Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.92K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#халқаро_ҳамкорлик

▪️ Ўзбекистон – Саудия Арабистони тарихий, маданий ва диний ришталар мустаҳкамланмоқда

▫️ Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Айниқса, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ижобий суръат касб этиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди…- Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот котиби Баҳодир Жовлиев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32856

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍5🔥1
#Ўзбекистон_янгиликлари #халқаро_ҳамкорлик

▪️ Ўзбекистон – буюк алломалар юрти

▫️ Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/34708

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
5👎3👍1
#халқаро_ҳамкорлик #Янгиликлар

▪️ ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади

▫️ Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов айни пайтда Марокаш подшоҳлигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO)нинг халқаро конференциясида иштирок этмоқда.
Тадбирлар давомида ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Унда ICESCO Бош котиби, доктор Салим ал-Малик, Миср Араб Республикаси Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Айман Ашур қатнашиб, маъруза қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35510

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍8👏2
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Тошкент ислом институти ректори Ўзбекистон делегацияси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлди

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлди. Делегация таркибида Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам ташриф доирасидаги учрашувларда иштирок этди...- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38094

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍15
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Халқаро ҳамкорлик

▫️Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти (IAIN Kudus) ректори профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

▫️Делегация таркибида проректорлар доктор Аҳмад Суприяди Супено, доктор Ҳ.Кисбиянто Сурани, Институт маъмурияти бошлиғи, доктор Ҳ.Аднан Аҳмад Касидин, магистратура директори, доктор Адри Эффери ва бошқалар бор.

▫️Дастлаб, ТИИ тарихи ва фаолияти, ўқув жараёнлари, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси тўғрисида институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов меҳмонларга маълумот берди.

▫️Кудус давлат ислом институти — Индонезиянинг Марказий Жава штатидаги Кудус шаҳридаги диний таълим муассасаси ҳисобланади. Кудус Индонезия Республикаси Президентининг 1997 йил 21 мартдаги 11-сонли фармонига асосан ташкил этилган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41269

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍122🎉1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Халқаро ҳамкорлик - фотолавҳалар

▫️Кудусда бешта мутахассисликка эга, Усули дин, Тарбия, Шариъат, Ислом иқтисодиёти ҳамда Даъват факультетларида 15 мингга яқин талабаларга 300 дан ортиқ ўқитувчилар бакалавр ва магистратура босқичларида дарс беради.

▫️Кудус давлат ислом институтида кўплаб илмий журналлар бўлиб, йилига 32 та турли йўналишларда анжуманлар ўтказилади, шулардан 20 таси халқаро конференциялардир.

▫️Ўз навбатида ректор М.Муҳаммадсиддиқов Индонезиянинг ислом оламида турган ўрни, Ўзбекистон билан тарихий ва бугунги дўстона алоқалари, диний-маърифий соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини мамнуният билан эътироф этди.

▫️Ҳ.Абдурроҳмон Касдий Ўзбекистон ва ТИИ ташрифи таасуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41269

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍131
#Халқаро_конференция #Халқаро_ҳамкорлик #Ректор #Туркия

▪️Тошкент ислом институти ректори нуфузли халқаро конференцияда иштирок этди

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов халқаро конференцияда иштирок этиш ва бир қатор илмий марказларда учрашувлар ўтказиш мақсадида Туркия Республикасида илмий сафарда бўлиб қайтди.

▫️“Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференция Истанбул университети Илоҳиёт факультети анжуманлар залида 2023 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтди.

▫️Анжуманда Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Ҳанафий мазҳабининг Мовароуннаҳрга кириб келиши, тарқалиши ва ривожланиши” мавзусида маъруза қилди.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/41558

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍8🏆3🎉2👏1
#Халқаро_конференция #Халқаро_ҳамкорлик #Ректор #Туркия

▪️Тошкент ислом институти ректори Истанбул университетига ташриф буюрди

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Истанбул университети ректори, профессор Усмон Зулфиқор билан учрашди.

▫️Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов билан профессор Усмон Зулфиқор ўртасидаги мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенг кўламли ҳамкорликнинг ривожланаётгани, жумладан икки давлат таълим муассасаларининг илмий алоқаларини юқори босқичга чиқариш ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари ўзаро муҳокама қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍11🎉2🔥1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Индонезиядаги ислом институти билан Англашув меморандуми имзоланди

▫️Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

▫️ТИИ томонидан ректор, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳамда IAIN Кудус томонидан ректор, профессор Абдурроҳмон Касдий Меморандумни онлайн тарзда ташкил этилган маросимда имзоладилар.

▫️Хабарингиз бор, Кудус давлат ислом институти ректори, профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация ТИИга 2023 йил ноябрь ойида ташриф буюрган эди. Музокараларда таълим муассасалари ўртасида меморандум имзолаш ҳам кўзда тутилган эди.

▫️Ҳамкорлик ҳужжати профессор-ўқитувчилар ва талабаларни алмашиш, таълим дастурлари ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида малака ошириш ва қўшимча ўқув машғулотларини ташкил қилиш, семинар ва конференциялар ўтказиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, китоб ва манбалардан умумий фойдаланиш ва нашр ишларида ҳамкорлик қилиш каби бандларни қамраб олган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍21🎉4🤩2🔥1🏆1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Тошкeнт ислом институти Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

▫️Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида англашув мeморандуми имзоланди.

▫️Англашув мeморандумини Имом Бухорий диний ташкилоти раиси Умидбек Мамталиев ва ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов имзоладилар.

▫️Меморандумдан кўзланган асосий мақсади икки ташкилот ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

▫️Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги фаолият йўналишларини ривожлантиришга қаратилган:

▫️таълим соҳасида илмий ва маънавий-маърифий йўналашларда ҳамкорликни амалга ошириш;

▫️ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларни малакасини ошириш, ўқув-илмий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчилар стажировкасини ташкил этиш;

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/41788

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍104🔥54🏆4👏1🎉1
#Халқаро_ҳамкорлик #اللغة_العربية

▪️“Ат-Танал ал-арабий” билан меморандум имзоланди

▫️Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти билан Тошкент ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди ҳамда институт биносида “Ат-Танал” тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

▫️“Ат-Танал ал-арабий” التّنال العربيّ – “Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

▫️Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади. Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, жумладан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41960

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍35🎉9🔥4🏆21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Instagram #reels #Халқаро_ҳамкорлик #اللغة_العربية

▪️“Ат-Танал ал-арабий” энди Тошкент ислом институтида

▫️Видеони ТИИ талабаси Жаҳонгир Ниғматов тайёрлади

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍17🎉1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️БАА делегацияси Тошкент ислом институтида

▫️Бирлашган Араб Амирликларидаги Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа Каъбий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

▫️Делегация аъзолари – Доктор Умар Барийкий, Доктор Муҳаммад Убайдий, Доктор Насер Ориф, Рошид Нуаъймий ва Фаҳд Жамилни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Д.Бабажонов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири Ш.Ҳамдамов, проректорлар С.Примов, Ё.Бухарбаев ва Т.Эвадуллаев кутиб олди.

▫️М.Муҳаммадсиддиқов меҳмонларни институт тарихи ва фаолияти билан таништирди. Делегация аъзолари Ҳадис фанида Ҳ.Нурбаев шарҳлаган ҳадисни талабалар билан бирга тингладилар, сўнг С.Масаитовнинг Фароиз фани дарсида талабалар билан суҳбатлашдилар. 

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42279

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
👍22🔥6🎉3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Instagram #reels #Халқаро_ҳамкорлик

▪️БАА делегацияси Тошкент ислом институтида

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 instagram 👈

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍192
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️БААнинг Муҳаммад Бин Зайд гуманитар фанлар университети билан
ҳамкорлик алоқалари янада ривожлантирилади

▫️Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси сафар давомида Бирлашган Араб Амирликларидаги Муҳаммад Бин Зайд гуманитар фанлар университети ректори Доктор Халифа ал-Зоҳирий билан музокаралар ўтказди.

Самимий руҳда кечган мулоқотда томонлар профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш, илмий мақолалар алмашиш, онлайн ва офлайн бинар дарсларни ташкил этиш орқали мавжуд ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍10
#Халқаро_ҳамкорлик #V_International_conference

▪️Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита  раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари халқаро анжуманда нутқ сўзлади

▫️Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Катта Евросиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусида В халқаро илмий-теологик конференциясида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита  раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори М.Муҳаммадсиддиқов маъруза қилдилар.

Унда маърузачилар йиғилганларга Янги Ўзбекистонда тарихий-маънавий меросни ўрганиш, зиёрат туризми соҳасидаги ютуқлар, дунё илм-фан ривожига ҳисса қўшган олим ва мутафаккирларнинг беқиёс маънавий меросини тарғиб этиш бўйича олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот бердилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍8🔥1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Хитой мусулмонлар жамияти раиси билан учрашув ўтказди

▫️Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори М.Муҳаммадсиддиқов Қозон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусидаги Ѵ Халқаро илмий-теологик конференциясидаги иштироки давомида Хитой мусулмонлари жамияти раиси Ян Фамин билан учрашув ўтказди.

▫️Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси ҳам бир қанча тадбирларда фаол иштирок этиб келаётгани учрашувда таъкидланди.

▫️Ян Фамин бир неча йил олдин Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида зиёратда бўлгани, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний ва Имом Мотуридий каби алломалар айнан Ўзбекистон заминидан етишиб чиққанини мамнуният билан эсга олди.

Давоми...🔻 https://oliymahad.uz/43268

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍15👏2🏆1
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Ҳамкорлик алоқалари юқори босқичга кўтарилмоқда

▫️Тошкeнт ислом институтига Татаристон Республикасидаги Булғор ислом академияси ректори Фархат Хуснутдинов ташриф буюрди.

▫️ТИИ ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов меҳмонларни кутиб олиб, институт тарихи, фаолияти ҳамда Қуръони карим ва тажвид ўқув курси ҳақида маълумот берди.

▫️Кенгайтирилган мулоқотда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўқув ва илмий йўналишда тажриба алмашиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

▫️Ф.Хуснутдинов ташриф таассуротларини "Эсдаликлар китоби"га ёзиб қолдирди.

▫️Булғор ислом академияси Булғор шаҳридаги таълим муассасаси бўлиб, Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси, Россия ва Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси ташаббуси билан 2017 йили ташкил этилган.

▫️Академияда фиқҳ, араб тили, Қуръон илмлари ва ҳадис каби фанлар ўқитилади. 2020 йилдан бошлаб "Илоҳиёт" таълим йўналиши бўйича мутахассислар тайёрламоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍17🔥2🎉1
#Ташриф #Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Юртимиз диний таълим тизими индонезиялик олимлар нигоҳида

▫️Тошкент ислом институти ва Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда тадқиқот ва таълим қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий конференция ва учрашувлар ўтказиш каби вазифалар белгиланган эди. Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий ҳадисшунослик ва Қуръоншунослик фанларини ўқитиш Ўзбекистон ва Индонезия тажрибаси мисолида” мавзусида илмий давра суҳбати ўтказилди.

▫️Шу муносабат билан ташриф буюрган “Усули дин” факультети декани Доктор Аҳмад Отабек Фахруррозий бошчилигидаги индонезиялик делегацияни проректорлар С.Примов ва Т.Эвадуллаев кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти ҳақида маълумот бердилар.

▫️Тадбирни проректор С.Примов кириш сўзи билан очиб бергач Доктор Фахруррозий “Араб бўлмаган халқлар Қуръони карим маъноларини тушунишида Индонезия тажрибаси” мавзусида маъруза қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43327

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍14👏3🔥2🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Кудус давлат ислом институти делегацияси ташрифи

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍18🔥3