Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда Тошкент давлат юридик университети талабалари учун “Иқтисодий ишни қўзғатиш, тайёрлаш ва судда муҳокама қилиш” мавзусида маҳорат дарси ҳамда суд жараёни ташкил этилди.

Маҳорат дарсида Судьялар олий мактаби доценти У. Сайдахмедов иқтисодий ишни қўзғатиш, тайёрлаш ва судда муҳокама қилишнинг назарий асослари ҳамда бу борада қабул қилинган қонунчилик ҳамда Олий суд Пленуми қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтирган бўлса, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Ғ. Машкуров судга мурожаат этиш, давъо ариза (ариза) ни иш юритишга қабул қилиш, суд муҳокамасига тайёрлаш, ишни қўриб чиқишда далилларга баҳо бериш, қабул қилинган суд ҳужжатини ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтиришнинг оқибати ва суд ҳужжати устидан шикоят қилиш тартибларини тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг талабалар бевосита Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳаъайтида апелляция инстанциясининг суд мажлисида иштирок этдилар.

Бу каби маҳорат дарсларининг ташкил этилиши талабаларида фан ва технологияларнинг устувор йўналишларига мувофиқ ҳуқуқни қўллаш, суд амалиётига оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда келгусида малакали юридик хизмат ходимларини тайёрлашда ўзининг ижобий самараси беради.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учқудуқ туманида судьялар тадбиркорлар билан учрашди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Фирибгарлик жиноятининг олдини олиш чоралари

Барчамизга маълумки инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари олий қадрият ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланди деб белгилаб қўйилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Талабалар суд тизимидаги рақамлаштириш билан таништирилди

Суд тизимидаги ислоҳот ва қонунчиликдаги янгиликларни барча фуқароларга етказишда судьялар ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Урганч давлат университети талабалари билан ўтказилган учрашувда Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси Маҳмуд Қазақов ва фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Жамол Матниязов иштирок этишди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьялар Урганч “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари билан учрашди

Мамлакатимизда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг замирида одил судловни таъминлаш ва аҳолининг адолат масканига бўлган ишончини янада ошириш мақсади ётади. Бу жараёнга дастлаб ҳуқуқий асос яратиш ва амалиётда унинг ижросини таъминлаш орқали эришилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг суд мажлисидан

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОИЛА ТИНЧ – ЮРТ ТИНЧ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Зарбдор туманидаги Пробация гуруҳи назоратидаги 6 нафар шахс муддатидан олдин жазодан озод этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИ ИНСТИТУТ

Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ёки жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, ушбу жараён суд муҳокамаси қоидаларига риоя қилган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги №ЎРҚ-670-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар билан тўлдирилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Маҳаллага судьялар келди…

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди судьяси А.Нурлипесов, Нукус туманлараро иқтисодий судининг раиси З.Ҳасанова, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди раиси Ш.Шамамбетов ҳамда Нукус туманлараро фуқаролик ишлари судининг раиси Н.Абдакимов "Чимбой чойхона", "Халқлар дўстлиги", "Сарвиноз" ва "Наупир" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Гаровга қўйилмаган “CAPTIVA” бу ҳолат кредит шартномасини бекор қилишга асос бўлолмади

Маълумки, тижорат банклари юртдошларимизга ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга молиявий таянч бўлувчи муассасадир. Яъни фуқаролар банк кредитларидан фойдаланган ҳолда ўзининг турмуш тарзини яхшилаб олади, юридик шахслар эса фаолиятини ривожлантиришга ёки бирор бир восита харид қилиш учун сарфлайди ўша маблағни. Мазкур ҳолат томонлар ўртасида тузиладиган кредит шартномаси билан мустаҳкамлаб қўйилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан фуқаролар қабул қилиниб, аҳоли билан мулоқот ўтказилмоқда.


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЭЪЛОН!

2021 йил 1 апрель куни соат 10.00 да 7-сонли мусиқа ва санъат мактабида (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 3-тор кўча, 2) ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган Яшнобод тумани фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар суди раиси Э. Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У. Алмамедов томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилади. Унда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг судьялари ҳамда туман секторлари раҳбарлари қатнашади.

Маълумот учун телефон: (71) 289-71-21.

______________________________________


ОБЪЯВЛЕНИЕ!

В целях изучения и решения проблем граждан, проживающих в Яшнабадском районе, а также оказания им необходимой правовой помощи 1 апреля 2021 года в 10.00 часов в школе музыки и искусства № 7(город Ташкент, Яшнабадский район, улица Тараккиёт, 3-й проезд, 2) состоится выездной приём председателя Ташкентского городского суда Э. Ходжакулова и председателя Ташкентского городского административного суда У. Алмамедова. В мероприятии также примут участие судьи судов по гражданским и уголовным делам, административных и экономических судов и руководители секторов района.

Справки по телефону: (71) 289-71-21.

Подписаться на канал👉@oliysuduz