Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда ҳудудий дастурлар учун қарийб 75 триллион сўм ажратилиши қайд этилиб, бу дастурларни маҳаллалар кесимида бажариш чора-тадбирлари белгиланди.
Президент бундан буён дастурлар вазирликда эмас, маҳаллада шаклланишини, уларни ҳокимларнинг ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и сокращения бедности.
Отмечалось, что в следующем году на региональные программы намечено выделить почти 75 триллионов сумов, определены меры по их реализации в разрезе махаллей.
Президент указал, что отныне программы должны разрабатываться не в министерстве, а помощниками хокимов по принципу «махаллабай».

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #dasturlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ва ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини қуриш, Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичи кенгайтириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни қулайлик, хавфсизлик ва сифат жиҳатидан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.

Президент ознакомился с презентацией проектов по развитию транспортной инфраструктуры.
Рассмотрены проекты по строительству подземной линии метрополитена от станции метро «Буюк ипак йули» до массива «Ташкентский тракторный завод» и второго этапа надземного кольцевого метро, а также расширению путепровода на улице Бабура.
Глава государства дал рекомендации по дальнейшей доработке проектов с точки зрения удобства, безопасности и качества.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бахтиёр Исломов Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Президент фармони билан Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Бахтиёр Исломов бунга қадар Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судья ва суд ходимлари иштирокида мини-футбол бўйича "Хоразм вилоят суди раиси кубоги" мусобақаси ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро мурожаати ўз ечимини топди

Сирдарё вилоят суди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоят Халқ қабулхонаси билан Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган судлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан чора-тадбирлар режаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сайхунобод тумани Халқ қабулхонасида қабулхона мудири Ш.Юнусалиев ва Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси У.Курбанов томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят ва хуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Тошкент вилоят суди ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида вилоятдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар сони ортган ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқиши ва содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги ана шундай очиқ мулоқот шаклидаги учрашув Оққўрғон туманининг Султонбод маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов иштирок этди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қизил ҳудудга киритилган маҳаллада тарғибот тадбири ўтказилди

Тошкент вилоят Чиноз туманидаги “Қир” маҳалласида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д.Иззатов, Чиноз туман суди судьяси Р.Раҳимжоновлар иштирок этди. Сўзга чиққан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д.Иззатов бугунги кунда Чиноз туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг айрим турлари, жумладан, безорилик, фирибгарлик, номусга тегиш каби жиноятлар сони бирмунча ошганини таъкидлади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Сирдарёда судьялар ва тергов ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Сирдарё вилоят суди биносида Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан "Суд муҳокамаси иштирокчиларини суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш тизимининг амалиётга тадбиқ этилиши" юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Норин туманида майда безорилик содир этган шахсга суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201 (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) ва 241 (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсга 10 сутка маҳмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
ЭНДИ СУДЬЯЛИККА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВДАН ЎТА ОЛМАСА 1 ЙИЛ ЎТГАЧ ЯНА ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ МУМКИН

Бугунги кунда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ҳамда ушбу институтни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган мустақил институтига айлантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BRIFING: Qaraqalpaqstan Respublikası hákimshilik sudı hám Nókis rayonlararalıq hákimshilik sudı tárepinen 2021-jıldıń 9 ayı dawamında ámelge asırılǵan jumısları boyınsha maǵlıwmat

Сайт I Telegram I Facebook