Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Тадбиркор ниқобидаги фирибгар

Инсон тўғри йўлдан адашмаслиги учун ҳалоликни ўзига касб қилса бўлди. Ҳаётда учрайдиган майда-чуйда ташвишлар дилдаги поклик туфайли аста-секин ҳал бўлиб бораверади. Чунки, ҳалоллик ўзи билан сабр-қаноат, меҳнатсеварлик, ўзгалар ҳақига хиёнат қилмаслик каби олижаноб фазилатларни эргаштириб келади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Банкротлик тўғрисидаги ишларни иқтисодий судларда кўрилиши

Семинарда вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Ж.Хомидов, вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати судьялари З.Тожиев, А.Махаммадиев, Х.Хакимов, Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Кадиров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Банкротлик масалалари бўлими бошлиғи Р.Жўраев, Суд бошқарувчилари жамияти раиси Б.Рўзиев ҳамда Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Мерос қандай тартибда расмийлаштирилади

Бугунги кунда суд томонидан меросга оид низоларни кўп қисми меросни тақсимлаш ҳақидаги низолар. Бунда нотариал идоралар томонидан меросхўрлар ўртасида мерос масаласи бўйича низо борлиги важларини келтириб, мерос гувоҳномаси бермасдан рад қилиш ҳолатлари ҳам учраб келмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
М. МУТАЛОВАГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН

М. Муталова жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2018 йил 8 январдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида, М. Муталова уй қамоғида сақланган 8 ой 12 кун муддат озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисоблаган ҳолда унга нисбатан тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан узил-кесил 7 йил 9 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Б. Яндашевнинг видеомурожаати юзасидан

Беҳзод Яндашев 2020 йил 23 январь куни соат 14:30 лар атрофида “Транс-Сервис-Зарафшон” МЧЖга тегишли, ижара шартномаси асосида ўзининг вақтинча фойдаланишида бўлган “Матиз” русумли 85 322 ТТВ давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бораётиб, Зарафшон шаҳри, “Тинчлик” ва “Юлдуз” кўчалари кесишган чорраҳада амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-бандини қўпол равишда бузган. Аниқроқ айтганда, қарама-қарши йўналиш бўйича “Тинчлик” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро Сафариддин Қурбонов бошқарувидаги “Кобалт” русумли, 85 F 706 GA давлат рақам белгили автомашина билан тўқнашиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Жамшид Зикриллоевнинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогарлар – “Марҳабо” универмаги ва Қашқадарё вилояти “Матлуботсавдо” акционерлик компанияси Қашқадарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – Косон туман ҳокимлиги, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати, Косон туман “Бобур” чакана савдо бирлашмаси, учинчи шахслар – Косон туман Давлат солиқ инспекцияси, АТБ “Агробанк” Косон туман филиали, АТБ “Агробанк”и, Косон туман “Пўлати” савдо бирлашмасига нисбатан Косон туман ҳокимининг 1999 йил 2 июндаги 409/06-сонли ва 2009 йил 19 майдаги 3408/05-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, Косон туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан 2008 йил 2 декабрда берилган 0689505 ва 290585-сонли гувоҳномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, “Марҳабо” универмаги биносидан “Бобур” савдо бирлашмасини мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Инвестициявий низолар судлар орқали янги тартибда ҳал этилади

Иқтисодий процессуал кодексига янги 301-модда киритилди. Унга кўра, инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги низолар, инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар, инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар киради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОИЛА - МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЮРИДИК НУҚТАИ НАЗАР

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Пул эвазига ўз боласидан сотган аёлни ҳеч қачон, ҳеч нарса билан оқлаб ҳам бўлмайди

Одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта таҳқирловчи тури ҳисобланади. Минг афсуски, ижтимоий тармоқларда бу иллатнинг жирканч оқибатларини била туриб шу турдаги жиноятга қўл ураётган оналар фарзандларини сотаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз.Миллатимизга ёт бу манфур ҳаракатни бугунги кунда айрим аёлларимиз тиббиёт ходимларининг беминнат кўмагини суистеъмол қилиб содир этаётгани ҳам учраб турган ҳолатлардан бири.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Т. Юсуповнинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар Тўхтабой Юсупов жавобгар Зарифбой Ахманов ва бошқаларга нисбатан турар жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2017 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Т. Юсуповнинг даъвоси рад қилинган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Н. ТУРДИБОЕВНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШИ ЮЗАСИДАН

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 2020 йил 18 июнда даъвогар Наби Турдибоевнинг жавобгар Самарқанд вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялари бошқармасига нисбатан “Буйруқларни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунлар учун иш ҳақи ундириш, етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Б. НОРОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН

Бахшилло Норов қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, жами 65 та ҳолатда жабрланувчиларга 2016 йил декабрь ойидан 2020 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ўзи томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон беришни ваъда қилиб, уларга моддий ва маънавий зарар етказган. Бунда фирибгарлик йўли билан жабрланувчиларнинг жами 10 113 581 959 сўм пулларини алдов йўллари билан қўлга киритган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида безорилик жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкент шаҳар судлари раисларининг сайёр қабулида 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди (фото)

Янгиҳаёт, Сирғали, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор туманларидаги ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган фуқаролар учун оммавий сайёр қабуллар ўтказган Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовнинг галдаги манзили Юнусобод тумани бўлди. Улар томонидан мазкур туман фуқароларини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор ва инвесторлар қонун ҳимоясида

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Никоҳ шартномаси

Никоҳ шартномалари ҳозирги даврда Ғарбий Европа давлатларида, АҚШ, Канадада оммалашган. Бу тадбир, дастлаб минг йиллар илгари Греция ва Римда келиб чиққан, яъни эркак ва аёл никоҳ тузишдан аввал мулкий муносабатлари - келгусида орттирадиган мулк ва мерос масалалари ҳақида келишувни расмийлаштиришгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#сабоқ

ЖАҲЛДОР МЕЗБОН САЛКАМ БЕШ МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАДИ

Халқимиз эшикдан келган меҳмонни атойи худо дея ҳурмат кўрсатади, унинг кўнглини олишга ҳаракат қилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Qalampir” интернет-нашрида 2021 йил 27 мартда “Судьялар қачон ОАВ билан ишлашни ўрганади? Хоним Хайруллаевага очиқ хат!” сарлавҳаси остида Ф. Нажмиддинова муаллифлигида эълон қилинган мақола юзасидан

Даъвогар - Яккасарой туман ҳокимияти жавобгар - “INSOFT INVEST” МЧЖга нисбатан Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Жамшид Шоший 2-тор кўчаси, 5-уй манзилида ўзбошимчалик билан қурилаётган кўп қаватли ноқонуний қурилмани ҳамда “Аския” ва “Шоҳжаҳон” кўчалари кесимида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга уланиш 👉@oliysuduz