Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Олий суд раиси Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Не совладал с искушением: история о том, рецидивист из Ташкента снова пошел на преступление

Могут ли люди, преступившие черту закона, осознать свои поступки и далее не наступать на те же грабли? Вопрос риторический. Существует множество примеров, когда истории заканчивались хеппи-эндом, но есть немало таких примеров, когда люди снова и снова становятся на неверный путь.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Кенгашнинг икки вакили Андижонга борди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги икки аъзоси - Шерзод Абдуқодиров ва Музаффар Аҳмедов куни кеча Андижонга сафар қилди. Ташрифдан мурод вилоят суди судьялари билан судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судлов фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мавзуида жонли мулоқот қилиш эдики, мақсадга эришилди ҳисоб.

Батафсил 👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#турмуш_чорраҳаларида

ДАРЗ КЕТГАН ОҚИБАТ ЁХУД БИР ҲОВЛИ НИЗОСИ

Халқимиз азал-азалдан қариндошлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил-иноқлик ва тинчлик-тотувлик каби олижаноб фазилатларни улуғлаб келган. Улар қон-қариндошлик риш­таларини янада мустаҳкамлаб, жамиятда мўътадил муҳит яратади. Бироқ ҳаётда мулк, уй-жой талашиб, етти ёт бегонага айланаётган оға-инилар, бир ҳовлига сиғмай, кунаро жиққамушт бўлаётган овсинлар ҳам учраб ту­радики, бу ҳол кишини беихтиёр ўйлантириб қўяди. Қуйида баён этилаётган воқеа ҳам айнан шу ҳақида.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимояси

Ўзбекистон Республикасининг “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни 2020 йил 23 декабрда қабул қилинган. Мазкур қонун 4 та маддадан иборат бўлиб, бунда Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қонликўл туманида автомобиль йўли тўсиб қўйилишига сабаб бўлган 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси директори лавозимига тикланган Э. Бекбергенованинг фуқаролик иши юзасидан

Даъвогар Элмира Бекбергенова жавобгар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш тартиби бузилган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари буйича Нукус туманлараро судининг 2021 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Э. Бекбергенованинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги К-182-сонли буйруғи бекор қилинган, Э. Бекбергенова Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси директори лавозимига тикланган.

Иш ҳужжатларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги К-182-сонли буйруғи билан Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим муасасаси директори Э. Бекбергенова билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддаси (меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш) нинг 2-қисми 4-бандига асосан, яъни ходим ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.

Меҳнат шартномасининг бекор қилинишига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 18 декабрда Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома асос қилиб келтирилган.

Суд томонидан ушбу маълумотномада келтирилган ҳолатлар исботланмаганлиги, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишлари бўйича Э. Бекбергенованинг айбини тасдиқловчи суд ҳукми мавжуд эмаслиги ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олинмаганлиги инобатга олиниб иш берувчининг буйруғи ноқонуний деб топилиб, бекор қилинган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан Э. Бекбергенова Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси директори лавозимига тикланиб, ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 266-моддаси (дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари) 4-бандига асосан дарҳол ижрога юборилган.

Ҳозирги кунда фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2021 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаган бўлиб, ушбу фуқаролик иши бўйича тарафлар мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар бошқармаси

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАҢАЛЫҚЛАР: Жаслар суд имаратында

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да назарда тутилган жиноятни содир этган Қозоғистон Республикаси фуқаросига оид жиноят иши кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қўқон бозорларида киссавурлик қилган шахс олти йилга қамалди

Бировнинг ҳамёнига кўз олайтириш, мол-мулкини, буюмларини талон-торож қилиш оғир жиноятлардан биридир. Афсуски, орамизда киссавурликни ўзига одат қилганлар бор.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят суди томонидан Дўстлик туманида сайёр қабул ташкил этилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Айни кунларда Тошкент вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилмоқда. Навбатдаги манзил Нурафшон шаҳри. Унда Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ва Нурафшон шаҳри фуқароларининг мурожаат ва муаммолари тингланди.

Хусусан, Олий суд раиси ўринбосари И. Муслимов томонидан жами 127 нафар нафар фуқаро қабул қилинди.

Фуқаролар мурожаатларининг 66 тасини жиноят ишлари бўйича, 52 тасини фуқаролик ишлари бўйича, 5 тасини маъмурий ишлар ва яна 4 тасини иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатлар ташкил этади.

Эътиборли жиҳати, оммавий қабул давомида ҳар бир мурожаат синчиклаб, ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ва улардан 62 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 42 та мурожаат эса жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 23 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш ўтказилди.

Оммавий қабуллар доирасида жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди томонидан ўтказилган сайёр судларда 18 нафар, Юқоричирчиқ туман суди томонидан ўтказилган сайёр судларда эса 12 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Бундан ташқари, 8 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб ижрога қаратилди.

Сайёр қабул давомида муаммолари жойида ҳал бўлган 42 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter