#Тафаккур
Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яҳшироқдир" деб айтилади.
Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?
Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.
Намоз уйқудан афзалроқ:
Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.
Hамоз уйқудан яҳшироқ:
Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.
Намоз уйқудан яхшироқдир:
Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.
Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яҳшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!
t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

👍16
#Тафаккур #Мотивация
Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))
❓Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари (Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин)
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.
Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ! ❌
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади. Ёки бироз интернет учун ишлатиладиган трафикни тежасаниз электрон китоб юклаб олишингиз мумкин.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки ҳамма китоб кетма кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.
📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг (Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг) ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради чунки бу синовдан ўтган усул.
📉 Мақсадлар сари олға!!!

Telegram
Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
👍14👏3🎉3🤩3
#Тафаккур
Меваларни истеъмол қилаётганингизда уруғларини 🥑🍒🍑 ташлаб юборманг, пакетга солинг ва машинангизга жойлаб қўйинг.
Йўлингиз тушиб, шахар четига чиққанда дала жойлардан ўтаётганда, тўхтаб, уларни дарахтлар бўлмаган жойларга сепиб кетинг. Унинг ўсиб дараҳт бўлиб кетишига ғамини қилувчи Зот бор ва қолаверса буни табиатга қўйиб беринг.
Таиланд ва Малайзия каби Осиё мамлакатларида бу усул билан улар йиллар давомида шуғулланиб келмоқдалар ва натижаси - мевалар ҳамма жойда бемалол.
Шундай экан, келинг уруғларни Ерга ташлайлик ўсиб,униб чиқиши учун аҳлат қутисига эмас!

👍47👏2
#Қуръон #ният #хатм #тафаккур
Қуръонни ёдлаш ва қироат қилиш ниятлари:
1. Ҳидоят учун
2. Аллоҳ зулматлардан нурга чиқариши учун
3. Қуръони Карим орқали зоҳир ва ботин касаллардан шифо топиш учун
4. Қалбнинг бераҳмлигини даволаш учун
5. Аллоҳ сизни зокирлардан қилиши учун
6. Аллоҳни таниш ва унга иймонни кучайтириш учун
7. Аллоҳнинг амрига тартиб билан итоат этиш учун
8. Ҳасонотларни кўпайиши учун.
9. Қиёматда Қуръони Карим шафоатига эришиш учун
10. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига эргашиш учун.
11. Аллоҳ шу орқали дарожатини кўтариши ва у орқали онасини ҳам дарожатини кўтариши учун
12. Жаннатда дарожати ошиши учун
13. Аллоҳга унинг каломи орқали яқинликни ҳосил қилиш учун
14. Аллоҳнинг аҳли ва ҳос аҳлидан бўлиш учун
15. Аллоҳ зикр қилиши учун
16. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот бўлиши учун
17. Аллоҳнинг яқин дўсти бўлиши учун
18. Қуръон билан Аллоҳни зикр қилишлик савоби жиҳоддан ҳам кўпроқлиги учун
19. Қуръон орқали Аллоҳ одоб беришлиги учун
20. Қуръонни моҳир тиловат қилувчилар ҳурматли элчи фаришталар биланлиги учун
21. Қуръон сизга ҳужжат бўлиши учун
22. Мусхафга қараш ҳам ибодатлиги учун
23. Аллоҳни ўзининг гўзал исмлари, сифатлари, сахийликлари ва яхшиликлари билан билиш учун
24. Агар қийналсангиз сизга икки ажр борлиги учун
25.Ота-онасини охиратда бу дунёда мисли бўлмаган икки кийим кийгизишлик учун
26. Қуръонга амал қилишлик учун
27. Қабрида дўсти Қуръон бўлиши учун.
✅@Oliymahad
🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
Қуръонни ёдлаш ва қироат қилиш ниятлари:
1. Ҳидоят учун
2. Аллоҳ зулматлардан нурга чиқариши учун
3. Қуръони Карим орқали зоҳир ва ботин касаллардан шифо топиш учун
4. Қалбнинг бераҳмлигини даволаш учун
5. Аллоҳ сизни зокирлардан қилиши учун
6. Аллоҳни таниш ва унга иймонни кучайтириш учун
7. Аллоҳнинг амрига тартиб билан итоат этиш учун
8. Ҳасонотларни кўпайиши учун.
9. Қиёматда Қуръони Карим шафоатига эришиш учун
10. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига эргашиш учун.
11. Аллоҳ шу орқали дарожатини кўтариши ва у орқали онасини ҳам дарожатини кўтариши учун
12. Жаннатда дарожати ошиши учун
13. Аллоҳга унинг каломи орқали яқинликни ҳосил қилиш учун
14. Аллоҳнинг аҳли ва ҳос аҳлидан бўлиш учун
15. Аллоҳ зикр қилиши учун
16. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот бўлиши учун
17. Аллоҳнинг яқин дўсти бўлиши учун
18. Қуръон билан Аллоҳни зикр қилишлик савоби жиҳоддан ҳам кўпроқлиги учун
19. Қуръон орқали Аллоҳ одоб беришлиги учун
20. Қуръонни моҳир тиловат қилувчилар ҳурматли элчи фаришталар биланлиги учун
21. Қуръон сизга ҳужжат бўлиши учун
22. Мусхафга қараш ҳам ибодатлиги учун
23. Аллоҳни ўзининг гўзал исмлари, сифатлари, сахийликлари ва яхшиликлари билан билиш учун
24. Агар қийналсангиз сизга икки ажр борлиги учун
25.Ота-онасини охиратда бу дунёда мисли бўлмаган икки кийим кийгизишлик учун
26. Қуръонга амал қилишлик учун
27. Қабрида дўсти Қуръон бўлиши учун.
✅@Oliymahad
🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
Telegram
Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
👍45🔥5👎1😁1🤩1
#тафаккур
Мезонлар ўзгариб қолгандек гўё!
- Бевани бошини силаймиз деб, аёлимизни "бева" қиламиз;
- Каъбани зиёрати учун ошиқиб, ўзимизнинг “каъбаларимиз”ни харобага айлантирамиз;
- Байтуллоҳга ҳаж қилиш учун эмас, “ҳожи” бўлиш учун борамиз;
- Таҳажжуд ўқийман деб, фарз бўлган бомдодга ухлаб қоламиз;
- суратга эътибор қилиб, сийратни ислоҳ қилишга ҳаракат қилмаймиз;
- Моддий жиҳатдан бой юртларда яшашга интилиб, маънавий ҳаёт ҳаёлимизнинг бир четига ҳам келмайди;
- Китобларни ўқиш учун эмас, китобжавонларга зийнат ёки ҳадя учун сотиб оламиз….
Яна нималар ўзгариб қолгандек сиз учун?
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

👍46🔥11👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Борлиқ #Тафаккур
🌍 150 млрд. ёруғлик йилига тенг борлиқ ичра энг чиройли сайёра – Ер
📐1 ёруғлик йили = 9.460.730.472.580 км
📖 Аллоҳ таоло: “Осмонни Ўз қўлимиз (қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз. Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз!” – Зориёт, 47-48.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

👍20💯3🔥1🎉1
#Борлиқ #Тафаккур
🌕 Қуёш ичига
🌍 1 300 000 та Ер сиғади.
📖 Аллоҳ таоло:
🔸"... Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик" – Наба'а, 13.
🔸"...Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди" – Назиъат, 30.

👍21💯3⚡1🎉1
#Бир_оят #Тафаккур
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
وَرُسُلًا لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ
◽️ “...Ва қиссаларини айтиб бермаган пайғамбарларни юбордик” – Нисо, 164
Инсонлар қадрингни билишмаса, хафа бўлма! Аслида, Аллоҳ таоло сени кимлигингни билиши етарлидир. Инсонларнинг билиши ёки билмаслиги сенга ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайди. Бунга ёрқин далил, Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларни инсониятга танитиб, баъзиларини сир тутиб, ҳатто исмларини ҳам ошкор қилмаганидир. Чунки бизнинг Нуҳ алайҳиссаломни танишимиз амаллар ўлчанадиган тарозида у зотнинг фойдаларига бирорта амал зиёда қилмайди. Шунингдек, Аллоҳ Қуръонда қиссаларини келтирмаган пайғамбарларни танимаслигимиз тарозида уларнинг солиҳ амалларидан бирортасини камайтириб қўймайди... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42470
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

👍10🎉1
#Бир_оят #Тафаккур
◾️ Бир оят ҳақида тафаккур
إِذْ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَٰٓأَبَتِ إِنِّى رَأَيْتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوْكَبًا وَٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ رَأَيْتُهُمْ لِى سَٰجِدِينَ
◽️ Юсуф отасига: "Эй отажоним,
мен ўн битта юлдузни ҳам, қуёш ва ойни ҳам кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим" - (Юсуф сураси, 4-оят) деганини эсла.
Эй муҳтарам ўқувчи! Юсуф алайҳиссалом ғаройиб тушларини биринчи бўлиб кимга айтиб берганларига яхшилаб эътибор бер, Яъқуб алайҳиссаломга, яъни оталарига!
Шуни билгинки, ҳамма инсонлар ҳам ишончли, омонатдор бўлавермайдилар. Ҳамма мавзулар ҳақида оммага айюҳаннос солиш тўғри эмас... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: ''Тиллар'' кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42502

👍6
#Бир_оят #Тафаккур
◾️ Бир оят ҳақида тафаккур
وَقُولُوا۟ لِلنَّاسِ حُسْنًا
◽️ “…Инсонларга яхши гап айтинг…” - Бақара, 84
Яхши сўз садақа экани бежизга эмас. Чунки яхши сўзлар улкан имкониятлар эшигини очади, руҳиятга шифо бўлади, қалбларга малҳам бўлади.
Бир замонлар Исхоқ ибн Раҳовайх илм мажлисида талабаларига: "Сизлардан ким яхшилаб ғайрат қилса, саҳиҳ ҳадисларни албатта жамлайди," деган эди. Айнан шу сўзлар Бухорийга қаттиқ таъсир қилиб, ислом оламида ишончлилиги жиҳатидан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи мўътабар манба "Сахийхул Бухорий"ни ёзди.
Гўзал сўзларнинг қандай улкан таъсири ва мислсиз фойдалари борлигини кўрдингизми? Энди навбат - СИЗГА.... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42550

👍8
#Бир_оят #Тафаккур
◾️ Бир оят ҳақида тафаккур
رَبِّ ٱغْفِرْ لِى وَهَبْ لِى مُلْكًا لَّا يَنۢبَغِى لِأَحَدٍ مِّنۢ بَعْدِىٓ
◽️ “…У: "Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадъя этгин…” - Сод, 35
Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди.
Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42578

👍19👏1💯1
#Бир_оят #Тафаккур
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ
◽️’’…Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади...’’ Ҳуд, 114.
Ҳар сафар гуноҳ иш қилиб қўйсанг, ўзингга шундай дегин: "Ҳа, бу беллашувда ютқаздим лекин асосий жангни асло бой бермайман!"
Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт.... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42633
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ
◽️’’…Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади...’’ Ҳуд, 114.
Ҳар сафар гуноҳ иш қилиб қўйсанг, ўзингга шундай дегин: "Ҳа, бу беллашувда ютқаздим лекин асосий жангни асло бой бермайман!"
Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт.... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42633
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍14💯2
#Бир_оят #Тафаккур
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
◽️ ''(Иблис) Уларга (Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга): " Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман", - деб қасам ичди.'' - Аъроф, 21
Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг xаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга журъат қилди. Унинг "насиҳати" эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга тақиқланган дарахтни "абадият дарахти" дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42706

👍11💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Борлиқ #Тафаккур
🌍 Ер Қуёш атрофида соатига тахминан 107 000 км, секундига 30 км тезлик билан айналанади.
📖 “У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар” – Анбиё, 33.
▫️Оятда «сузиш» маъносида, ясбаҳуун сўзи ишлатилган. Агар ясбаҳ сўзини қуёш каби осмон жисмларига нисбатан ишлатилса, бу нафақат ўша жисм фазода учиб кетаётганини билдиради, балки, фазода учиш асносида айланаётганини ҳам билдиради. Қуёш тақрибан 25 кунда ўз ўқи атрофида тўла бир марта айланиб чиқаркан.
▫️Қуёш коинотда роппа-роса 240 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб туради. У бу тезлик билан ўзимизнинг Сомон Йўли Галактикаси маркази атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 200 миллион йил керак бўлади.

🔥8👍7🏆2
#Бир_оят #Тафаккур
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَآ
◽️’’…Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса...” Қалам,32.
◽️ Эй инсон! Бой берган фурсатларинг учун чеккан ҳасратингни, уддалай олмаган вазифангни, йўлнинг ярмида қўлингни қўйиб юборган суюкли инсонларингни, ичида ёвуз бўри бўлган, аммо устидаги ниқоби туфайли уни яхши инсон деб ўйлаган дўстларингни, буларнинг барчасини куйдириб, кул қилувчи оловини юқоридаги оят ила ўчир!... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари
Давоми…🔻 https://oliymahad.uz/42739

👍9🔥4
#Бир_оят #Тафаккур
◾️Бир оят ҳақида тафаккур
بَلِ الْإِنسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ
◽️’’Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.” Қиёмат, 14.
◽️ Инсонлар сенда мавжуд бўлмаган сифатлар билан сени мақташаётган бўлса, уларнинг бу мақтовлари сенга фойда бермайди. Шунингдек, улар ёмон сифатлар билан сени ноҳақ айблашаётган бўлсалар ҳам уларнинг бу туҳматлари сенга зарар беролмайди. Ҳатто пайғамбар алайҳимуссаломларни ҳам, улар инсонларнинг энг афзаллари бўлишларига қарамай, ҳамма ҳам ёқтиравермаган... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари
Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42866

👍15🔥2
#Тафаккур #Мотивация
✔️ Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))
❓Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Масалан, Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари. Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин!
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.
Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ, бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ! ❌
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса, моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз, ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки, ҳамма китоб кетма-кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради, буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.
📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми, бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг. Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради, чунки бу синовдан ўтган усул.
📉 Мақсадлар сари олға!!!
t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
✔️ Бугун илм олишимиз учун тўсқинлик қилаётган баъзи бир “баҳона“лар ҳақида фикрлашамиз))
❓Илм олишни нимадан бошлашимиз керак?
❗️1.Мақсад: Масалан, Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари. Сиз бошқа мақсад ҳам қўйишингиз мумкин!
❗️2. Ўз баҳоналаримизни енгиш.
Илм олишимизга тўсқинлик қилаётган баъзи “баҳоналар“:
1.Вақтим йўқ! 🚫
Йўқ, бизда 24 соат вақт бор. Наҳот бир соатини Ҳабибимиз саллоллаҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш учун ажрата олмасак?! Унда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимиз қаерда қолади?!
2. Китоб олишга имкон йўқ! ❌
Ҳозирги кунда китоб топиш унчалик ҳам қийин эмас. Айниқса, моддий тарафдан баҳона қилаётган бўлсангиз, ижтимоий тармоқ учун сарфлаётган пул миқдорингизни камайтириш орқали албатта имконини топса бўлади.
3. Нимадан бошлашни билмайман⁉️
Хоҳлаган китобингиздан бошлашингиз мумкин. Чунки, ҳамма китоб кетма-кетликда берилган бўлади. Агар қийналсангиз ҳажми кичикроғидан бошланг.
4. Адашиб кетишдан қўрқаман🔴
5.Ўқисам ёдимда қолмаяпти ёки тушунмаяпман 📖
Тўғри бу каби қийинчиликлар ҳар бир инсонда учраб туради, буни кўпроқ такрорлаш, дўстларингиз билан шу мавзуда суҳбатлашиш орқали енгишингиз мумкин))
📝 Керакли маълумотларни дафтарга қайд қилиб бориш ҳам катта фойда беради.
❗️6. Орқага сурмасдан бугуноқ бошлаш.
🆘Энг асосийси хоҳишнинг бўлиши. Сиз қаттиқ хоҳлар экансиз албатта имконини топа оласиз.
📌Яна бир самарали усул: Бирор бир китоб ўқишни мақсад қилиб қўйдингизми, бу ишни ўртоғингиз билан бирга бошланг. Дўстингизни ҳам фойдали илм олишга сабабчи қилинг ва у билан фикр алмашинг. Бу жуда ҳам яхши самара беради, чунки бу синовдан ўтган усул.
📉 Мақсадлар сари олға!!!
t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Telegram
Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
👍32⚡4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Борлиқ #Тафаккур
🌍 Ер Қуёш атрофида соатига тахминан 107 000 км, секундига 30 км тезлик билан айланади.
📖 “У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар” – Анбиё, 33.
▫️Оятда «сузиш» маъносида, ясбаҳуун сўзи ишлатилган. Агар ясбаҳ сўзини қуёш каби осмон жисмларига нисбатан ишлатилса, бу нафақат ўша жисм фазода учиб кетаётганини билдиради, балки, фазода учиш асносида айланаётганини ҳам билдиради. Қуёш тақрибан 25 кунда ўз ўқи атрофида тўла бир марта айланиб чиқаркан.
▫️Қуёш коинотда роппа-роса 240 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб туради. У бу тезлик билан ўзимизнинг Сомон Йўли Галактикаси маркази атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 200 миллион йил керак бўлади.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🌍 Ер Қуёш атрофида соатига тахминан 107 000 км, секундига 30 км тезлик билан айланади.
📖 “У кечаю кундузни, қуёшу ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузмоқдалар” – Анбиё, 33.
▫️Оятда «сузиш» маъносида, ясбаҳуун сўзи ишлатилган. Агар ясбаҳ сўзини қуёш каби осмон жисмларига нисбатан ишлатилса, бу нафақат ўша жисм фазода учиб кетаётганини билдиради, балки, фазода учиш асносида айланаётганини ҳам билдиради. Қуёш тақрибан 25 кунда ўз ўқи атрофида тўла бир марта айланиб чиқаркан.
▫️Қуёш коинотда роппа-роса 240 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб туради. У бу тезлик билан ўзимизнинг Сомон Йўли Галактикаси маркази атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 200 миллион йил керак бўлади.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍21🔥5🏆3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур #Борлиқ
🌍 Қуёш, Меркурий, Ер ва Юпитернинг космик нақши
🌕 Меркурий, Ер ва Юпитернинг Қуёш атрофидаги йиллик айланиши цикли биргаликда бетакрор спектрал санъат асарини ҳосил қилади.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🌍 Қуёш, Меркурий, Ер ва Юпитернинг космик нақши
🌕 Меркурий, Ер ва Юпитернинг Қуёш атрофидаги йиллик айланиши цикли биргаликда бетакрор спектрал санъат асарини ҳосил қилади.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍18⚡3🎉1
#Тафаккур
Бир ўғри Молик ибн Динорнинг уйига кирди. Ўғирлашга ҳеч нарса тополмагач, Молик уни чақирди.
- Дунёвий нарса тополмадинг, ҳеч бўлмаса охиратга керакли нарса хоҳламайсанми?!
- Хоҳлайман.
- Унда тур таҳорат қил, намоз ўқи.
Ўғри бориб таҳорат олди ва бирга масжидга кетишди. «Ким бу?» деб сўраганларга Молик шундай деб жавоб берди:
- «Биздан нарса ўғирлашга келганди, биз уни ўғирладик».
© Имом Заҳабий, «Сияр аъламин нубала», 5-жилд, 363-саҳифа
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

👍39🔥9👏2⚡1🎉1