Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ БАЁНОТ

15 июль куни О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги О. Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди.

Суд ҳукмининг Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Boboqulov Хamro Xudaymurotovich томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда шу куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” масъулияти чекланган жамият раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шу билан боғлиқ “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234.835.000 сўмни ундириш қисми бекор қилинди ва жабрланувчи Т. Шопулатовга ушбу юзасидан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Суд ҳукмининг О. Сатторий ҳисобидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 183.750 сўм харажатни ундириш қисми бекор қилинди.

О.Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
LIVE.


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хонни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=8lwy1oMo3Sk

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/352269189622986


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар.
Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган инфратузилмавий лойиҳаларни янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
__

Состоялась встреча Президентов Узбекистана и Афганистана.
Лидеры двух стран еще раз констатировали невозможность военного решения афганского конфликта и выступили за скорейшее возобновление инклюзивных межафганских переговоров.
Отмечена важность дальнейшего продвижения совместных инфраструктурных проектов, нацеленных как на укрепление взаимосвязанности Центральной и Южной Азии, так и на расширение транзитного потенциала Афганистана.

#Mirziyoyev #muzokaralar #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шовот туманида Хоразм вилоят судинининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан хорижий инвесторлар билан давра суҳбати ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кармана туманида судьялар фуқаролар билан очиқ мулоқотда бўлишди

Сайт I Telegram I Facebook
ОДАМ САВДОСИ – ДАВР МУАММОСИ

Давлатимиз Мустақиллика эришганидан сўнг хорижий юртларга йўллар очилди. Бу тижорат, савдо-сотиқ, мамлакатлар ривожи учун очилган хайрли йўллардир. Бу йўллардан ўз мақсади, ғаразли манфаати йўлида фойдаланаётган кимсалар ҳам учраб туриши ҳеч кимга сир эмас.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Конституциявий суд фаолиятида муҳим ўзгаришлар

Давлат ҳокимияти органлари тизимининг самарали фаолият юритиши ушбу тизим фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий механизмисиз деярли мумкин эмас. Ушбу механизм бошқа нарсалар қатори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек, қарор ва фармойишларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқлигини текширишга қаратилган бўлиши керак. Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти шундай механизм бўлиб хизмат қилади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Давра суҳбати ўтказилди

Давра суҳбатида Оқдарё туман ҳокимлиги бош юрисконсульти, туман қурилиш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Оқдарё туман бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг Оқдарё туман филиали масъул ходимлари, фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судларда архив ишларини ташкил этиш мавзусида ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди

Олий суднинг Архив мудири Тохир Шаймарданов бошчилигида Самарқанд вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг архив мудирлари ва архивариуслари билан видеоконференцалоқа режими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Маҳкумларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан берилган шикоятларни қайси суд кўриб чиқади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 107-моддасига мувофиқ, маҳкум ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан хоҳишига кўра юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Шикоят берилиши интизомий жазо ижросини тўхтатиб қўймайди. Юқори мансабдор шахс, прокурор ёки суд интизомий жазони юмшатиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Сайёр қабуллар Наманган вилоятида давом этмоқда

Аҳолининг мурожаатларига жойида ва самарали ечим топиш, уларга янада қулай шароит яратиш мақсадида жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида “Ҳуқуқшунос аёллар кенгаши” ташкил этилди

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибда солиш мақсадида, 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонуни қабул қилинган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкентда ўтказилган сайёр қабулда 81 нафар фуқаронинг муаммосига ечим изланди

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлганларга керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook