Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Китобхонлик_ҳафталиги

▪️“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш назарда тутилган.

▫️Шунга кўра, 2022 йилнинг 18-23 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда бир қатор манфаатдор идора ва муассасалар ҳамкорлигида “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика “Китобхонлик ҳафталиги ташкил этилмоқда.

▫️Тошкент ислом институти талабалари Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров ҳамроҳлигида Китобхонлик ҳафталиги”да иштирок этиш учун “Magic City” истироҳат боғига ташриф буюрдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!