Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаби ва оилавий поликлиникани бориб кўрди.
- Ҳар дақиқа - бойлик. Бу бойликдан фойдаланиб, чуқур билим олишингиз керак. Ҳамма ислоҳотларимизнинг асоси, ишончи - билимли ёшлар, - деди Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатда.
Талаб кўп бўлаётган йўналишларни туманлараро даражага тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш, Тошкент вилоятида тиббиёт бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент посетил общеобразовательную школу и семейную поликлинику в Алмалыке.
- Дорога каждая минута. Цените свое время и спешите получить глубокие знания. Образованная молодежь - основа всех реформ, наша надежда, - сказал Шавкат Мирзиёев в беседе со школьниками.
Подчеркнута необходимость организации наиболее важных направлений медицинской помощи на межрайонном уровне, приближения услуг к народу, разработки трехлетней программы здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #tanishuv #talim #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят суди раиси Ҳ. Қудратов ва Навоий вилоят маъмурий суди раиси А. Муродов бошчилигида Қизилтепа туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди фаолиятидан

Сайт I Telegram I Facebook
Маъмурий судлар томонидан амалий ўқув семинар ташкил этилди

Дунёда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ҳамоҳанг равишда мамлакатимизда ҳам ахборот-коммуникация технологияларидан барча соҳаларда кенг фойдаланиш ва уни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари ёшлар билан учрашди

21 декабрь куни 76-сонли мактабда ҳафталик доирасида ёшлар билан ўтказилган учрашувда Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Жасур Ўразбоев, Фуқаролик ишлар бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамурадов, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Журъат Авезовлар иштирок этдилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ҳәкимшилик судьялар, адвокатлар менен ушырасты


Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят суди раиси Ҳ. Қудратов ва Навоий вилоят маъмурий суди раиси А. Муродов бошчилигида Кармана туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Суд-тергов тизими янги босқичда

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ер қонунчилиги такомиллаштирилди

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Barchamiz bilishimiz shart

Farg‘ona tumanlararo iqtisodiy sudi raisi hamda sudyasi tomonidan Farg‘ona shahar M.Ulug‘bek mahalla fuqarolar yig’ini binosida bugungi kundagi jamiyatda uchrab kelayotgan chaqaloq savdosi, oiladagi zo‘ravonlik kabi jirkanch illatlarni oldini olish masalasida huquqiy targ‘ibot amalga oshirildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Далиллар мақбуллиги – муҳим масала

Андижонда вилоят суди, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида тергов сифатини янада яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Таҳлилларга кўра, судлар томонидан кўрилаётган жиноят ишлари юзасидан олиб борилган суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида процессуал ва моддий қонунчилик талаблари бузилиши ҳоллари кўзга ташланмоқда.

Мулоқотда асосий эътибор амалиётда юзага келаётган муаммоли масалаларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, шунингдек, ходимларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш каби жиҳатларга қаратилди.

Семинарда вилоят суди раисининг ўринбосари Фарҳоджон Ғаниев, шаҳар ва туман суди судьялари Азамат Ҳабибуллаев, Сардор Расулов, Умаржон Мирзаабдуллаевлар йилнинг ўтган даври мобайнида тергов ва суриштирув органи томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича мулоҳазаларини баён этдилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоят суди раиси Ҳ. Қудратов ва Навоий вилоят маъмурий суди раиси А. Муродов бошчилигида Учқудуқ туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Рақамлаштириш – давом этмоқда!

Ўтган давр мобайнида судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги, судларнинг электрон ахборот тизими “Ўзбекистон почтаси” тизими дастури билан интеграциялаштирилиб “Гибрид-Почта” хизмати йўлга қўйилган.

Батафсил👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналист ва блогерлар учун Ургут тумани судларига пресс-тур уюштирилди

Сайт I Telegram I Facebook
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ravshan Abdulla томонидан эълон қилинган мурожаат юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 2021 йил 26 февралда Равшан Абдуллаев ва Камолиддин Пўлатовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) га асосан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилган.

Мазкур иш суд биносида, очиқ суд мажлисида кўрилган.

Бундан ташқари, туман суди томонидан 2021 йил 29 ноябрда Муҳаммаджон Баҳодировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилган. Мазкур иш бўйича Р. Абдуллаев жабрланувчи сифатида иштирок этган.

М. Баҳодировга оид иш видеоконференцалоқа тизими орқали мазмунан кўриб чиқилган. Шу муносабат билан ҳуқуқбузар М. Баҳодиров ва жабрланувчи Р. Абдуллаев судга келмаган ва Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ биносидаги видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлисида иштирок этган.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туман суди биносида фуқароларнинг кутиш жойлари ташкил этилган.

Фуқаролар судда кўрилаётган ишлар бўйича ўзларига керакли маълумотларни олишлари учун кутиш зали электрон монитор билан жиҳозланган.

Кутиш залида фуқароларга барча шароитлар яратилган бўлиб, тўлиқ видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Туман судида фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида хона мавжуд. Кутиш жойидаги пештахтага туман судининг судьялари томонидан кўриладиган ишларнинг ҳафталик графиги жойлаштирилган бўлиб, ишлар ушбу графикда белгиланган вақт ва тартибда кўриб чиқилади. Туман суди биносида 5 та суд мажлиси зали мавжуд, ушбу залларда фуқаролар ва суд процесси иштирокчилари учун барча шароитлар яратилган.

Бугунги кунга қадар туман судига Р. Абдуллаевнинг мурожаатида кўрсатилганидек суд мажлисининг белгиланган вақтда бошланмаслиги юзасидан бирор-бир мурожаат келиб тушмаган.

Ўз навбатида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан Р. Абдуллаевга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари 2021 йил 16 декабрь куни электрон шаклда туман судига келиб тушган.

Ушбу иш ҳужжатлари туман судининг судьяси С. Хожамкулованинг иш юритувига қабул қилиниб, 2021 йил 16 декабрь куни Миробод туман ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ билан ташкил қилинган видеоконференцалоқа тизими орқали суд мажлиси ўтказилган.

Туман судининг қарори билан Р. Абдуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан мазкур модда санкцияси доирасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, яъни 1 080 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Мазкур қарор юзасидан бугунги кунга қадар апелляция шикояти ёки протести келиб тушмаганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook