Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
28K photos
11.3K videos
18 files
24K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Конституция байрамына арналған ушырасыў өткерилди

Қарақалпақстан Республикасы Конституциясының қабыл етилгенине 28 жыл толыў мүнәсибети менен Өзбекстан мәмлекетлик көркем өнер ҳәм мәденият институты Нөкис филиалында ушырасыў кешеси өткерилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЭЛЕКТРОН ОДИЛ СУДЛОВ ИМКОНИЯТЛАРИ

Тошкент туманлараро иқтисодий судида “Электрон одил судлов имкониятлари” мавзусида экскурсия ўтказилди.

Унда иштирок этган қатор вазирликлар, юридик таълим муассасалари вакиллари, адвокатлар ва экспертлар судлар фаолиятига жорий этилган E-XSUD ахборот тизимида судьялар ҳамда ташқи фойдаланувчилар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан таништирилди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти, ўзгариш ҳамда янгиланишларнинг асосий мақсади ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир мобайнида суд залларида яратилган электрон имкониятлар, Олий суднинг www.sud.uz веб-сайтига жойлаштирилган my.sud.uz порталидаги интерактив суд хизматлари ҳақида муҳим ахборотлар ҳам йиғилганларга тақдим этилди.

Бинобарин, судга келиб тушган ёзма ва электрон даъволар ва бошқа ҳужжатларнинг инсон омилисиз қабул қилиниши, автоматик тарзда ишларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари тўлиқ намойиш этилди.

Меҳмонлар судьянинг хонасида Е-ХSUD электрон одил судлов тизими кабинетидаги ишлар рўйхати ва ҳолатини кўриш, тарафларга хабарномалар, суд ҳужжатларини электрон юбориш, иш бўйича ҳужжатлар ва суд қарорлари билан танишиш, суд қарорларини, суд буйруқларини ва ижро варақаларини тайёрлашда шаблонни ярим автоматик равишда юклаб олиш (автогенерация) ва судьянинг ҳисоботларини кузатиб бориш имкониятлари иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Суд раисининг хонасида эса Е-ХSUD электрон одил судлов тизими орқали умумий мониторинг қилиб бориш имконияти ҳам ғоятда илиқ кутиб олинди.

Зеро, авваллари суд раиси судьяларга ишларни шахсан тақсимлаган бўлса, эндиликда бу жараён инсон омилисиз, автоматик равишда амалга оширилади.

Тадбир якунида ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Меҳмонлар судлар фаолиятига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ҳақида ўз ижобий фикрларини билдирдилар ва ушбу ислоҳотларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят суди томонидан Қўқон шаҳрида сайёр қабул ташкил этилиб, унда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий суднинг Сирдарё вилоятида ҳудудий “сайёр қабул”лари бошланди

Мурожаатим Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан ўрганиб чиқилиб, бугун ўтаётган “сайёр қабул”да қилган мурожаатим инобатга олингани маълум қилинди ва ўталмай қолган жазони ўташдан шартли равишда озод қилиндим. Аризам жуда қисқа вақт мобайнида ўрганиб чиқилганидан ва ижобий ҳал этилганидан жуда хурсандман.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга уланиш 👉@oliysuduz