Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
26-28 май куни Бухоро вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилди.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х. Тўрахўжаев иштирок этиб, жами 499 нафар фуқарони қабул қилди.

Натижада 63 нафар фуқаронинг аризаси қаноатлантирилиб, уларнинг кассация шикоятлари Олий судда мазмунан кўриш учун қабул қилинди, 14 нафар фуқаронинг апелляция шикоятларини кўриб чиқилиши таъминланди, 14 нафар фуқаронинг даъво аризалари биринчи инстанция судининг иш юритувига қабул қилинди, 150 нафар фуқаронинг турли мазмундаги аризалари қабул қилинди ва жойида ижобий ҳал этилди ҳамда 258 та фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари:

- 11 нафар маҳкум жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;

- 41 та фуқароларнинг аризаси қаноатлантирилган, жумладан, 12 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 12 та маъмурий иш эса МЖтКнинг 271-11-моддаси асосан тугатилган ва 16 та маъмурий иш бўйича МЖтКнинг 33-моддасига асосан енгилроқ жазо тайинланган, шунингдек 1 та маъмурий иш бўйича жабрланувчининг талаби инобатга олиниб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланган;

- 7 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг аризалари ижобий ҳал қилинди.

- 33 та фуқароларга алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди;

- 21 та ҳолатда судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган факт белгиланиши натижасида уларнинг ижтимоий химояси билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг пенсия олиш ва бошқа ҳуқуқлари тикланди;

- 14 та ҳолатда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра уларни яраштиришга эришилди;

- 91 та ҳолатда фуқаролик, иқтисодий ва оммавий ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, низолар ҳал этилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 35 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ва оғзаки ташаккурнома билдирдилар.

Сайт I Telegram I Facebook
Профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди

Аниқланишича, ҳайдовчи Мингбулоқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан наркология текширувидан ўтказилган ва автомашина жарима майдонига олиб борилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштириш учун туман ИИБ ЙҲХГ инспекторига топширилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам строительства и совершенствования обслуживания многоквартирного жилья.
Определены меры по передаче обслуживания некоторых массивов в городах квалифицированным управляющим сервисным компаниям, запуску единой электронной платформы по приему платежей.
При Министерстве жилищно-коммунального обслуживания будет организован специальный фонд по финансированию ремонта домов.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Болаларни муносиб ҳаёт шароитлари билан таъминламаслик оқибатлари

Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганлар қонунбузарликларининг олдини олиш чоралардан бири бўлиб ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Общественные приёмы по судебно-правовым вопросам в Бухарской области

Сайт I Telegram I Facebook
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича янги даврни бошлаб беради

Фарғона вилоят судлари томонидан, прокуратура, ИИБ, ОАВ вакиллари, блогерлар, ННТ ва аҳоли учун “Янги Ўбекистон: суд-ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар

Сайт I Telegram I Facebook