Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.92K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Шарҳ_сиздан

Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. Имкон даражасида қилган шарҳингизни бугун соат 22:00 га қадар @oliymahad_bot га юборинг.

Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!

👉@oliymahad
#Шарҳ_сиздан

ШУНДАЙ ШОРИҲЛАРИМИЗ БОРАКАН БИЛМАЙ ЮРГАНАКАНМИЗ

Кўплаб қатнашчилар ушбу ҳикматни "Ҳикамул Атоиййа"га бағишлаб ёзилган китобларда келган шарҳларга монанд фикрлар билан изоҳлашибди, машааллоҳ!


ФЕРУЗА:
Бу хикматни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Хислатли хикматлар шарҳи" 1- китобида ўқигандим. Тушунганим, солиҳ амаллар Аллоҳнинг марҳамати ила содир бўлади, бу амалларга суяниб қолиш яхши эмас. Чунки бу амалларга суяниб қолиш, амаллардан тойилиш юзага келганда, умидсизликка тушишга олиб келади.

ШМ:
Ҳикматдан тушунганим:
Банда нажот сари интилар экан, мусибатга учраб , қийинчилик ва торликка дуч келиб, тушкунлик ва умидсизликка тушиб қолди. Мана шу ҳолати бандани ўзини амалларига берилиб қолганидан дарак беради. Яъни, у барча эришаётган ютуқ ва забт этган марраларини қилаётган амалларининг самараси ўлароқ келаябти, деб ўйларди. Ваҳоланки, барчаси Аллоҳнинг хоҳиш- иродасидан ўзга нарса эмас. Аллоҳ унга тақдир қилган нарсалар эди. Яъники, ютуқ ҳам мусибат, ҳам Аллоҳ тарафдандир. Буни бир мисол билан яна ҳам яхшироқ тушуниб оламиз: "Бир мусулмон киши бор эди. Даромат келиб турадиган яхши бир иши-касби бор. Қадарга иймон келтирган. Ризқни берувчи Аллоҳ эканини билади. Лекин, мусибат келиб, ишидан айрилиб қолса, тушкунликка тушиб қолади. Ўйлардики, ризқ Аллоҳдан, лекин сабабиятни ҳам бажариш керак-ку, дерди ўзига ўзи. Мана шу ерда у банда ризқни сабабиятга боғлаб қўяётганини билмасди. Умидсизлиги сабабият йўқолди энди ризқим нима бўлади, деган ташвиш бор унда.

ҒАРИБА:
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий р.а.нинг бу ҳикматлари инсонга икки ҳолатда ҳам ўнгланишига туртки бўлади:
1. Амалларида нуқсонга учраб, Аллоҳнинг раҳматидан умидсизлик ҳисси аломатлари сезилганда ёрдам беради. Инсонга асли солиҳ деб билган амалларини ўзининг қуввати ва ғайрати билан эмас, балки Аллоҳ муваффақ қилгани учунгина қилиб юрганини, агар Аллоҳ мағфират қилса, раҳмати билан қамраса, фазлини берса қайтадан солиҳ амалларда бардавом бўлиши мумкинлиги эслатиб умидлантиради. Далил: Зумар сураси, 53-оят.
2. Яхши амалларида узоқ муддат бардавом бўлиб, қалбида у амалларини ўзининг қуввати, ғайрати, қатъиятлиги билан қилиб юрганига ишониб, амалларда ўзининг солиҳлиги учун бардавом бўлаётгани борасида иллат пайдо бўла бошлаганда.
Бунда инсон ўзининг хоҳиши билангина эмас, балки Аллоҳнинг иродаси ила муваффақ қилинганлигини эслаб олади. Агар инсон биргина тойилиш билан шундай ноумид ҳолатга тушишлигини ўйласа, ўша ноумид ҳолатга тушмаслик учун ҳам амалларига суянмаслик кераклигини англаб етади. Далил: Абу Ҳурайра р.а.дан: Расулуллоҳ с.а.в. : "Бирор киши ўз амали билан ҳеч қачон жаннатга кира олмас", дедилар. Одамлар: "Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?"дейишди. У зот: "Мен ҳам. Агар Аллоҳ мени ўз раҳмати ва фазли ила ўраб олмаса", дедилар" Муслим ривояти.

АБДУЛЛОҲ:
Ҳикматни шарҳлашдан олдин бироз ҳикматдаги сўзларни маънолари билан танишсак фойдадан ҳоли бўлмайди, иншааллоҳ.
Тойилиш-шариатга зид бўлган сўз ва амални қилиб қўйиш;
Ражо-Аллоҳдан умид қилиш;
Амал- жисм ва қалбнинг ҳаракати;
Суяниш-таяниш, ундан қувват олиш, эътимод қилиш,
деган маъноларни тушуниш мумкин.
Энди ҳикматни шарҳига киришсак.
Бир нарсани билиш уни зиддини билиш билан бўлади.
Бу ҳикматни зидди бўлган ҳикмат:
"Амални қилинг-да, ортга отинг!"
деган ҳикматдир. Чунки орқада кўз йўқ.
Шариатда амалга суянишлик мақулланмагандир.
Амалга суянаётганимизни қаердан биламиз? Залал топилганда, тойилиб кетиш топилганда ражога нуқсон етишидан билинади.
Солиҳ амал қилиб келаётган эдик, кейин бир хатога йўл қўйдик ва энди тамом бўлдим, ҳалок бўлдим, деган хаёл келиб қолади, Аллоҳга бўлган умидимизга нуқсон етади.
Бу ҳикматни дақиқлигига этибор берин-га! Тойилиш содир бўлганда ражога нуқсон етганлигидан бизни Аллоҳга суянмаётганлигимизни билдириб фош қилиб қўйди.
Чунки, Аллоҳга суянган одам истиқоматда турганда ҳам тойилиш содир бўлганда ҳам бир хил ражо ва хавфда туриши лозим эди.
Уни амали йўқолса ёки нуқсон етса ражосига нуқсон етиши тайин, чунки у ражони параллелига амалини қўйган эди.
Валлоҳу аълам!
Амалга суянишни белгиси ражога нуқсон етмоқлиги!

♻️
@oliymahad
#Шарҳ_сиздан

Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. Имкон даражасида қилган шарҳингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!

👉@oliymahad
​​#Шарҳ_сиздан

БУ ГАЛ ҲАМ АЖИБ МАЪНОЛАРНИ КАШФ ҚИЛДИК

ҒАРИБА:
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий харатларининг бу ҳикматлари қалбидаги "шаҳват"идан фориғ бўлишни истаганлар учундир. "Шаҳват" араб тилида "бирор нарсани қаттиқ хоҳлаш"га айтилади. Ҳикматдаги "шаҳват"дан мурод Аллоҳ қайтарган нарсаларни хоҳлаш ва унга интилишдир. Бу салбий хоҳишдан икки йўл билан қутилиш мумкинлиги айтилмоқда:
1. Хавотирга солувчи хавф. Инсон Аллоҳнинг қайтариқларини қилиши натижасида йўлиқадиган Унинг иқобидан қўрқиш ва гуноҳ сабабидан бу дунё ва охират неъматларидан маҳрум бўлиш ҳавфи.
2. Ҳаяжонлантирувчи шавқ. Банда Аллоҳга муҳаббати сабабидан ҳам гуноҳдан тийилиши мумкин. Инсон суйганини норизо қилиб қўймаслик учун ҳам ўзининг истагидан воз кечади.
Хулоса: Юқоридаги икки омил бандани маъсиятлардан тийилишига сабаб бўлади.

АБДУРАҲИМОВ:
Аввалам бор биз шаҳват нима деган саволга жавоб қидирадидан бўлсак, шаҳват аслида "иштаҳа" деган маънони беради. Демак, шаҳват бир нарсага бўлган эҳтиёж ёки қизиқишнинг меъёрдан ортишини тушунишимиз мумкин. Бизда эса, шаҳват деганда кўпчилигимиз жинсий маънони тушунамиз. Шаҳват ҳам икки хил бўлиши мумкин, эзгу ишларга бўлган ва албатта гуноҳ ва маъсиятларга бўлган шаҳват. Гуноҳ ишларга шаҳватни бизнинг қалбимиздан дўзахга тушишимизга бўлган қўрқувимиз, жаннатга киришимиздан тўсадиган ва жаннатда Аллоҳ таолони кўра олмасликка бўлган хавотирга солувчи хавф ёки Аллоҳ таоло жаннатий бандаларига ваъда қилган неъматлар ва Аллоҳ таолони жамолини кўришга бўлган иштиёқи қалбимиздан чиқариши мумкин. Аллоҳнинг ўзи барчамизни салбий маънодаги шаҳватни қалбимиздан чиқара оладиган бандаларидан қилсин.

ХУСРАВ:
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак:
Инсон қалбидаги шаҳватни фақатгина Аллоҳдан келадиган азоб ёки синовнинг хавфли бўлиши чиқаради ёки Аллоҳ таолога бўлган кучли муҳаббат ва ишқ чиқариши мумкин. Демак, инсонда Аллоҳдан қўрқиш ва У Зотга нисбатан ишқ бўлмас экан, шаҳват деган ғанимдан қутула олмайди. Ошиқ маъшуғининг ҳар бир айтганини сўзсиз бажариши лозим. Шундагина маъшуғининг ризосига етиши осон бўлади ва қалбидаги шаҳватнинг ҳам кетиши аниқ бўлади. Шундай экан, ишқ фақат Мавлога бўлади, қулга эмас.
Инсон Аллоҳнинг ишқида яшар экан қандай қилиб унинг қалбига шаҳватлар кириши мумкин?! Қандай қилиб маъшуғидан бошқани ўйлаши мумкин?!
Аслида Аллоҳ таоло ҳам Ўз бандаларини севади. Шунинг учун Ўз каломида, бизга жон томиримиздан ҳам яқин эканини таъкидлаган. Жон томиримиздан ҳам яқин бўлган Зот қалбимизда бўлсаю, энди эса қандай қилиб бу қалбга шаҳват кириши мумкин?!
Энг катта хавф эса, Аллоҳ таолонинг бандани ўз ҳолига ташлаб қўйишидир. Бандасидан узоқлашишидир ва бу ҳолат банданинг Роббидан узоқлашиши билан бўлади. Бундан ортиқ ғам, қўрқинч, хавф бўлмаса ҳам керак?!
Бу каминанинг шунчаки ожиз бир тушунчаси ва фикри холос. Аслида шарҳи бошқача бўлса керак.


👉@oliymahad
#Шарҳ_сиздан

Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. "Ҳикамул Атоиййа" шарҳларидан бирини ўқиб улардан олган тушунча ва хулосангизни имкон даражасида шарҳ сифатида изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!


👉@oliymahad
​​#Шарҳ_сиздан

АЖАБМАС, "ҲИКАМУЛ АТОИЙЙА"НИНГ ЯНГИ ШАРҲИ ПАЙДО БЎЛСА...

Ажойиб маънолар шарҳ қилинибди, раҳмат, барча изоҳ ёзганларга

ҒАРИБА:
Ибн Атоуллоҳ Сакандарийга илҳом қилинган бу ҳикмат бандани неъматларга кўмилган ҳолда ҳам, барча яхши деб билган неъматларидан маҳрум бўлганда ҳам Роббимизни янада яқинроқ танишга ундайди. "Шоҳид" сўзини ишлатилиши унинг маъноси шунчаки "кўриш"дан анча чуқур ва сермазмундир.
"Яхшилигига ёки қаҳрига шоҳид қилиши" дейилиши билан Қуръонда уч маротаба такрорланган:

{وما قدر الله حق قدره}

"Aллоҳни ҳақиқий қадрламадилар" ояти ёдга келади. Биз Роббимизни ҳақиқий таний олмадик, У Зотга хақиқий шукр қила олмадик, У Зотга ҳақиқий қуллик қила олмадик, шунинг учун У Зот бизга ўзини янада танишлигимиз учун атоси ва манъ қилиши ила юзланмоқда. Шунда ҳам лутф ила. "Лутф" сўзини "мулойимлик, нозиклик, дақиқлик" маънолари бор. Яхшилигида ҳам, қаҳрида ҳам лутф ила юзланиши У Зотнинг жалолат ва икром соҳиби эканлигига ишора қилади.
Хулоса: Банда атрофидаги воқеъликлар орқали Роббисини янада яхшироқ танишлик талабида бўлиш керак.

÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷

З.АЗИЗОВА:
Аллоҳ таоло бандаларига Роҳман ва Роҳим бўлган Зотдир. Қачонки Аллоҳ бир бандага яхшиликлар ва неъматлар берса, бу Аллоҳнинг қанчалик меҳрибон эканлигини ўша бандага билдириб қўйишидир. Банда учун энг меҳрибон Зот фақатгина Аллоҳдир. Зеро Аллоҳнинг неъмати ҳам энг афзал неъматдир.
Агар Аллоҳ бандадан бирор неъматни олиб қўйса, ёки унга неъмат ато қилмаса, бу Аллоҳнинг барчани бўйсундиришига, бутун олам устидан Ғолиб эканига далолат қилади. Зеро энг азоби қаттиқ ва шиддати кучли Зот Аллоҳдир.
Банда қачонки Аллоҳни яхши таний оларкан, Аллоҳга яқинлашаверади. Аллоҳга яқин бўлган банда эса нажот топувчилардан бўлади. Аллоҳ банданинг ҳидоят топиши учун турли сабаблар яратади. Кимгадир бир неъмат беради. Банда эса ушбу неъматдан шодланиб унинг шукрини адо этиш мақсадида Аллоҳга яқинлашади. Кимгадир эса дард ёки мусибат беради. Банда ушбу дарддан халос бўлиш мақсадида Аллоҳга илтижолар қилади. Унга ибодатлар ила яқинлашади.
Бу иккиси ҳам Аллоҳнинг меҳрибонлигидир. Бандасини залолатдан тўғри йўлга йўллаб қўйишидир. Фақат банда бундаги ҳикматларни кўра олиши лозим. Агар банда неъмат берилганда ҳаддан ошиб, дард етганда исён этса, бу унинг зиддига бўлаётган ҳужжатдир. Аллоҳ сақласин.
Валлоҳу аълам.

Хусрав номи остидаги фойдаланувчининг шарҳини эртага қўямиз.


Расмда ҳикмат ёзилган👇

👉@oliymahad
#Шарҳ_сиздан

Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. Тушунган хулосангизни имкон даражасида шарҳ сифатида изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!


👉@oliy_mahad
​​#Шарҳ_сиздан

АЖОЙИБ ШАРҲЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Ғариба:
Ибн Атоуллоҳ Искандарий раҳимаҳуллоҳга илҳом қилинган бу ҳикмат маъсият қилган инсонга паст назар билан қарамасликни ўргатади. Гоҳида шундай ҳолатлар бўладики, унда яхши амал қилган инсоннинг қалбида манманлик ёки иззатталаблик иллати пайдо бўла бошлайди. Бу иллатнинг давоми эса, маъсият қилган инсонга Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтонга назар солгандек қарашга олиб келади. Инсон бу ҳолатида маъсият қилган шахсга Аллоҳ раҳм қилиб тавбага илҳом бериши мумкинлигини, ўзини эса биргина амали билан дўзахга ўтин қилиши мумкинлигини унутади. Бунинг натижасида яхши амал қилдим деб ўйлаган инсон ўз нафсининг тузоғига тушган бўлади. Айни шу вақтда Аллоҳ ҳалиги маъсият қилган кимсага раҳм қилиб тавбага илҳом берди дейлик, у банда маъсиятига пушаймон бўлиб, истиғфорлар айтиб, тавбага интилмоқда. Аллоҳ эса, унинг тавбасини қабул қилишни ирода қилди. Натижада, Ибн Атоуллоҳ Искандарийнинг ҳикматлари: "Ортидан зорланиш ва ҳожатмандлик қолдирган маъсият, ортидан иззатталаблик ва манманлик қолдирган тоатдан яхши" бўлди.

Хусрав:
Тафсири ҳилол китобида қуйидагича баён қилинади:
"Банда ўзини банда билиб, вақтида тавба қилиши, қуруқ оғзаки тавба билан кифояланиб қолмай, дилдан афсус ва надомат чекиб, ортидан яхши амалларни ҳам қилиши шарт. Ана ўшанда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлади".
Мавлоно Румий айтадиларки:
"Тавба уруғини кўз ёшинг билан суғормасанг, раҳмат мевасини қандай қилиб кутмоқдасан?!"
Гуноҳдан қочмаган киши гуноҳга ташнадир. Тавба эшиги олдидаги инсонга кет дейилмайди. Аллоҳ бандасига шунчалик меҳрибонки, унга тавба қилишни илҳом қилиб қўяди. Мана шунинг ўзи ҳам Раҳмоннинг унга марҳаматидир. Мана шу ҳақиқий тавбаси ортидан инсонга ҳақиқий роҳат келади. Тавбанинг асл маъноси шуки: "Тавба - тиконни гул этмоқдир".
Амаллари билан ғурурланишга келсак:
Бирор банда ўзига юқори баҳо берса, унинг ҳеч қандай қиймати бўмайди. Чунки нафснинг ҳеч қандай қиймати бўлмас.
Риё, ужб ила қилинган ибодатлар гўёки ерга ёққан қор кабидир. Қуёш чиқиши билан барчаси эриб, йўқ бўлади. Инсон қилган амаллари билан ўзини алдаб шундай аҳволга тушадики, Аллоҳ сақласин қиёматда унинг риё ила қилган амаллариининг барчаси ҳабата бўлади.
Бир китобда келган қуйидаги сўзлар ила якун ясаймиз:
Охиратда одамзод бу дунёда қилган гуноҳ ишларидан сўралади. Агарда қилмадим деб тонса, кўзлари ёлғон гапиряпти, мен кўрдим, қўллари мен ушладим, деб гувоҳлик берар экан. Камига ўша гуноҳ иш содир қилинган жойлар, парандаю-даррандалар, ўсимликлар, ҳатто акс садогача, шундай бўлган эди, деб гувоҳлик берар экан. Воҳ, биз одамлар қанчамиз-у кузатувчиларимиз қанча? Яна уялмай қилган арзимаган бир амалимизга ғурурланишимиз яна нимаси?
Эй инсон кўзингни оч! Амалларимизни ундан кейинги ғурурланиш билан ҳабата бўлишидан Аллоҳ сақласин!

Муҳаммадросулова:
Бу ҳикматга яхшилаб этибор қиладиган бўлсак муфаззал ва муфаззал анҳу мисол келтирилган. Бундан ҳикматнинг иккинчи жумласи яни "ортидан иззаталаблик ва манманлик қолдирган тоатдан яхшириқдир" мана шу қисм инсонни яхшилаб фикр юритишга ундайди. Иккинчи жумладаги ибодатни шайтоннинг амалига қиёсласак яхшироқ деб ўйлайман. Чунки у неча минг йиллар давомида Оллоҳга ибодат қилиб охирида Аллоҳнинг бандасига сажда қилишдан бош тортди, сабаб иззатталаблик ва манманлик. Иззатталаб бўлиши шунча ибодати бўлса ҳам, манманлиги инсон лойдан у эса оловдан яратилгани учун бўлди. Натижада шайтон "лайин " ва "рожим" бўлди.
Энди ҳикматнинг биринчи қисмида эса "ортидан зорланиш ва ҳожатмандлик қолдирган маъсият"га Одам алайҳиссаломнинг қиссаларини мисол келтириш яхшироқ тушунамиз. Одам алайҳиссалом иблиснинг сўзига кириб Момо Ҳавво билан тақиқланган дарахтдан еб қўйишди. Бу уларнинг маъсият қилганининг далили. Лекин улар тавба қилганлари учун кечирилдилар.
Натижа маъсият шунча йиллик ибодатдан афзал бўлди. Банда ҳар бир амални ҳолис Аллоҳ учун қилиши, амали сабибидан манманликка берилмаслиги , ҳар бир ишда Аллоҳнинг ризосини талаб қилиши кераклиги келиб чиқади. Дарҳақиқат, Қуръони Каримда "Бас, сен Аллоҳга Унга динни ҳолис этган ҳолатингда ибодат эт", деб келади.


👉@oliymahad