Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Оилада зўравонлик бўлса қандай ҳимояланиш мумкин?

Зўравонлик бу бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан қасддан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали унинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Бухорода пора билан қўлга олинган вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Бухоро вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари лавозимида ишлаб, 2020 йилнинг ноябрь ойида карантин қоидаларига риоя қилмаган тўйхона эгасидан пора олган Қамбар Расулов суд ҳукми билан уч йил муддатга қамалди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Telegram-ботида янги интерфаол хизматлар ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Telegram-ботида (@suduzbot) янги интерфаол хизматлар ишга туширилди.

Хусусан, ишга доир апелляция, кассация ва бошқа шикоятларнинг ҳолатини кузатиб бориш функцияси кенгайтирилди. Авваллари ушбу функция суд ишини фақат биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ маълумотларни акс эттирган бўлса, эндиликда ишнинг рақами, паспорт рақамини/СТИРни юбориб, барча инстанцияларда иш ҳолатини кузатиб бориш мумкин.

Бундан ташқари, ботга судга мурожаат этишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини ҳисоблаш бўйича янги хизмат қўшилди. Энди бот фойдаланувчилари судга ёки адвокатларга мурожаат этмасдан туриб, судга тўланиши лозим бўлган давлат божини осон ва мустақил равишда ҳисоблашлари мумкин. Зарурат туғилган тақдирда, ботнинг ўзи давлат божини ҳисоблаш учун керак бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олади. Мисол учун, ҳукм қароридан нусха олишда керакли саҳифалар сони ёки бошқа маълумотлар.

Шунингдек, бот фойдаланувчилари учун даъво аризалари намуналари ва чоп этилган суд қарорларини юклаб олиш имконияти яратилди. Хусусан, ишнинг рақами бўйича тез ва осон равишда барча инстанцияларда чоп этилган суд қарорларини топиш ва зарур бўлганда, қарор файлини юклаб олиш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қўшма лойиҳа доирасида ботнинг инглиз тилидаги версияси хам яратилиб, ишга туширилди. Энди чет эллик фойдаланувчилар ҳам ушбу бот имкониятлари ва хизматларидан тўлиқ фойдаланишлари мумкин.

Ишга туширилган янги интерфаол хизматлар шак-шубҳасиз, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига фойдали бўлади ва энг муҳими, республикамиз суд тизимининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.


Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки узбекско-таджикских отношений, а также обменялись мнениями по аспектам регионального взаимодействия.
Особое внимание уделено развитию ситуации
в нашем регионе в связи с ухудшением обстановки и усилением напряженности на афганском направлении. Подчеркнута важность продолжения тесной межведомственной координации.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Суд қарорларининг ижроси таъминланаяптими?

2021 йил 2 июль куни Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон тумани бўлими биносида Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди билан Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон, Пахтачи туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиқлари ва ходимлари иштирокида “Суд қарорларининг ижроси таъминланяптими?” мавзусида учрашув ўтказилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.

#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши билан боғлиқ Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Лидеры с удовлетворением отметили текущую динамику развития многопланового сотрудничества между двумя странами.
Президенты отдельно остановились на вопросах развития ситуации в Центральной Азии в связи с ухудшением обстановки в северных районах Афганистана. Достигнута договоренность о тесном взаимодействии по линии уполномоченных ведомств и организаций Узбекистана и России.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтарданман". Навбатдаги сон қаҳрамони - Сирдарё туманида яшовчи Шаҳноза Ҳусанова "Темир дафтар"дан сўнг ҳаётида нималар ўзгаргани ҳақида сўзлаб беради.

Проект "Темир дафтарданман". Героиня очередного выпуска - жительница Сирдарьинского района Шахноза Хусанова расскажет о том, что изменилось в её жизни после включения в "Железную тетрадь".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАҢАЛЫҚЛАР: Жынаят ислери бойынша Беруний районы суды тәрепинен мәс ҳалында автотранспорт басқарған шахслардың ҳәкимшилик ҳуқықбузарлық ислери ашық суд мәжилисинде көрилди

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Элбошини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Елбасы с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания братскому народу Казахстана.
Лидеры обсудили актуальные вопросы многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Казахстаном. Состоялся также обмен мнениями по региональной повестке.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида семинар

Сайт I Telegram I Facebook