Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.92K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

1-мўъжиза:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада турган ҳолларида кўз олдиларида Байтул Мақдиснинг гавдаланиши

Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан бири у зотнинг кўз олдиларида Байтул Мақдис гавдаланишидир.
Қурайшлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни ва унинг нечта эшиги борлиги ҳақида сўрашди. Аллоҳ таоло Байтул Мақдисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўз олдиларида гавдалантирди ва у зот сўровчиларга барча нарсаларни бирор ҳарфини ҳам адашмасдан сўзлаб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Қурайш мени ёлғончига чиқарганда, Ҳажари Исмоил олдида турдим. Аллоҳ таоло мен билан Байтул Мақдис орасидаги пардани кўтарди. Унга қараб, белгилари ҳақида уларга хабар бердим».

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍112🔥1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

2-мўъжиза:

Исро ва Меърож мўъжизаси

Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳу Исро воқеасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен Ҳатимда ётганимда келгувчи келиб кўксимни кесди ва қалбимни чиқариб олди. Сўнг имон билан тўлдирилган тиллодан бўлган бир идиш келтирилди ва унда қалбимни ювди. Сўнг идишдан чиқариб, яна жойига қайтариб қўйди. Сўнг менга хачирдан пастроқ ва эшакдан баландроқ оппоқ бир улов келтирилди. У кўзи етган жойга қадамини қўярди. Унга мингач Жаброил билан бирга кетдик ва дунё осмонига етиб бордик. У осмон эшигини очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Одамни кўрдим. “Бу отанг Одам, унга салом бер”, деди. Салом бердим, у алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга иккинчи осмонга ўқишга”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Аллоҳга қасам, мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Қайтдим ва ҳар куни ўн вақт намоз ўқишга буюрилдим. Қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Яна қайтдим ва ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим. Мусога қайтиб келдим, у: “Нимага буюрилдинг?” деди. Мен: “Ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни беш вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман ва Бани Исроил билан бу борада қаттиқ шуғулланганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. “Раббимдан сўрадим. Энди сўрашга ҳаё қиламан. Мен бунга рози ва таслимман”, дедим. Унинг ҳузуридан ўтганимда нидо қилгувчи: “Фарзимни қабул қилдинг ва Мен бандаларимдан енгиллатдим”, деб нидо қилди».

Изоҳ: Бу ҳадис қисқача келтирилган бўлиб, бошқа ривоятларда баъзи сўзлар зиёда қилинган ва бунда зикр этилмаган айрим мўъжизалар келтирилган. Жумладан:
1. Кўксиларининг ёрилиши;
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларининг шифти ёрилиши.
3. Бир неча минг йиллик масофани қисқа вақтда босиб ўтилиши.
4. Буроқнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қочмасдан, у зотга итоат қилиши.
5. Осмоннинг очилиши.
6. Бу сафар давомида осий­-гуноҳкорларнинг азобланишини ва итоатли бандаларнинг неъматлар ила баҳраманд эканини кўришлари.
7. Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари.
8. Пайғамбар алайҳимуссаломлар билан учрашиб, улар билан сўзлашганлари.
9. Малакул мавт каби баъзи фаришталар билан гаплашганлари.
10. Самовий оламда кўрган нарсалари.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍182🔥2😢2
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

3-мўъжиза:

▪️Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қурайш карвони ҳақида хабар беришлари

Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан яна бири Исро воқеаси бўлганда Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Фалон ердаги бизларга тегишли туялар ёнидан ҳам ўтдингми?” деб сўрадилар. “Аллоҳга қасам, ўтдим. Бир туяни йўқотиб қўйиб, излаб юришганини кўрдим ва яна фалон қабиланинг туялари ёнидан ҳам ўтдим, улар ичидаги бир қизил туянинг оёғи синиб қолганини ҳам кўрдим”, дедилар.
“Туяларнинг сони ва уларни боқувчилари ҳақида хабар бер”, дейишди. У зот сўраган нарсаларининг хабарини бердилар.
Шунда Қурайшдан бири туриб, туялар ва боқувчиларини санаб, қайтиб келди. “Уларни сони шунча­-шунча ва боқувчилари фалончилар”, деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини тасдиқлади.
👍101👏1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

4-мўъжиза:

Ойнинг ёрилиши

Ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун икки бўлакка бўлинди, ҳатто тоғ у икки бўлак орасида қолди.

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Макка аҳли Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мўъжиза кўрсатишларини сўради, У зот уларга ойнинг бўлинишини кўрсатдилар”.

Қурайш кофирлари: “Агар у бизларни сеҳрлаган бўлса ҳам бошқа инсонларни сеҳрлай олмайди”, дейишди.

"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍111🤔1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

5-мўъжиза:

Дуодан сўнг ёмғир ёғиши ва тўхташи

Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун Аллоҳ таолодан ёмғир талабида дуо қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарларидан тушмасларидан туриб ёмғир ёғиб, соқолларидан оқиб тушди.
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда тик туриб хутба қилаётганларида, минбарнинг рўпарасидаги эшикдан бир одам кириб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юзланиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин!” дедилар.
👍104
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

6-мўъжиза:

Суроқа отининг оёқлари ерга ботиши

Ҳижрат кунларида мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни қўлга туширишдан умидлари узилгач, уларни ушлаб келган кишига юз туя миқдорида мукофот берилишини эълон қилишди. Одамлар мукофот умидида бу ишга қаттиқ киришдилар. Икковлари Бани Мудлаж қабиласи ёнидан ўтиб кетаётганларида қабиладан бир киши уларни кўриб қолди ва қабиладошларига: “Мен ҳозир саҳрода икки қорани кўрдим, улар Муҳаммад ва унинг дўсти бўлса керак”, деди. Ишни зийраклик билан пайқаган Суроқа ибн Молик мукофотга бир ўзи бошқалардан олдин эга бўлиш мақсадида: “Йўқ, улар фалончи ва фалончи, ўзларининг ишлари билан чиқишган”, деб уларни чалғитди.
👍10
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

7-мўъжиза:

Кофирларнинг ғор олдида тўхтаб қолишлари

Қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни тутиш учун ортларидан изма-из эргашиб, ғор оғзида тўхташди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули! Агар улардан бирорталари оёғи остига қараса, албатта, бизни кўрарди”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима деб ўйлайсиз? Албатта, Аллоҳ биз билан”, дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларнинг сўзларини эшитиб турар, лекин Аллоҳ таоло қурайшликларни мақсадларига етмайдиган қилиб қўйди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍105
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

8-мўъжиза:

Абу Жаҳл (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни босиш учун олдинга ўтиб, қўрққанидан ортига қайтиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида бўйинларидан босиб, юзларини тупроққа белаш учун Абу Жаҳл тезлик билан олдинга интилди. Олдинга ўтди¬ю, сўнг дарҳол ортига қайтди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўзи ўртасида бир тўсиқни кўрди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Абу Жаҳл Қурайш кофирларига қарата: “Муҳаммад сизларнинг орангизда туриб юзини тупроққа ишқаб ётса, сизлар буни қайтармасдан, индамай қараб турибсизларми?” деди. Улар: “Ҳа”, дейишди. “Лот ва Уззога қасам, агар унинг намоз ўқиганини кўрсам, албатта, бўйнини эзиб, юзини тупроққа ишқайман”,
деди.
👍4
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

9-мўъжиза:

Унинг олдида ўтирардилар, у эса кўрмасди

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)!”
(Масад, 1) ояти нозил бўлганда, ғилай Умму Жамил қўлида тош кўтариб бақир-чақир қилиб кириб келди ва: “Ёмонлиги учун юз ўгирдик, динидан ғазабландик ва амрларига осий бўлдик”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга ўтиргандилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “У келганида сизни кўриб қолишидан қўрқдим”, деди.
👍41😢1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

11-мўъжиза

Уларнинг олдиларидан ўтаётиб, бошларига тупроқ сочиб кетдилар, улар эса у зотни кўришмади

Ҳижрат қилинадиган кечада Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг ётоқларида ётишни Али розияллоҳу анҳуга тайинладилар.

Қурайшлик бир гуруҳ кишилар эшик бўсағасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун эшикдан чиқишларини кутиб, пойлоқчилик қилиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, ердан бир сиқим тупроқ олиб уларнинг бошларига сепдилар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмас ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятларни тиловат қилардилар:

«Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда), ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас, улар “кўра” олмаслар» (Ёсин, 9).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйларига бордилар ва у ердан икковлари кечаси чиқиб кетишди.
👍51
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

12-мўъжиза:

Икки дарахтнинг бирлашиб, сўнг ажралиб кетиши

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиқдик ва кенг бир водийда тўхтадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен идишда сув олиб, у зотнинг орқаларидан бордим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофга қараб пана бир жой топа олмадилар. Шунда у кишининг кўзлари водий четида ўсиб турган икки дарахтга тушди. Бирининг ёнига келиб, шохидан ушлаб: “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб амр қилдилар. Дарахт эгасига итоат қилган туя каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди. Сўнг иккинчисининг ёнига келиб, унинг ҳам шохидан ушладилар. “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб буюрдилар. Иккинчи дарахт ҳам эгасига итоат қилган туя каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди.
16👍5😢2
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

13-мўъжиза

Хурмонинг шохи дарахтдан пастга тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Саҳобаларингиз нима дейишмоқда?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофларида шох-шаббалар ётарди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга бир оят-аломат кўрсатайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан бир шохни чақирдилар. У ерга чизиқ тортиб ариқча қилиб келди ва саждага борди, сўнг бошини кўтарди. Кейин унга қайтишни буюргандилар, шох яна қайтиб кетди.

Омирий: “Эй Омир ибн Саъсаъа оиласи! Аллоҳга қасам, у айтган ҳеч бир нарсани ёлғон демайман”, деди.

Бошқа ривоятда бундай келтирилади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Сени Аллоҳнинг элчиси эканингни қандай биламан?” деди.
👍10🤔1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

14-мўъжиза

Дарахт шохи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди ва сўнг яна қайтиб кетди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмларидан етган озор, ғам, ташвишлардан сиқилиб Макка тоғларига чиқиб кетдилар ва: “Эй Раббим! Кўнглим ором оладиган ва мендан бу қайғуни кетказадиган нарсани кўрсатгин”, деб илтижо қилдилар.
Аллоҳ таоло: “Бу дарахт шохларидан ҳоҳлаганингни чақир”, деб ваҳий қилди.
👍21
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

17-мўъжиза

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни бармоқлари орасидан сув оқиб чиқиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жамодотларга алоқадор мўъжизаларидан бири у зотнинг бармоқлари орасидан сув оқиб чиқишидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аср вақти кирганида одамлар таҳорат учун сув қидириб, топа олмадилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир идишда сув келтирилди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини идиш ичига қўйиб, одамларни ундан таҳорат қилишга буюрдилар. Мен сувни у зотнинг бармоқлари остидан оқиб турганини кўрдим. Ўша сув билан уларнинг барчалари таҳорат олдилар”.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍168😢4
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

18-мўъжиза

Сувсиз қудуқдан бир минг тўрт юз киши сув ичди

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
“Ҳудайбия куни бизлар бир минг тўрт юз киши эдик. Ҳудайбия қудуқ (номи) бўлиб, ундаги барча сувни тортиб чиқардик ва унда бир қатра ҳам сув қолмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудуқ четига ўтирдилар ва сув келтиришни сўрадилар. Сувни оғизларига олиб, оғизларини чайқадилар ва қудуқ ичига туфладилар. Бизлар кўп ўтмай қудуқдан идишларни ботириб сув ола бошладик. Ўзимиз ҳам, уловларимиз ҳам сувдан қониб ичдик”.

Саҳиҳ ҳадис. Бухорий ривояти. “Мағозий” китоби “Ҳудайбия ғазоти” боби 4150/ 7-/441-ҳадис.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍9🤔1
Олий Маъҳад | Расмий
#Расулуллоҳ_мўъжизалари 18-мўъжиза Сувсиз қудуқдан бир минг тўрт юз киши сув ичди Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ҳудайбия куни бизлар бир минг тўрт юз киши эдик. Ҳудайбия қудуқ (номи) бўлиб, ундаги барча сувни тортиб чиқардик ва унда бир…
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

19-мўъжиза

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Сафарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Озгина суви бўлган қудуқ олдида тўхтадик. Идишни ҳовучлаб тўлдириш мақсадида қудуқ тубига олти киши навбат билан тушдик. Мен уларнинг олтинчиси эдим.
Бизга челак туширилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудуқ бошида қолдилар. Биз челакни ярми ёки учдан икки қисмигача сув билан тўлдирдик ва юқорига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатиб юбордик.
Мен томоғимни ҳўллаб олиш учун сув идишимга яқинлашдим, аммо унда сув йўқ экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бояги идишга қўлларини ботирдилар ва Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтиб, идишни бизга қайтардилар.
Мен челакдан сувнинг дарё бўлиб оқаётганини ва қудуқ ичидаги охирги киши эса чўкиб кетишдан қўрқиб, кийимини ечиб тортиб олишлари учун юқорига узатаётганини кўрдим”.

Ибн Касир ва Аҳмад ривояти. Исноди кучли ҳадис 6/103–104 ҳадис.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍142😢2👏1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

20-мўъжиза

Юпқа кулча нон саксон кишига кифоя қилди

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абу Талҳа Умму Сулаймдан: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг товушлари паст эшитилди, бу очликдан бўлса керак. Ҳузурингда бирор егулик борми?” деб сўради. У: “Ҳа”, деб бир кулча арпа нонни берди. Уни рўмолчага ўраб қўлим остига қистирди ва мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнатди.
Мен келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда одамлар билан турган эканлар. Мени кўриб: “Сени Абу Талҳа жўнатдими?” дедилар. Мен:
– Ҳа, – дедим.
– Таом биланми? – дедилар.
– Ҳа, – дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофларидаги кишиларга: “Туринглар” деб уйимиз томон юрдилар ва биз бирга келдик. Сўнг мен Абу Талҳага уларнинг келишгани ҳақида хабар қилдим.
👍63
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

21-мўъжиза

Ялқов туя чопқир бўлди

Жобир розияллоҳу анҳунинг туяси ялқов эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларидан сўнг туяларнинг олди бўлди.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ғазотга чиқдик. Туям кучсиз ва мадорсизлигидан орқада қолиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг олдимга келиб: “Нима бўлди?” деб сўрадилар. “Туям ялқовлик қилиб орқада қолиб кетяпмиз”, дедим. Уни қозиғи билан бир урдилар ва: “Мин”, дедилар. Мен унга миндим. Қарасам, тезкорлигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туяларидан қолиб кетмаяпман. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ғазотда ўша мадорсиз туямни миниб қатнашганман».

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍15😢3
#Расулуллоҳ_мўъжизалари

22-мўъжиза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларига бўри гувоҳлик берди

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бўри қўйларнинг олдига борди ва улардан бирини олиб қочди. Буни кўрган чўпон уни қувлади ва қўйини тортиб олди. Бўри олд оёқларини ерга тираганча думи устига ўтирди ва: “Аллоҳ менинг ризқим қилиб жўнатган нарсани олиб қўйишга Аллоҳдан қўрқмайсанми?” деди. Чўпон: “Во ажабо! Бўри инсондек гапирса¬я?!” деди. Бўри: “Сенга бундан ҳам ажойиброқ нарса ҳақида айтайми? Ясрибда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга бўлиб ўтган ишларнинг хабарини бермоқда”, деди.
Чўпон қўйларини ҳайдаб Мадинага борди ва бир бурчакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кутиб ўтирди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларида бўлиб ўтган воқеани гапириб берди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни тўплашни буюрдилар ва улар келгач, чўпонга қараб: “Бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бер”, дедилар. Чўпон бўлган воқеани айтди.
👍18🔥2