Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди.
ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ҳамда истиқболдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
2021-2022 йилларда ШҲТга Ўзбекистон раислик қилишини инобатга олиб, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг келгуси даврдаги асосий устувор йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в юбилейном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.
Обсуждены основные итоги деятельности ШОС за прошедшие 20 лет и стоящие перед организацией приоритетные задачи. Состоялся обмен мнениями по вопросам глобальной и региональной политики.
С учётом председательства Узбекистана в 2021-2022 годах глава нашего государства обозначил основные приоритеты и задачи организации на предстоящий период.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев, приняв участие в Душанбинском саммите Шанхайской организации сотрудничества, вернулся в Ташкент.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
II Халқаро бахшичилик фестивали иштирокчиларига

Участникам II Международного фестиваля искусства бахши

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате “ШОС-ОДКБ"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах шаҳрида аёллар учун ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш масалаларига доир очиқ мулоқот ҳамда улар учун сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Одил судловни амалга оширишга мутахассис жалб этилиши қандай самара беради?

Маълумки, суд иш юритувига турли соҳаларга оид ишлар келиб тушади. Ҳар соҳанинг, хусусан, судда кўриб чиқилаётган ҳар бир ишнинг ўзига хос томонлари бўлади. Уларга аниқлик киритиш мақсадида айрим ҳолларда малакали билимга эга бўлган мутахассисларнинг хулосаси талаб қилинади. Бу эса вақт, маблағ талаб этадиган жараёндир. Айрим низоларни ҳал қилишда эса мутахассисларнинг маслаҳати (тушунтириши) зарур ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
КЕЛИШУВ БИТИМИ ВА МЕДИАТИВ КЕЛИШУВ

Сир эмаски, ҳалқимиз азал-азалдан низоли масалаларни муросаи-мадора йўли билан ҳал қилишни афзал билиб келган. Шунинг учун “Сих ҳам, кабоб ҳам куймасин”, – деган ибора бежизга авлоддан авлодга ўтиб келмагандир балки.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судда судгача мажлис ўтказишдаги афзалликлари

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида судья фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича, бундан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар мустасно, даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексда белгиланган тартибда судгача мажлис ўтказиши мумкин.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкентдаги тунги клубда пичоқлашиш содир бўлди. Икки киши ўлди

Кун бўйи ишдан, ўқишдан, кундалик ташвишлардан чарчаган кишиларни тун ўз бағрида аллалайди. Чарчоғларини ёзиб, эртанги кунги юмушлар, оиласи фаровонлиги учун, яратувчанлик, бунёдкорлик, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшмоқ учун барча ором олади. Кундузги шовқинлардан чарчаган шаҳар ҳам сокинлик бағрига сингади. Яшаш лаззатини англаган ҳар бир инсон ўз турмуш тарзини ана шундай давом эттиради. Аммо келажакдаги мақсади аниқ бўлмаган, катталарнинг насиҳатини қулоғига илмаган, ҳаётнинг қадрига етмаган баъзи ёшлар эса бутун шаҳар ва шаҳарликларнинг ҳаловатини бузадилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бир суд – бир инстанция тамойили: амалиёт ва самара

Фуқаролик процессуал кодексининг 439-моддасига кўра, янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни қайта кўриш ҳақидаги ариза ҳал қилув қарорини ажримни ёхуд қарорни чиқарган судга ишда иштирок этган шахслар томонидан берилади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Наманганда «Суд фахрийси» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш демократик ҳуқуқий давлат ва ривожланган фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги муҳим асослардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, бу борада тўпланиб қолган қатор муаммолар ўзининг мантиқий ечимини топиб бормоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
МУРОЖААТЛАР ҚОНУН БИЛАН КАФОЛАТЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида белгиланганидек ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ОДАМ САВДОСИ – МИЛЛАТЛАР МУАММОСИ

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Айниқса, бу борада Президентимиз томонидан 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши айни муддао бўлди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook