Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#ягона_олимпиада

Мир Араб мадрасасига “Ягона олимпиада” танлови муносабати билан ташриф буюрган барча меҳмонларни кўҳна ва навқирон Бухоройи шариф бўйлаб саёҳат қилдириш, шу жумладан, машҳур “Етти пир” зиёратгоҳларига олиб бориш режалаштирилган эди.

Бугун меҳмонлар зиёратни Хожа Абдухолиқ Ғиждивоний зиёратгоҳидан бошлашди. Сўнг зиёратни Хожа Ориф Ревгарий зиёратгоҳи бўйлаб давом эттириб, улуғ зотлар ҳақларига тиловат ва дуои ҳайрлар қилиниб, ҳозирги кунда бу жойларда бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб чиқишди.

Манба: @Mirarabuz

https://islaminstitut.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Ягона_олимпиада

Тошкент ислом институтида “2020-2021 ўқув йилида “Ягона олимпиада” якуний Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Республикадаги 9 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида Ягона олимпиада танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда.

Ягона олимпиадада талабалар Араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича синовдан ўтказилади.

Мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичидан ғолиб бўлган талабалар мазкур якуний босқичга йўлланма олди.

Ягона олимпиаданинг якуний босқичида I-ўринни эгаллаган иштирокчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига – Тошкент ислом институти ёки Мир Араб Олий мадрасасига, “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Тошкент ислом институти биносида Ягона олимпиада танловини акс эттирувчи баннерлар тайёрланди, ўқув биноси фойесида институт ҳаётини акс эттирувчи лавҳалар ҳамда китоблар намойиши ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ягона_олимпиада #Видеолар #Янгиликлар

Фото-видео хабар: “Ягона олимпиада” якуний Республика босқичи

🔗
t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мадрасалар #Ягона_олимпиада_2021 #Ғолиблар

Мадраса талабалари ўртасида ўтказилган “Ягона олимпиада-2021” ғолиблари аниқланди

I-ўрин соҳиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди… – ТИИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/23196

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ягона_олимпиада_2022

▪️2022 йил 1-2 июнь кунлари Тошкент ислом институтида Ягона олимпиада-2022”нинг якуний республика босқичи бўлиб ўтади.

▫️Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими томонидан республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади.

▫️Ягона олимпиаданинг мақсадиўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчи босқич талабалари орасидан чет тили ва мутахассислик фанларини пухта ўзлаштирган иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг иқтидори ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўзи танлаган ихтисослик йўналишини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантиришдан иборат.

▫️Ягона олимпиада-2022” якуний босқичи ғолиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Тошкент ислом институтида “Ягона олимпиада-2022”нинг якуний босқичи бошланди.

▫️Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими томонидан республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади.

▫️Олимпиадада Дин ишлари қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими ходими Элёр Алимқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ходимлар Акбар Дусматов, Шерзод Чўлпонов, ТИИ ректори У.Ғафуров ва ўрта махсус таълим муассасалардан ташриф буюрган мудирлар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этмоқда.

▫️Тошкент ислом институти биносида Ягона олимпиада” танловини акс эттирувчи баннерлар тайёрланди, ўқув биноси фойесида институт ҳаётини акс эттирувчи лавҳалар ҳамда китоблар ва хаттотлик кўргазмаси намойиши ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Тошкент ислом институтида “Ягона олимпиада-2022”нинг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда.

▫️Ягона олимпиадада талабалар Араб тили, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича синовдан ўтказилмоқда.

▫️1-блокда Араб тилидан ижодий имтиҳон учун максимал 40 балл, 2-3 блокда Фиқҳ ва Ақоид фанларининг ҳар биридан тест синови бўйича 30 балл берилади.

▫️Маълумот учун, Ягона олимпиада ҳар йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими томонидан республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилади.

▫️Ягона олимпиада-2022” якуний босқичи ғолиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлaди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Ягона олимпиада-2022”нинг якуний босқичи тадбирлари доирасида Тошкент ислом институти билан Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида "Ҳуснихат дурдоналари" номли хаттотлик кўргазмаси ташкил этилди.

▫️Кўргазмада ТИИ Хаттотлик тўгараги ва Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети "Матншунослик ва адабий манбашунослик" магистрлари томонидан тайёрланган хаттотлик намуналари намойиш этилди.

▫️ТИИ Хаттотлик тўгараги раҳбари Ёқубжон Бухарбаев Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида китобат ва хаттотлик санъати фанидан дарс беради.

▫️Маълумот учун, Тошкент ислом институти билан Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, таълим муассасалари ўқув, илмий ва маърифий йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Ягона олимпиада-2022: Ғолиблар олий диний таълим муассасаларига имтиҳонсиз ва имтиёзлар билан қабул қилинади

▫️Салоҳиддин Шерхонов
, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири

HD: 👉 https://youtu.be/DWUkRMS_jlw

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Тошкент ислом институтида “Ягона олимпиада-2022”нинг якуний босқичи давом этмоқда.

▫️Ягона олимпиадада талабалар Араб тилидан ижодий имтиҳонни топширгач, фиқҳ ва ақоид фанлари бўйича синовларни бошладилар.

▫️1-блокда Араб тилидан ижодий имтиҳон учун максимал 40 балл, 2-3 блокда Фиқҳ ва Ақоид фанларининг ҳар биридан тест синови бўйича 30 балл берилади.

▫️Ягона олимпиада-2022” якуний босқичи ғолиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вақф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлди.

▫️Ягона олимпиадада II-ўринни олган талаба олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқиш учун ҳужжат топшириб, қабул имтиҳонларида катнашса, тўплаган баллнинг 25 фоизи микдорида қўшимча балл, III-ўринни эгаллаган талабага 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзига эга бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️ Ягона олимпиада-2022” ғолиблари аниқланди

▫️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада-2022” танлови республика босқичида қуйидаги натижалар қайд этилди: I-ўрин Мухаммадийев Боймурод Тожиддин ўғли (“Мир Aраб” ЎМИТМ талабаси) 92 балл… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30601

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада-2022” танлови республика босқичида қуйидаги натижалар қайд этилди:

I-ўрин Мухаммадийев Боймурод Тожиддин ўғли (“Мир Aраб” ЎМИТМ талабаси) 92 балл;

II-ўрин Содиков Бобир Акбар ўғли (“Кўкалдош” ЎМИТМ талабаси) 91,5 балл;

III-ўрин Сайфуллаева Ўғилой Абдулла қизи (“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ЎМИТМ талабаси) 90,8 балл.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ягона_олимпиада_2022

▪️Ягона олимпиада-2022” ғолиблари ва иштирокчилари қуйидагича тақдирландилар:

▫️1-ўрин соҳибига “Вақф” хайрия фонди гранти асосида олий диний таълим муассасага конкуриссиз ўқишга қабул қилиш, 4 йиллик контракт пулини тўлаб бериш сертификати ҳамда I-даражали диплом ва ноутбук;

▫️2-ўрин соҳибига II-даражали диплом ва микротўлқинли иситгич, ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса, тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, контракт пулини 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати;

▫️3-ўрин соҳибига III-даражали диплом ва шарбат чиқаргич, ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширса, тўплаган баллнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, контракт пулини 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия фонди томонидан тўлаб бериш сертификати;

▫️қолган саккиз нафар иштирокчига китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ягона_олимпиада_2022

▪️ Ягона олимпиада-2022”

▫️ Тошкент ислом институтида ўтказилган ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабалари ўртасидаги “Ягона олимпиада-2022” танлови республика босқичи

HD: 🔻 https://youtu.be/OKXumJ54L4U

Фотолар:🔻 https://oliymahad.uz/30601

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#ЯНГИЛИКЛАР
#ЯГОНА_ОЛИМПИАДА
#БУХОРО
#МИР_АРАБ_ОЛИЙ_МАДРАСАСИ

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасидаги «ЯГОНА ОЛИМПИАДА» танловининг Республика босқичи Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида 30-31 май кунлари бўлиб ўтади.

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !
#Хатмона_2024 #Ягона_олимпиада

▪️Қўшалоқ байрам

▫️Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасидаги Ягона олимпиада - 2024” танловининг якуний боқичи ўтказилади.

▫️Шунингдек, Тошкент ислом институтида 2020-2024 йилларда таҳсил олган битирувчиларнинг “Хатмона-2024” тадбири бўлиб ўтади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ягона_олимпиада

▪️Ягона олимпиада-2024” бошланди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасидаги Ягона олимпиада” танловининг якуний боқичи Тошкент ислом институтида бошланди.

▫️10 та мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган талабалар республика босқичида иштирок этмоқда.

▫️Танловни ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсидиққов кириш сўзи билан очиб берди.

▫️ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов Қуръон тиловат қилгач, иштирокчиларга омад тилаб дуои хайр қилинди.

▫️ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танловни ўтказиш тартиби, тест синовлари қоидалари билан иштирокчиларни таништирди.

▫️Иштирокчилар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида Араб тили, Фиқҳ ва ақоид, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовдан ўтмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Youtube | Facebook | Instagram
#Ягона_олимпиада

🏆 Ягона олимпиада” совринлари

🥇Ягона олимпиада”нинг якуний босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига, Тошкент ислом институти ёки Мир Араб Олий мадрасасига “Вақф хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🥈🥉2-ўринни эгаллаган иштирокчи ЎМИ тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишини давом эттириш мақсадида ҳужжат топшириб, қабул имтиҳонларида қатнашган тақдирда, имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида, 3-ўринни эгаллаган иштирокчи 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзига эга бўлади.

🏅Шунингдек, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар ўқишга кирган тақдирда, бир ўқув йили тўлов-контракт пулларининг 50 фоиз миқдори “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тўлаб берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ягона_олимпиада

🏆Ягона олимпиада” давом этмоқда

▪️1-6 семестрлар давомида мадрасада фақат аъло ва яхши баҳоларга ўқиган талабалар Ягона олимпиада танловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

▫️Танловнинг республика босқичини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва олий диний таълим муассасаларининг масъул ходимларидан иборат ташкилий ҳайъат тузилган.

▫️ Ташриф буюрган таълим муассаслари раҳбарлари, мураббийлари ва талабалари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланиб, иштирокчилар ётоқ жой билан таъминланган.

🥇Совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга ўқишга кириш билан боғлиқ имтиёзлардан ташқари, ғолибларга ва мураббийларига бир марталик пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram