Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Маърузани суд раиси олиб борди

Тошкент шаҳридаги фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди вакиллари Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган маъруза машғулотининг меҳмонлари бўлишди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
“Кредит қарздорлиги ва уларни судда кўриш билан боғлиқ муаммолар” мавзусида вилоятдаги банкларнинг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши, мазкур йўналишда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли имкониятлар ва унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, зеро, мазкур имкониятларни солиқ ва божхона имтиёзлар бериш, ер ажратишнинг шаффоф тизими яратилиши, имтиёзли шартларда кредит ажратишва бошқа йўналишларда яққол кўриш мумкин.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Иш берувчи аёл ходимани ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини бекор қилишга мажбур бўлди

Даъвогар Р.С. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, иш берувчининг 2020 йил 30 ноябрдаги 82-к-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб бекор қилишни, ишга тиклашни, шунингдек, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва 3 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундириб беришни сўраган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ОТАБЕК САТТОРИЙГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида Отабек Сатторий (1980 йилда Термиз шаҳрида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланади, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси Т. Абдираимов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, О. Сатторий айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, ушбу моддалар билан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланди.

О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Vivo-X50” русумли уяли телефон аппарати қонуний эгаси Л. Тўраевга, 1 дона “Redmi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва 1 дона “Zotac” русумли компьютер процессори қонуний эгаси судланувчи О. Сатторийга қайтарилиши белгиланди.

Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.

Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ҳ. Бобоқулов томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатов билан О. Сатторий ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Маърифат” маҳалласи, Истиқлол кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани О. Сатторийга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.

“Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Т. Шапулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига жами 234 835 000 сўм ундирилиши белгиланди.

Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан тарафларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Жиззах вилоят судларининг брифинги ўтказилди

2021 йилнинг 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ўтказилган брифингда Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Джумаев, Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси Асқар Мамарахимов, Жиззах вилоят судининг ўринбосарлари Акрам Шукуров ва Жамол Қаххоровлар иштирок этишди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
“САРДОБА ИШИ” БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёш судьялар билан жонли мулоқот ўтказилди

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Хотира ва қадрлаш куни арафасида суд фахрийлари ва илк бор судьялик лавозимига тайинланганлар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бўлиб ўтган тадбир онлайн шаклда, шу баробарида қизғин, самимий, жонли мулоқотларга бой тарзда ўтди.

Батафсил

Каналга уланиш:sudyalaroliykengashi.uz
#коррупция_хавфли_иллат

ПОРАГА АЛДАНГАН НАФС

Порахўрлик — ўта ижтимоий хавфли жиноят бўлиб, давлат нуфузига салбий таъсир қилади. Шу боис бу жирканч иллатга қарши курашиш ҳар бир давлатнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
"Суд ва ёшлар" учрашувида сайёр суд ҳам ўтказилди

Бухоро юридик техникумида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьялари ҳамда вилоят суди ходимлари томонидан ўқувчи-ёшлар билан “Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган чоралар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook