳуқуқи тикланди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят суди судьялари Боёвут туманида яшовчи эҳтиёжманд оилалардан хабар олишди

Сайт I Telegram I Facebook
ХОТИНИНИНГ ВИДЕОСИНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚҚА ЖОЙЛАДИ

Аҳоли орасида ижтимоий тармоқларнинг оммалашуви ахборотни тезкор алмашиш учун яхши албатта.

Аммо, бунинг ортидан инсон қадр-қиммати ва шаънини топтайдиган фото, видеоматериалларни тармоққа жойлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ортмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ИЧКИЛИК ОТАНИ ЎҒЛИНИНГ ҚОТИЛИГА АЙЛАНТИРДИ

Олтмишга кирган бу шахснинг асл иллати – ичкилик эди. Оила, турмуш, фарзандлар саодатини кўрадиган пайти нафс жилови қўлдан кетиб, спиртли ичимлик ичишга ружу қўйди. Маҳалладошлар ва бошқа таниган-билган одамлар Улуғбек бобо (исм-фамилиялар ўзгартирилган) деса кўчада маст ҳолатда юрадиган, жанжал қилиб яқинларини ўзидан бездирадиган кимсани эслайдиган бўлишди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят суди раиси А. Махкамов "Келажак лидерлари" клуби аъзолари билан учрашув ўтказди

Сайт I Telegram I Facebook
Келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы отраслей экономики и коммунальной сферы в следующем году.
Определены задачи по обеспечению стабильного роста экономики и в 2022 году.
Глава государства указал на необходимость наладить с самого начала года системную работу всех отраслей и регионов, создать прочную основу для достижения намеченных целей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз опа-сингиллар!

Мана йил якунига етиб, сарҳисоб онлари фурсати ҳам келмоқда.

Ортга қараб, қилинган ишларга назар ташлар эканмиз, йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилганлигини, бунда эркаклар билан елкама-елка туриб, тенгма-тенг ҳисса қўшган Сиз опа-сингилларимизнинг фидокорона меҳнатингиз таҳсинга лойиқ эканлигини эътироф этмай иложи йўқ.

Шукурлар бўлсинки, жорий йилда сафимиз анча кенгайиши билан бирга, опа-сингилларимиз суд раислари қаторидан ўрин эгаллаганлиги қувонарли ҳолдир.

Зеро, Сизлар, Тўмарис-у, Барчиной, Мохларойим-у, Бибихоним каби ақли зукко, қалби дарё, халқпарвар ва жонкуяр момолар авлодидансиз.

Қадрли опа-сингилларим, тилагим - кириб келаётган Янги йил бахтли онларга, касбингиздаги улкан зафарлар туфайли хаяжонли лаҳзаларга бой бўлсин.

Сизни қўллаб-қувватловчи ва янгидан-янги ютуқларга илҳомлантирувчи яқинларингиз, зарур пайтда ёрдам қўлини чўзишга тайёр турувчи устозларингиз асло тарк этмасин.

Ўта масъулиятли ва машаққатли касбингизда Сизга метин ирода, битмас туганмас куч - ғайрат, шу билан бирга, аёлларгагина ҳос - музли қалбларни эритиб, меҳр-оқибат уйғотувчи қайноқ оташқалб дилингиздаги шижоат асло сўнмаслигини тилаб қоламан.

Сиздаги инсонийликнинг энг юқори намоёни бўлмиш - дардкашлик, жонкуярлик ва инсонпарварлик ҳислатлари Давлат раҳбари белгилаб берган Инсон қадри йўлидаги шарафли хизматларингизда йўлчи юлдуз бўлишига ишонаман.

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Робахон Маҳмудова,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари

Сайт I Telegram I Facebook
Янги 2022 йил кириб келиши муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда Президентимизга бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ изҳор этилган.

В связи с наступающим новым 2022 годом на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав государств, правительств и парламентов зарубежных стран, авторитетных международных и региональных организаций, видных государственных и общественных деятелей.
В посланиях выражаются искренние пожелания благополучия и новых успехов Президенту нашей страны, а также мира и дальнейшего процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Yangiyil #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter