#САВОЛ_ЖАВОБ
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA

ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ
CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.
Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:
وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب
яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:
{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ
яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).
Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
Қурбонлик қандай ибодат?
Қурбонлик — зулхижжа ойининг 10 чи куни хайит намози ўқилгандан бошлаб, то 12-кунининг шомигача, исломдаги халол моллар: эчки, қўй, мол ёки туяларни сўйиш билан Аллоҳнинг унга ато этган неъматларини шукрини изҳор этиш билан бирга ўзаро ёрдам улашиш мақсадида қилинадиган ибодатдир.

МАЪНОЛИ МУСИҚАЛАР
Ассалому алайкум! Инсонни фикр қилишга чақирувчи мисол учун Шерали Жўраевнинг бази қўшиқларидек қўшиқларни тинглаш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон эшитаверинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ИМТИҲОНДАГИ КИШИГА ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ЁРДАМ БЕРИШ ҲАҚИДА
САВОЛ:
–Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари ўқув муассасаларида бўладиган имтиҳонларда бирон кишига телефон орқали ёрдам берган одам гуноҳкор бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ёрдам эмас, қаллоблик, илмга душманликдир. Бу катта гуноҳдир.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БИР ОИЛАДАН БИТТА ҚУРБОНЛК ҚИЛСА ҲАММАСИГА ЎТАДИМИ?
Савол:
Ассалому алайкум! Биз оилада беш киши истиқомат қиламиз. Дадам, Онам, укам, синглим ва мен. Саволим шундан иборатки: Оилада қурбонлик учун қўй сўйилса, қилинган қурбонлик оиладаги барчага ўтадими? Менинг истагим оиламизда қилинган қурбонлик ҳаммамизга ўтишидир.
Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Оилада кимни нисобга етадиган моли бўлса, ўшаларнинг зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Қурбонлик вожиб бўлиши учун закотга қодир бўлиш шарт эмас. Закот олмайдиган нисоб эгаси бўлса бўлди. Ҳозирги кунда бир хонадонда бир нечта ўғил бўлса, уларнинг мулкий ҳолатига қараб баъзи ўринларда ҳар бири нисоб соҳиби ҳисобланади. ҳатто аёллар ҳам тақинчоқ ва ўлик моллари ҳисобига нисоб соҳиблари ҳисобланишади. Уларнинг ҳар бирининг зиммаларига алоҳида-алоҳида қурбонлик вожиб бўлади. Лекин битта оилага битта қурбонлик деб бир дона қўй сўйишади. Бу билан ҳеч бирининг зиммасидан қурбонлик адо бўлмайди. Бир неча йилдан бери шундай иш қилинаётган бўлса ҳар бирларининг зиммаларига ўшанча йиллик қурбонликнинг қийматини садақа қилишлари вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:

ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ
CАВOЛ:
Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).
Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ
яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.
Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

ЗАМОНАВИЙ АВТОМАТ КИР ЮВИШ МАШИНАЛАРИДА КИЙИМЛАРНИ ПОКЛАШ
CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик автомат кир ювиш машиналаридан фойдаланади. Унга пок ва нопок кийимлар аралаш солинади. Шундай ювилган кийимлар пок бўладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нопок кийимлар замонавий автомат кир ювиш машиналарида ювилса, шубҳасиз, пок бўлади ва улар билан турли ибодатларни бажариш мумкин.
Уламоларимиз нажосатларни иккига – кўринадиган ва кўринмайдиганга ажратадилар. Кўринадиган нажосатларни поклаш тўғрисида “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَإِزَالَتُهَا إنْ كَانَتْ مَرْئِيَّةً بِإِزَالَةِ عَيْنِهَا وَأَثَرِهَا إنْ كَانَتْ شَيْئًا يَزُولُ أَثَرُهُ وَلَا يُعْتَبَرُ فِيهِ الْعَدَدُ .كَذَا فِي الْمُحِيطِ فَلَوْ زَالَتْ عَيْنُهَا بِمَرَّةٍ اكْتَفَى بِهَا وَلَوْ لَمْ تَزُلْ بِثَلَاثَةٍ تُغْسَلُ إلَى أَنْ تَزُولَ ، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .
яъни: “Агар кўринадиган нажосат бўлса, уни поклаш – айни ўзини кетказиш, агар изи (ранги, ҳиди) йўқоладиган нарса бўлса, изини йўқотиш билан бўлади. Бу ишда ювиш сонининг эътибори йўқ (“Муҳит” китоби). Бир марта ювганда нажосатнинг айни (яъни, ўзи) кетса, шу билан кифояланади. Агар уч мартада ҳам кетмаса, токи нажосатнинг айни кетгунча ювилади (“Сирожия” китоби)”.
Бу маънода қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
عَنْ أَسْمَاءَ قَالَتْ جَاءَتْ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ أَرَأَيْتَ إِحْدَانَا تَحِيضُ فِي الثَّوْبِ كَيْفَ تَصْنَعُ قَالَ تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ وَتَنْضَحُهُ وَتُصَلِّي فِيهِ (رواه الامام البخاري)
яъни: “Асмо разияллоҳу анҳу айтдилар: “Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Бирортамиз кийимида ҳайз кўрса (яъни, кийимига нажосат тегса), қандай қилади?” – деди”. У Зот алайҳиссалом: “Уни (яъни, айни нажосатни) кеткизасиз, кейин сув билан ишқалаб ювасиз. Сўнгра у кийимда намоз ўқийсиз”.” (Имом Бухорий ривояти).
Кўринмайдиган нажосатни поклашнинг ҳукми эса қуйидагича бўлади:
يُطَهَّرُ الشَّئءُ عَمَّا لَمْ يُرَي اَثَرُهُ بِغَسْلِهِ وَعَصْرِهِ ثَلَاثًا اِنْ اَمْكَنَ...
яъни: “Бирор нарсани асари (яъни, ҳиди ёки ранги) кўринмайдиган нажосатдан поклаш – уни уч маротаба ювиш ва агар имкони бўлса уч маротаба сиқиш билан бўлади...” (“Мухтасарул виқоя” китоби).
“Аслида кийимни нажосатдан поклаш (ювиш) “Энди кийим тоза бўлди”, деган хаёлга келгунча давом этади. Чунки мана шундай ғолиб гумон шаръий масалаларда (хусусан, аниқ билиш узрли бўлган ҳолатларда) далилдир. Лекин васвасадан қутилиш учун ювиш сонини уч ёки етти марта деб белгилаб қўйилади” (“Ал-Ихтиёр” китоби).
Демак, кўринмайдиган нажосатларда сиқишни имкони бўлган ашёларни поклаш учун уларни уч маротаба ювиш ва ҳар ювганда имкон қадар сиқиб, сувини чиқариб юбориш лозим эканлиги аён бўлди.
Бугунги кундаги замонавий кир ювиш машиналарида ювилган нарсаларни ҳукми ҳақида Мисрнинг “Дарул-ифто” фатво ҳайъати қуйидагича хулоса қилганлар :
فتطهير الملابس بوضعها في الغسالات الأوتوماتيكية أبلغ في الطهارة من غيرها؛ لإزالتها عين النجاسة من الطعم واللون والريح أولًا بعدة غسلات، ثم إزالة حكمها بعدة غسلات، الأمر الذي ينقي الملبس من النجاسة تنقية بالغة.
Яъни: “...Кийимларни автоматик кир ювиш машиналарида поклаш – бошқа ювиш усулларидан кўра анча мукаммалдир. Чунки, аввал бошда бир неча марта ювиш билан нажосатнинг айни – таъми, ранги ва ҳиди йўқолади. Кейинги (тўртинчи ва бешинчи) ювишлар билан нажаслик ҳукми ҳам кетади. Кийимларни автоматик машиналарда поклаш – уларни нажосатдан мукаммал тозалашдир”.
Демак, автомат кир машиналарга солинган нопок кийимларга дастлаб совунли сув қуйилганда (тахминан уч марта) нажосат тарқалади, лекин шу билан бирга ундаги айни нажосатлар кетади. Тўртинчи ва бешинчи марта тоза сув билан ювилганда эса нажосат ҳукми бутунлай кетади. Бунинг устига ҳар сафар сув қўйиб ювилганда кийимдаги сув буткул чиқариб юборилади ва бу сиқишнинг ўрнига ўтади.
Автомат кир ювиш машинаси ичидаги кийимлар солинадиган чамбарак (барабан)нинг ўзи қандай пок бўлади, дейилса, унга “Фатавои ҳиндия” китобида келтирилган жумла билан жавоб берилади:

РАЖАБ ОЙИНИНГ 27-КЕЧАСИ
❓CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, Ражаб ойида нафл рўза ва намоз ўқиш фазилати ҳақида эшитганмиз, 27 Ражаб кечаси ўқиладиган "Рағойиб намози" ҳақида маълумот берсангиз.
❗️ ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ”, яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Мухтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил- мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан адо қилинаверади.
👉 @Oliymahad

❓САВОЛ:
Ассалому алайкум. Бугунги кунда “Коронавирус” эпидемияси сабабли юзга тиббий ниқоблар (маска) тақилмоқда. Намозни маска таққан ҳолда ўқиш мумкинми?
✅ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.
Одатдаги ҳолатларда юзни ёпиб намоз ўқиш макруҳ. Лекин узрли сабаб бўлса макруҳ эмас, жоиз бўлади.
Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин шундай дейдилар:
( قَوْلُهُ وَالتَّلَثُّمُ ) وَهُوَ تَغْطِيَةُ الْأَنْفِ وَالْفَمِ فِي الصَّلَاةِ لِأَنَّهُ يُشْبِهُ فِعْلَ الْمَجُوسِ حَالَ عِبَادَتِهِمْ النِّيرَانَ زَيْلَعِيٌّ .
яъни: "(Намознинг макруҳларидан бири “талассум”дир) “талассум” намозда бурун ва оғизни ёпишдир. Макруҳлигининг сабаби мажусийларнинг оловга сиғинаётган ҳолатига ўхшайди” (“Раддул муҳтор” китоби).
Ҳозирги кунда ниқоб тақиш муҳим эҳтиёт чораларидан бири бўлгани учун бегоналар билан жамоат бўлиб қолса, касалликдан сақланиш учун уни тақиш узрли сабабдир, макруҳ бўлмайди. Уйда ўзи ёки оила аъзолари билан намоз ўқиганда эса ниқоб тақмасдан ўқийди. Зотан, намоздан аввал ҳам оила аъзолари билан ниқобсиз муомала қилиб турган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
📤@Oliymahad

📌Жаноза намози дуруст бўлиш шартлари
❓Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?
‼️ Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.
Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).
Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади...
👉 БАТАФСИЛ
✅@Oliymahad

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Закот #Савол_жавоб
Закот кимларга берилади?
"Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Устоз Яҳё Убайдиллоҳ ўғли
🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
Закот кимларга берилади?
"Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Устоз Яҳё Убайдиллоҳ ўғли
🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
❓Имом бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
❓Имом бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?
Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
Қиблага оёқ чўзиш ҳурматсизликми?
Абдулатиф домла Турсунов👇🏽
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

Yoqubjon domla 22.11.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб
22.11.2022
🎤 Ёқубжон домла Бухарбаев
Тошкент ислом институти проректори, Тошкент вилояти Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
22.11.2022
🎤 Ёқубжон домла Бухарбаев
Тошкент ислом институти проректори, Тошкент вилояти Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб
▪️Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
▫️Савол:
Ҳурматли устозлар, кимлар қурбонлик қилиши лозим? Умуман қурбонлик қилишга тегишли аҳкомлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
▫️Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилиш – Ислом шиорларидан биридир. Аллоҳ таоло қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган:
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ (سورة الكوثر/2)
яъни: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят).
Фуқаҳоларимиз қурбонликнинг маъносини таърифлаб: “Қурбонлик бу – муайян ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир”, – деганлар. Қурбонлик иккинчи ҳижрий санада жорий бўлган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир. У – ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим, яъни сафарда бўлмаган ва закот нисобига эга бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан киради ва учинчи ҳайит куни қуёш ботиши билан чиқади. Қурбонлик қилишни ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اِنَّ اَوَّلَ مَا نَبْدَاُ بِهِ فىِ يَوْمِنَا هَذا اَنْ نُصَلِّىَ ثُمَّ نَرْجِعَ فَنَنْحَرَ فَمَنْ فَعَلَ فَقَدْ اَصَابَ سُنَّتَنَا وَمَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ فَاِنَّمَا هُوَ لَحْمٌ قَدَّمَهُ لِاَهْلِهِ لَيْسَ مِنَ النُّسُكِ فىِ شَيْءٍ"
(رواه الإمام البخارى).
яъни: “Дарҳақиқат, бугунги кунда аввал бошлайдиган ишимиз ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб қурбонлик қилишдир. Ким шундай қилса, демак у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривояти).
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
Мол билан туяни 7 кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Бунда шерикларнинг ҳаммаси мусулмон ва қурбонликни ният қилган бўлиши шарт. Аммо улардан бирортаси шунчаки гўшт учун қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қурбонлиги ўтмайди. Сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тарозуда ўлчаб тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсуниши ва тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ (سورة الحج/37).
яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли - У зотни улуғлашларингиз учун - уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри бўлиши, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилган бўлиши лозимдир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Валлоҳу аълам.

▪️Савол: Қандай ҳайвонларни
қурбонликка сўйса бўлади?
▫️Жавоб: Қўй, эчки, мол, туя каби ҳайвонларни эркаги ҳам, урғочиси ҳам сўйилиши мумкин. Улардан туя 5 ёшли, сигир 2 ёшли, қўй ва эчки 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Бироқ 6 ойлик қўй 1 ёшга кирган қўйга ўхшаган семиз бўлса, жоиздир. Бундай ҳайвонларни киши ўзининг имкониятига қараб сўйиши мумкин. Лекин бу ҳайвонлардан бошқа — товуқ, ўрдак, курка кабиларни қурбонлик ниятида сўйиш ҳаромга яқин макруҳ амалдир.
▫️Бир киши хоҳласа битта қўй ёки битта эчки ёки битта мол ёки битта туя сўйиши мумкин. Туя билан молни бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб сўйишлари мумкин. Биргаликда қурбонлик қилувчилар, ҳайвонни бирга сотиб оладилар ёки ораларидан бир кишига хайвонни сотиб олиш учун ваколат берадилар.

▪️Қурбонликнинг вақти
▫️Савoл:
▫️Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?
▫️Жавоб:
▫️Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
▫️Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
▫️яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).
▫️Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ
▫️яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
▫️Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.
▫️Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

▪️ Қурбонлик гўштини кимлар ейди?
▫️ Савол: Қурбонлик қилишни назр қилган одам сўйган қурбонлигининг гўштидан емаслиги тўғрисида эшитгандим, шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Жавоб: Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин…- Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/16490

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ ҒАЙБНИ БАШОРАТ ҚИЛИШГА КИРАДИМИ?
#савол_жавоб
❓CАВОЛ: Ҳозирги замонамизда об-ҳаво маълумоти олдинлан айтилади. Бу маълумотларга ишонишлик, ушбу маълумотга асосланиб ишларни режалаштириш мумкунми? Бу иш ғайбни башорат қилишга кирмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Об-ҳавони қандай бўлиши, қачон ёмғир ёғиши ёлғиз Аллоҳга аёндир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (34)
“Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).
عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ( مفاتيح الغيب خمس لا يعلمها إلا الله، لا يعلم ما تغيض الأرحام إلا الله، ولا يعلم ما في غد إلا الله، ولا يعلم متى يأتي المطر أحد إلا الله، ولا تدري نفس بأي أرض تموت إلا الله، ولا يعلم متى تقوم الساعة إلا الله ) رواه البخاري
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қаерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
Имом Бухорий ривоятлари.
Об-ҳаво маълумотлари шамолнинг эсиши, ҳаво оқимининг ўзгаришини кузатилиб, тажрибадан келиб чиқиб айтилгани сабабли ғайбни даъво қилишга кирмайди. Шу сабабдан ҳам об-ҳаво маълумотини ёмғир ёғиши, шамол бўлиши, ҳаво очиқ бўлиб фалон даража иссиқ бўлиши кузатилади, деб айтилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🔗 t.iss.one/oliymahad

Telegram
Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad