Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Диний_қўмита #Хабарнома #Ҳаж_2021

2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар бўйича Дин ишлари бўйича қўмита расмий хабарнома эълон қилди

❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

📝 Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмитага ОАВ вакиллари ва фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.

📝 Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қўмита қуйидагиларни маълум қилади:

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда “Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт” ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – “COVID-19” га қарши эмлангани бўлади”, мазмунидаги интервьюсига асосланган.

Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.

❗️Ҳурматли юртдошлар!

❗️Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.
Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

📝 Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!

@OliyMahad - диний-маърифий хабарлар канали
​​#Ҳаж_2021 #Рамазон_2021 #Диний_қўмита #Хабарнома

"Саудия Aрабистони Рамазон ойида CОВИД-19 га қарши эмланган зиёратчиларга ҳаж сафари учун рухсат берадими?!"

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабарномаси
эълон қилинди.

❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали "Саудия Aрабистони Рамазон ойида CОВИД-19 га қарши эмланган зиёратчиларга ҳаж сафари учун рухсат беради" каби мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.

📝Аввал хабар берилганидек, ҳозирда Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабабли қатъий карантин чекловлари жорий этилган.
Шу ўринда, Ҳаж ва Умра тадбирлари борасидаги янгиликлар ҳамда ташкилий ишлар масаласида Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мунтазам алоқа ўрнатган.

Шундан келиб чиқиб, Дин ишлари бўйича қўмита қуйидагиларни маълум қилади:

Аслида, 2021 йил РАМАЗОН ойида Умра қилиш, намоз ўқиш ва зиёратга келиш учун рухсатнома олиш тартиби ва соғлиққа қўйиладиган талаблар эълон қилинган, унга кўра, вакцинация қилинган ва тўлиқ иммунитетга эга бўлган фуқаролар мазкур амалларни бажариш учун Байтуллоҳга киришлари мумкин;

Мазкур чекловлар Рамазон мавсумига тааллуқлидир.

⚠️ Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаганини Дин ишлари бўйича қўмита эслатиб ўтади.

❗️Ҳурматли юртдошлар!
Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳаж_2021 #Саудия

⚡️Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони ҳукумати қарори эълон қилинди.

⚠️ Жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланди.

Ўтган йили ҳам фақатгина Саудия фуқаролари ва у ерда бўлиб турган меҳмонлардан иборат 10 минг зиёратчи Ҳаж арконларини бажарган эди.

⚠️ 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қарорга кўра бу йилги Ҳаж-2021 мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.

🔗
t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
​​#Ҳаж_2021 #Баёнот #Диний_қўмита

Саудия Арабистони ҳукуматининг “Ҳаж-2021” мавсумини ташкил этиш бўйича чиқарган қарори юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита РАСМИЙ БАЁНОТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

❗️Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси Ҳаж ва умра масалалари бўйича Атташеси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган.

📝 Унда Ҳаж-2021 мавсумини ташкил этиш масалалари ҳақида тўлиқ ахборот берилган. Жумладан, жаҳонда кузатилаётган мураккаб эпидемиологик вазият ҳамда ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида “Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида” ҳукумат Қарори қабул қилингани эълон қилинган.

📌 Шунингдек, расмий хатда ҳожиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилги ҳаж тадбири – Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган 18 дан 65 ёшгача бўлган, энг асосийси, “COVID-19”га қарши эмланган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган.

❗️Ўз навбатида, бу йилги Ҳаж ибодатини бажарадиган маҳаллий зиёратчиларнинг чекланган миқдордаги умумий сони 60 минг нафар этиб белгилангани, хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмаслиги ҳам қайд этилган.

‼️ Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.

📌 Маълумот учун, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 1 000 дан ортиқ вирус билан касалланиш, 15-20 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи-назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

⚠️ Шунингдек, кези келганда, Жамоатчилик кенгаши ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбатлари кейинги мавсум учун сақланиб қолишини эслатиб ўтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!