Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “ОЛТИНТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 9 декабрь жума куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Олтинтепа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.


Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Намоз

▪️ “Намознинг ўзгача маззаси бор…”

▫️ Ҳар икки намоз оралиғида ҳар хил ғафлат, жафокорлик, бағритошлик, қайсарлик, тойилиш ва хатолар сени қамраб олади-да, сени Робингдан узоқлаштиради ва ҳузуридан четлатади. Бу билан ҳуддики Роббингнинг ибодатидан юз ўгириб, унинг риоясидагилар қаторидан чиққандек бўласан. Эҳтимол, ўз оёғинг билан душманинга йўлиққандирсан ва у сени асир олиб оёқ-қўлингни кишанлаб нафсинг ва орзу-ҳавасларинг зиндонига қамаб қўйгандир…- Тошкен ислом иниститути талабаси Отахонов Абдуллоҳ

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35136

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА

🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Эртага, 16 декабрь жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Юнусобод Оқтепа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА

Муфтий ҳазрат: Ҳар қандай ибодатга поклик талаб этилади!

Бугун
, 16 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Юнусобод оқ-тепа" жоме масжидида жума намозида иштирок этдилар.

Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг “Таҳорат ва ғуслга оид муҳим масалалар ” мавзусидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

Маъруза давомида ҳар бир ибодатга поклик талаб этилиши, у жисм ва руҳ поклиги каби иккига бўлиши, таҳорат намознинг, намоз эса жаннатнинг калити экани, жисм билан бирга, қалбни ҳам сажда, зикр, Қуръони карим тиловоти, дуо ила поклаб туриш лозимлигини ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва уламолар панду насиҳатлари асосида тушунтириб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “ХОЛИД ИБН ВАЛИД” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун 23 декабрь жума куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
ШАРОИТ БЎЛМАСА ТАЯММУМ ҚИЛИБ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

843-CАВОЛ: Қуръон ўқийдиган киши жунуб бўлиб ғусл қилишга шароити бўлмаса таяммум қилиб намоз ўқиганда имомликка ўтса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар шаръий ҳукмларга кўра таяммум қилишга ҳақли бўлган киши жамоатда бўлса ва бундан бошқа имомликка ҳақлироқ одам топилмаса, бу кишини имом бўлиши ва бошқалар бунга иқтидо қилиши жоиз. Бу ҳақда Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:

و يقتدي المتوضىء بالمتيمم والغاسل بالماسح والقائم بالقاعد والموميء بالموميء والمتنفل بالمفترض

“Тоҳаратли таяммумлига, ювган масҳ тортганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо қилувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилади”.

ذهب جمهور أهل العلم – منهم الأئمة الأربعة – إلى جواز إمامة المتوضئ للمتيمم والمتيمم للمتوضئ؛ لأن المتيمم طهارته صحيحة وله أن يؤم القوم إذا كان أقرؤهم لكتاب الله أو أعلمهم بالسنة؛ لما روي عن عمرو بن العاص قال: احتلمت في ليلة باردة في غزوة ذات السلاسل فأشفقت إن اغتسلت أن أهلك فتيممت ثم صليت بأصحابي الصبح، فذكروا ذلك للنبي صلى الله عليه وسلم فقال « يَا عَمْرُو صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟» فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الِاغْتِسَالِ وَقُلْتُ إِنِّي سَمِعْتُ اللَّهَ يَقُولُ: وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا [النساء: 29] فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا». صحيح أبي داود

Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаб имомлари (Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик) ҳам таҳорат қилган кишига таяммум қилган, таяммум қилганга таҳорат қилган киши иқтидо қилиши жоиз эканига иттифоқ қилишган. Чунки Таяммум ҳам тўлиқ покланишдир, шундай экан, шу жамоа ичида Қуръонни энг тўғри ўқийдиган, ҳадисларда баён қилинган намоз аҳкомларини яхшироқ биладиган киши таяммум қилган бўлса шу киши жамоага имомлик қилиши мумкин. Бунга далил сифатида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисни келтириш мумкин. У киши айтадилар: "Зотус саласил ғазоти пайти эди, совуқ кечаларнинг бирида эҳтилом бўлдим ва агар ғусл қилсам совуқдан ҳалок бўлишимни тушуниб таяммум қилдим. Сўнг шерикларимга имом бўлиб Бомдод намозини ўқидим. Шерикларим бу воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида Ул зот алайҳиссалом менга: "Эй Амр жунуб ҳолингизда шерикларингизга имом бўлиб намоз ўқиб бердингизми?" дедилар, мен эса ғусл қилишга монеълик қилган ҳолатни айтиб "Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир." дея Нисо сурасининг 29-оятини ўқидим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жилмайдилар ва ҳеч нарса демадилар" (Имом Абу Довуд саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила #Намоз

‼️ Эр-хотин қандай қилиб жамоат намозини ўқийди, биласизми?

▫️Жаҳонгир Ниғматов, Тошкент ислом институти талабаси

Инстаграм👇

👉 Oliymahad
👉 Nemat.mustafo

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар #Намоз

▪️ Намоз жаннатга йўл!

▫️ Намоз – Ислом динининг иккинчи рукни, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз саналади…-ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/37273

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Намоз

▪️ Имомни ортида турган муқтадийлар Қуръон ўқийдими?

▫️ Имомни ортида турган муқтадийлар Қуръон ўқимай туради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимни имоми бўлса, имомининг қироати унинг учун қироатдир”. Бунга саҳобалар ижмо қилишган. Бу иккиси ўртасида муштарак рукн. Аммо, муқтадийнинг иши қулоқ солиб, жим туришдир”…- Термиз шаҳар “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ Саидов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38297

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Намоз

▪️ Намоздан сўнг жамоа бўлиб дуо қилиш

▫️ Намоздан кейин имомнинг қавмга қараб ўтириши, сўнг барчалари жамоат бўлиб зикрлар айтиб, сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилишлари, қавмнинг имомнинг дуосига «Омийн, омийн» деб туриши ҳақида саволлар кўп…-Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби, модуль таълим тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38985

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Намоз_одоблари

▪️ Намоз суннат ва одоблари

▫️ «Намозхон намозни бошлашни ирода қилса, «ҳамза» ва «бо»ни чўзмасдан такбир айтиб, икки бош бармоғини қулоқларининг юмшоқ жойларига теккизади. Аёл киши икки қўлини икки елкаси баробарида кўтаради…-Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби модуль таълими тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38997

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Намоз_одоблари

▪️ РОФЪУЛ ЯДАЙН (ХАР РАКЪАТДА РУКУЪДАН АВВАЛ ВА СЎНГ ҚЎЛ КЎТАРИШ) МАСАЛАСИ

▫️ Имом Авзоъий Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга Масжидул ҳаромда йўлиқиб қолиб айтди: Ироқ аҳлига не бўлдики, қўлларини рукуъга боришда ва бошни рукуъдан кўтаришда кўтармайдилар…-Арабчадан ТИИ, модуль таълими тизими талабаси Муҳаммад Аюб Фахриддинов таржимаси

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39081

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Намоз

▪️ Суннат намозларининг фазилати

▫️ Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўн икки ракат суннат нaмозларни бардавом ўқиб юрса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади…-Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби А.Собиров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39171

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Намоз

▪️ Энг қадрли амал

▫️ Маълумки, Аллоҳ таоло қиёматда амалларимиз ичида энг биринчи намозларимиздан ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилинадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон камкўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла: “Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (Имом Аҳмад ва Доримий ривояти)…- ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси Р.Акбаров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40484

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Намоз

▪️ Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби

▫️ Биз ҳадис илмига муқаддима дарсларида шуни таъкидлаб келмоқдамизки, ҳадис илмида китоб соҳиблари, хусусан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаъий, Имом Ибн Можа ва у зотлардан олдинги ҳамда кейингиларнинг ҳолати, яъни китобларини бобларга, китобларга, таржиматул бобларга тартиблаш синоати(илми) бу – етук бўлган зотларнинг ишидир…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41511

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Намоз

▪️ Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (2-қисм)

▫️ Тарсус. Ҳозирги Туркия. Ислом тарихида Шом диёри. Константинопль ҳам бу жойлар қатори Рум империяси йирик пойтахти, ҳудиди, Ислом фатҳи чегараси бўлганидан доимо диққат марказида турган. Қолаверса, Қустантинияни фатҳ қилиш ва бу орқали ғарбга Исломни ёйиш умиди бўлган. Табиийки, бу фатҳ денгиз йўлисиз амалга ошмасди. Тарих зарварақларига Қустантиния фотиҳи деган шарафли номга Муҳаммад фотиҳ Аллоҳнинг изни ила сазовор бўлгани битиб қўйилгани маълум ва машҳур. Фатҳ денгиз орқали амалга оширилган. Муҳаммад фотиҳнинг бу ишига сув кўп халал берган. Чунки Константинопль сувнинг бўйида қурилганди…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41572

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Намоз

▪️ Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (4-қисм)

▫️ Ҳадис ҳақида гаплашарканмиз, айни шунга алоқадор бўлган муҳим бир одобга аҳамият қаратиб ўтишни зарур деб ўйлайман. Бу – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикри келганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Саҳобаларнинг исмларига дуч келганимизда эса уларга «ترضي» яъни эркак кишиларига «розияллоҳу анҳу» ва саҳобийя аёлнинг номи кетидан «розияллоҳу анҳо» дейиш, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос каби отаси ва ўзи ҳам саҳобий бўлган зотлар ҳақида «розияллоҳу анҳумо» иборасини қўллаш ҳам шу жумладандир…- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41923

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Каъба #Намоз #Исро_Меърож

🕋 Каъба шозурвони, яъни пойдеворидаги бу жигарранг мармар бўлаклари "Мусолла Жаброил" (مصلى جبريل), яъни "Жаброил намозгоҳи" номи билан машҳур.

▪️Меърож кечасида намоз фарз бўлгач, тунги сайрдан кейин Жаброил алайҳиссалом бу жойда Пайғамбар алайҳиссаломга намоз ўқиш тартибини ўргатган.

🌐 Oliymahad.uz | Info | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Намоз

▪️ Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (5-қисм)

▫️ Банда бир амални қиларкан, Аллоҳ азза ва жалланинг қандай қабул қилганини билмайди. Умид қилиши ҳам айни шунинг учун. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсон амали жаннатга киргизмаслиги, балки фақат Аллоҳнинг фазли қуршаб олсагина кириш мумкинлиги тўғрисидаги ҳадисдан ҳам шу ирода қилинган. Умумий маънода қабулнинг бир тури бир амалга қўйилган шартлар бажарилса, унинг адо топиши. Иккинчи тури эса шартлари билан қилинган амал Аллоҳнинг ҳузурида қандай даражада қабул қилиниши билан боғлиқ…- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42242

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!