Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.2K photos
3.5K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Ташриф #Уламолар #Президенти_маслаҳатчиси #Таассуротлар #Водий

“Водийнинг оппоқдодалари, ҳожибувалари билан суҳбатлашсангиз, олам-олам маъно, мазмун оласиз”

Хабарингиз бор, диний соҳа раҳбарлари, уламолар водий вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, халқ билан мулоқот қилмоқдалар.

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров
ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали водийдаги сафар таассуротлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишди:

«Бир неча кундан бери Фарғона водийсидаман. Бизнинг бойлигимиз - халқимиз, ундаги дуру-гавҳарларимиз эса кексаларимиздир. Водийнинг оқсақоллари, оппоқдодалари, ҳожибувалари, ҳожитоғалари билан суҳбатлашсангиз, олам-олам маъно, мазмун оласиз.

Қувадаги “Ювошота” зиёратгоҳида ана шундай унутилмас учрашув бўлди. Шукроналик, вазминлик, донишмандлик, ўйчанлик, нуронийлик мужассам уларда. Она ерга, Ватанга, қишлоқларига, фарзандлари, набиралари, халққа, Президентга муҳаббат, дуолар тўкилади тилларидан.

“Бетоб бўлмаса, осмонга қараб, насибам тўкил, деб ағанаб ётмаса, бизда ишсизлар йўқ”, дейди улар. “Гилос мавсуми тугаяпти, шафтоли қадоқлаш бошланяпти, кейин олма, узум бошланади", “Қўшнилар, Россия, Польшагача кетяпти меваларимиз. Ҳисоб китобини ҳам аввалгидек узоқ кутмаймиз”, дейишади.

“Ҳа, қўйди-чиқдилар, майда ўғриликлар, фирибгарликлар учраб турибди. Аммо бир бўлсак, бу масалаларни ҳал қиламиз. Бугуннинг шукронасини қилмаслик – кўрликдир. Раҳбар халқини деб тиним билмай ишлаяпти, биз ҳам унга муносиб бўлишга тинмай ҳаракат қилишимиз керак. Оширилаётган, ишланса тўлиқ берилаётган пенсия, қурилаётган уйлар, энг муҳими тинчлик учун юрт етакчисига раҳмат”, дея дуога қўл очишади...

Кафтдек текис йўлда мудроқ элитгандек бўлади, йўқ мудраш фурсати эмас, Тошлоқда ёшлар билан учрашув бор, дея янги суҳбат, савол жавобларга ҳозирлик кўра бошлайман».

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #Таассуротлар

⚡️ Ташриф таассуротлари: "Тошкент ислом институти илм маёғидир"

🎙 “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси доктори Сайфул Асрий таассуротлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #Таассуротлар

⚡️ Ташриф таассуротлари: "Тошкент ислом институти талабаларининг илм ўрганишга бўлган иштиёқи жуда юқори"

🎙 “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Профессор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож таассуротлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #Таассуротлар

⚡️ Ташриф таассуротлари: "Конференция ташаббускори Президент жаноби олийларига ислом илм-фанига қаратаётган эътибори учун ўз ташаккуримни билдираман"

🎙 “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Профессор Камолиддин Маржуний таассуротлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram