Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Фуқаролар учун сайёр қабул ва сайёр суд мажлиси ўтказилди

Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Нозима Тожиева Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти Чуст туман бўлими ходимлари ва фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот шаклида тарғибот тадбири ўтказди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судда соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг аҳамияти қандай?

2021 йил 16 сентябрдаги қонунга мувофиқ, Фуқаролик процессуал кодекси қўшимча 25-1-боб соддалаштирилган тартибда иш юритиш бўйича тўлдирилди. Қонун 2021 йил 17 сентябрдан амалда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган депутат С. Жумаевнинг видеомурожаати юзасидан

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман ички ишлар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбли, деб топилган М. Жумаев, ушбу кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланган Я. Жумаева ҳамда мазкур кодекснинг 41-моддаси ва 183-моддаси билан айбланган Ш. Жумаевага оид маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 305-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) 2-қисмига кўра ушбу Кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бир сутка ичида кўриб чиқилиши” лозим. Ушбу Кодекснинг 294-моддаси (маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари) 3-бандига кўра “Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт”, деб белгиланган.

Шу боис 2021 йил 12 октябрь куни суд мажлисига чақирилган ҳуқуқбузар Ш. Жумаева Тошкент шаҳрига кетганлиги, унинг иштирокисиз ишни кўриш қонунчиликка хилофлиги сабабли суд мажлиси қолдирилган.

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларининг тўғрилиги электрон база орқали текширилганида Ш. Жумаева 2021 йил 2 октябрь ва 2021 йил 3 октябрь куни ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса-да, профилактика инспектори томонидан тузилган маъмурий баённомада Ш. Жумаеванинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги тўлиқ баён этилмаган. Аниқроғи, Ш. Жумаева 2021 йил 3 октябрь куни соат 18.00 да ўзининг уяли телефонидан С. Жумаевнинг уяли телефонига овозли ва ёзувли хабар юбориб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолатига баҳо берилмаган. Ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома тузилмаганлиги, бундан ташқари жабрланувчи С. Жумаев томонидан профилактика инспекторига тақдим этилган DVD-диск электрон базага киритилмаганлиги сабабли иш ҳужжатлари камчиликларни бартараф этиш учун суриштирув органига қайтарилган.

Ҳуқуқбузарлар М. Жумаев, Я. Жумаева ва Ш. Жумаевага нисбатан тўпланган маъмурий иш иккинчи маротаба туман судининг иш юритувига 2021 йил 3 ноябрь куни келиб тушган. Маъмурий материал текшириб кўрилганида иш ҳужжатларига ушбу ишга умуман алоқадор бўлмаган бошқа шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлигига оид маъмурий баённома қўшиб юборилганлиги сабабли иш қайтарилган ва камчиликларни бартараф этган ҳолда зудлик билан электрон базага қайта юклаш сўралган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг 2021 йил 3 ноябрдаги қарорига кўра М. Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши) қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 270 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Я. Жумаева ушбу Кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-моддаси қўлланилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 270 000 сўм, Ш. Жумаева ушбу Кодекснинг 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-34-моддалари қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 810 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан мазкур маъмурий ишни кўриш сансалорликка йўл қўйилмаган, суриштирув органи томонидан суриштирув тўлиқ олиб борилмаганлиги, ҳужжатлар электрон базага нотўғри киритилганлиги сабабли икки маротаба қайтарилган.

Ҳозирги кунда иш юзасидан суднинг қарорига нисбатан тарафлардан апелляция тартибида шикоят ёки протест келиб тушмаганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ НИЗОЛАР СУДИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари
И. Муслимов Туркия Республикаси Низолар суди раиси
Ж. М. Акинжи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Томонлар давлатларимиз суд ҳокимияти органлари ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканлигини билдирди.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назария ва амалиёт уйғунлиги: Олий судда Тошкент давлат юридик университети талабаларига маҳорат дарси ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Qiziltepada MIB xodimi jinoyatga qo‘l urdi. Unga hukm o‘qildi

JIB Qiziltepa tuman sudining ochiq sud majlisida V.Alibekovning jinoyat ishi ko‘rib chiqildi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент раислигида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу соҳадаги камчиликлари танқидий кўрсатиб ўтилди.
Кардиологик касалликлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Шифохоналарни жиҳозлаш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых заболеваний.
Подвергнуты критике недостатки в деятельности Кабинета Министров и Министерства здравоохранения в указанном направлении.
Определено внедрение новой системы кардиологической службы. Даны поручения по оснащению больниц и повышению квалификации медицинских работников.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #kardiologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг сайёр мажлисидан

Сайт I Telegram I Facebook
Оила қонунчилиги борасидаги ҳуқуқий билимлар мустаҳкамланди

Тошкент шаҳар суди судьялари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, билимини ошириш ва айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинади. Шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьялари томонидан Қизириқ туманида сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook