Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.92K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

Кам гапир!

Солиҳ ибн Абу Ахзор айтади: «Айюбга «Менга насиҳат қилинг», десам, «Кам гапир!» деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Ҳар бир сўзимиз ҳисобда!

Бишр ибн Мансур айтади: «Айюбнинг ҳузурида ўтириб, кўп кераксиз гаплардан гаплашдик». Шунда Айюб: «Тилни тийинглар. Хоҳласам, бугун гапирган ҳар бир сўзимни айтиб бера оламан», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Мудом Аллоҳнинг тоатида эди

Ҳаммод ибн Салама айтади: «Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, албатта намоз ўқиётган бўларди. Намоз вақти бўлмаса, ё таҳорат қилаётган, ё беморни зиёрат қилаётган, ё жанозага қатнашаётган, ё масжидда ўтирган бўлар эди. Чунки у Аллоҳга осий бўлишни ёмон кўрар эди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳ сендан азиз

Қози Шурайҳнинг ўғли отасига: «Бир гуруҳ билан тортишиб қолдим. Қаранг-чи, агар улар ҳақ бўлса, тортишмайман. Ноҳақ бўлса, тортишаман» деб, бўлган воқеани айтиб берди. Қози: «Даъво қилавер», деди. Ўғил бориб, улар билан хусуматлашди. Қози Шурайҳ ўғлининг зиддига ҳукм чиқарди. Ўғли уйига қайтгач, отасига: «Сиздан маслаҳат сўрамаганимда, сизни маломат қилмасдим. Лекин мени шарманда қилдингиз-ку?!» деди. Шурайҳ: «Ўғлим, сен мен учун дунёдаги ҳамма нарсадан азизсан. Лекин Аллоҳ таоло сендан ҳам азиз. Сенга ҳукмни олдиндан айтсам, улар билан келишиб, бировнинг ҳаққини еб кетишингдан қўрқдим, болам», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Имом Моликнинг имом Шофеъийга мактуби

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳга мактуб ёзди: «Фарз ҳақида нима дейсиз? Фарзнинг фарзи нима? Фарз нима билан тўлиқ бўлади? Фарз бўлмаган намоз қайси намоз? Тарк қилиш фарз бўлган намоз қайси намоз? Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз қайси намоз?»
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб ёзди: «Фарз дегани беш маҳал намоздир. Фарзнинг фарзи эса таҳоратдир. Фарз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан тўлиқ бўлади. Фарз бўлмаган намоз балоғатга етмаган боланинг намозидир. Тарк қилиниши фарз бўлган намоз эса маст кишининг намозидир. Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърож кечаси ўқиган намозларидир».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Шижоат

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кўчадан ўтиб қолди. Кўчада ўйнаб юрган болалар ҳазрати Умарни кўриб, тирқираб қочиб кетишди, лекин битта бола қочмай, жойида тураверди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сен нега ўртоқларинг билан бирга қочмадинг?» деди. Бола: «Мен бирор айб иш қилмадим-ку, нимадан қўрқаман? Йўл ҳам тор эмас, бемалол сиғасиз», деди.
Бу бола Зубайр ибн Аввомнинг ўғли, Мадинага ҳижрат қилиб келган саҳобалардан биринчи бўлиб туғилган фарзанд Абдуллоҳ эди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳга тўрт марта ҳамд айтаман

Қози Шурайҳ айтадилар: «Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаман:
Биринчиси – бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд айтаман.
Иккинчиси – мусибатга сабр бергани учун ҳамд айтаман.
Учинчиси – мусибат етганда истиржо айтишга тавфиқ бергани учун ҳамд айтаман, чунки истиржо айтиб, савоб умид қиламан.
Тўртинчиси – бу мусибатни динимдаги мусибат қилмагани учун ҳамд айтаман».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Нимага йиғлаяпсиз, эй мўминларнинг амири?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Кисронинг хазиналари олиб келинди. Абдуллоҳ ибн Арқам: «Эй мўминларнинг амири, буларни байтулмолга қўшиб, тақсимламайсизми?» деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Бу хазиналарга байтулмол шифтининг соясини ҳам туширмасдан, уларни сарфлаб юбораман», деди ва уларни масжид биноси олдига қўйишни буюрди. Кечаси билан уни қўриқлаб чиқишди. Эртаси куни эрталаб у хазиналарни олиб келишни буюрди. Хазиналарни очишса, кўзларни қамаштирадиган оқу қизил рангли дур-жавоҳирлар экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларни кўриб, йиғлаб юборди. Бир киши: «Эй мўминларнинг амири, нега йиғлаяпсиз? Ахир бугун шукр қилинадиган, хурсансандчилик қилинадиган кун-ку?» деган эди, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бу нарсалар қайси қавмга берилган бўлса, албатта уларнинг ўртасига адоват солиб келган», дедилар.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Мустажоб бўлган дуо

Басрадаги бир масжиднинг имоми қори Абу Абдуллоҳ ибн Ҳорун ат-Тустарий айтади: «Қуръони Каримни ёдлашга бир неча йил уриндим. Бирор жойгача ёдлаб келардим-у, олдин ёдлаганларим бутунлай эсимдан чиқиб кетаверарди. Эсимдан чиққан жойларни умримда эшитмагандай бўлиб қолаверардим.
Бир йили ҳажга бордим. Ҳаж қилиб юрганимда Каъбатуллоҳнинг ёпинчиғига осилиб, Аллоҳ таолога дуо қилдим. Қуръони Каримни ёдлашни менга осон қилишини сўрадим. Басрага қайтиб келгач, яна ёдлашга киришдим ва олти ойда Қуръонни ёдлаб тугатдим».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Ҳазрати Умарнинг насиҳати

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга мактуб ёзди: «Ўғлим, Аллоҳга тақво қил! Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга шукр қилса, Аллоҳ унга кўпайтириб беради. Тақво кўзингнинг устуни, қалбингнинг жилоси бўлсин. Шуни билгинки, нияти бўлмаган кишининг амали йўқдир. Ҳисоб-китоби бўлмаган кишига ажру мукофот йўқдир. Муруввати бўлмаган кишига мол йўқдир. Эскиси бўлмаган кишига янгиси йўқдир».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аҳволингиз қандай?

Марвазийдан ривоят қилинади: «Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Аҳволингиз қандай?» дедим. У шундай жавоб берди: «Робби фарзларни бажаришни талаб қилиб турган, Набийси суннатларни адо қилишни талаб қилиб турган, елкасидаги икки фаришта амалларни яхшилаб бажаришни талаб қилиб турган, нафси эса ўзига эргашишни талаб қилиб турган, иблис фаҳш ишларни қилишни талаб қилиб турган, ўлим фариштаси жонини олиш учун доимо кузатиб юрган, аҳли аёли эса нафақа талаб қилиб турган одамнинг аҳволи қандай бўларди?».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Илм билан мол-дунё ўртасидаги фарқ

Абу Нўъайм Комил ибн Зиёддан ривоят қилади: «Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб, саҳро томонга етаклади. Саҳрога етиб боргач, у зот бир жойга ўтирди. Сўнгра, бир оз нафас ростлагач, шундай деди: «Эй Комил, қалблар идишга ўхшайди. Энг яхши қалб – энг эҳтиёткор қалбдир. Бу гапларимни эслаб қол. Инсонлар уч турли бўлади:
Биринчиси – раббоний олим.
Иккинчиси – нажот йўлидаги толиби илм.
Учинчиси – илм билан иши бўлмайдиган оми. Бу тоифадаги одамлар ҳар хил ғавғоларга аралашадиган, бўлар-бўлмас нарсаларга эргашиб кетадиган, ҳар хил рангга мойил одамлардир. Бундай одамлар илм нуридан баҳра олмайди, ишончли асосга таянмайдилар.
Илм молдан яхшироқдир, чунки илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан. Илмни ишлатсанг, камаймайди, молни ишлатсанг камаяди. Илм олим учун тирикликда тоат, вафот этгандан кейин эса гўзал хотирадир. Мол эса дунё йўқ бўлиши билан завол топади. Мол-дунё тўпловчилар тириклик чоғидаёқ ўлиб бўлган бўлади, уламолар эса дунё тургунча туришади, ўзлари йўқ бўлса ҳам, қилиб кетган хайрли ишлари қалбларда доимо барҳаётдир.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳнинг зикрига ошно қалб

Шуайб ибн Ҳарбдан ривоят қилинади: «Бир куни Молик ибн Миғвалнинг уйига бордим. У Кўфадаги ҳовлисида ёлғиз ўтирган экан. Унга: «Бу ҳовлида бир ўзингиз ёлғиз қолишга қўрқмайсизми?» дедим. У: «Аллоҳ азза ва жалла билан бирга қолган одам қўрқмаса керак», деди.
Шайх Сулаймон ибн Хаттобий бу гапни эшитиб, шундай деди: «Нақадар шарафли мақом, нақадар олий даража ва нақадар буюк мартаба! Қалбини Аллоҳнинг муҳаббати билан обод қила олган, қалби У Зотнинг зикрига ошно бўлган, Унгагина илтижо қилишга одатланган, бошқа нарсалардан кўра Унинг зикри билан машғул бўлган одамгина Аллоҳ таоло билан бирга ёлғизланиб қолмайди. Бундай одам ёлғизликка ўрганган, хилват билан шодланадиган одамдир».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Тўрт хил гап

Абу Исҳоқ ал-Фазорий айтади: «Иброҳим ибн Адҳам кўпинча сукут сақлаб юрар эди. Бир куни у кишидан кам гапиришининг сабабини сўрадим. У шундай деди: «Гапнинг тўрт хили бор. Биринчиси шундай гапки, ундан манфаат ҳам умид қиласан ва шу билан бирга ёмон оқибатга олиб келишидан ҳам қўрқасан. Эҳтиёт юзасидан бундай гапни гапирмаган яхшироқ. Иккинчиси шундай гапки, ундан манфаат ҳам умид қилмайсан, зарар кўришинг хавфи ҳам йўқ. Бундай гапни тарк қилсанг, ҳеч бўлмаганда баданингга ва тилингга енгиллик бўлади. Учинчиси шундай гапки, ундан ҳеч қандай манфаат умид қилмайсан, аммо зарари етишидан қўрқасан. Бундай гапни гапириш бедаво дарддир. Тўртинчиси шундай гапки, уни гапиришдан сенга фойда бор, зарар етиш эҳтимоли эса йўқ. Бундай гапни гапириш сенга вожибдир». Шундай қилиб, у тўрт хил гапдан учтасини гапирмаслик керак деб билди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Инсониятнинг Қуръон устозлари

Ибн Саъд ва Ҳоким Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ансорлардан беш саҳоба Қуръонни тўлиқ жамлаган эди: Муоз ибн Жабал, Убода ибн Сомит, Убай ибн Каъб, Абу Айюб ва Абу Дардо розияллоҳу анҳум.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумо ҳазрати Умарга мактуб ёзиб, «Шом аҳолиси кўпайиб, шаҳарлар тўлиб кетяпти. Улар Қуръондан таълим берадиган ва диний илмларни ўргатадиган одамга муҳтож бўлишяпти. Орангиздан уч киши менга ёрдам беринглар, Аллоҳ раҳм қилгурлар», деди. Муоз ибн Жабал, Убода ва Абу Дардолар борадиган бўлишди. Кетиш олдидан ҳазрати Умар уларга: «Аввало Ҳимсдан бошланглар. У ерда турли иқтидорли одамларни кўрасизлар. Уларнинг ичидан энг зуккосини, яъни тез ўзлаштирадиганини танлаб, унга яхшилаб ўргатинглар ва бир тоифа одамларни унга юборинглар. Улар тартибга тушиб олгач, биттангиз ўша ерда қолинг. Қолган иккингиздан бирингиз Дамашққа, иккинчингиз Фаластинга боринг», деди.
Шундай қилиб, бу уч олим Ҳимсга етиб келди. Улар ҳазрати Умар айтганидек, одамлар бир тартибга тушиб олганидан кўнгиллари тўқ бўлгач, Убода Ҳимсда қолди, Абу Дардо Дамашққа, Муоз эса Фаластинга кетди.
Муоз ибн Жабал ўлат касаллиги қаттиқ тарқалган йили вафот этди. Ундан кейин Фаластинга Убода борди ва умрининг охиригача Фаластинда яшаб, ўша ерда вафот этди. Абу Дардо эса Дамашқда илм-маърифат тарқатиб, ўша ерда вафот этди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Омонат

Ҳишом ибн Холид ар-Робъий айтади: «Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир четидаги устуннинг олдига қўйиб, намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, ҳамённи унутиб, масжиддан чиқиб кетаверибман. Жуда қийин аҳволга тушдим. Лекин бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.
Орадан бир йил вақт ўтди.
Бир куни масжидга бориб ўша устуннинг ёнида намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, Аллоҳ таолога дуо қилиб, ҳамёнимнинг қайтишини сўрадим. Шу пайт қарасам, ёнимда бир кампир гапимни эшитиб турган экан. У менга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, гапингни эшитиб қолдим, нима бўлди?» деди. «Бир йил олдин мана шу устуннинг олдида ҳамёнимни унутиб қолдирган эдим», дедим. Кампир: «Ўша нарса менда, бир йилдан бери сени кутяпман», деди ва ҳамёнимни тўлиқлигича олиб келиб берди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Илмим миқдорича кўтарилдим

Уламолардан бири минбарда ўтирган эди, бир киши ундан бир масала ҳақида сўради. Олим: «Билмайман», деди. Савол берган одам: «Бу минбар билмайдиган одамнинг жойи эмас», деди. Шунда олим: «Мен билганим миқдорича кўтарилдим. Билмаганим миқдорича кўтарилганимда осмонларга етган бўлар эдим», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Соясида ҳам турмайман

Язид ибн Ҳорун айтади: «Абу Ҳанифадан тақводорроқ одамни кўрмадим. Бир куни қарасам, у бир кишининг эшиги олдида қуёшда ўтирган экан. «Эй Абу Ҳанифа, сояга ўтсангиз-чи!» десам, «Бу ҳовлининг эгасида бир неча дирҳам пулим бор. Шунинг учун уйининг соясида ўтиргим келмади», деди. Мендан қарз одамнинг девори тагида, соясида турсам, қарзимдан фойдаланиш бўлиб қолмасин деб шундай қилган эканлар. Бундан ортиқ тақво бўладими?

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

«Қўшнимиздан бошла»

Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Бир куни Абдуллоҳ ибн Амрнинг уйига борсам, хизматкори қўй сўяётган экан. Абдуллоҳ қўй сўяётган болага: «Ҳой бола, терисини шилиб бўлгач, гўшт тарқатишни энг аввал яҳудий қўшнимиздан бошлагин», деди. У шу гапни бир неча марта айтгач, у ерда турганлар Абдуллоҳга: «Неча марта айтасиз энди шуни?!» дейишди. Шунда Абдуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қўшнига яхшилик қилишни жуда кўп айтар эдилар, ҳаттоки қўшнини меросхўрлар қаторига қўшиб қўйсалар керак деб ўйлаб қолар эдик», деди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA