Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Шайх_ҳазрат #Иқтибос #Дин_ходими

"Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин.

Балки у ўзини (шу меҳнат орқали) ўша маркабга чиқиб олиб, манзилга омон-эсон етиб оляпман, деб ўйласин. Зотан, бу маркаб ўзи юраверади, унга хизмат қилаётганлар фақат ўзларига ёрдам берган бўлишади".

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Имом_Бухорий #Шавкат_Мирзиёев #Самарқанд #Иқтибос

"Тўрт йиллик изланиш, янгиланиш ва синовлардан ўтиб, катта тажриба орттирдик. Халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

Рамазон ойининг олижаноб ғоялари, муқаддас амаллари ҳам ана шундай эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда мустаҳкам замин бўлади
".

- Шавкат Мирзиёев -

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Шавкат_Мирзиёев #Иқтибос

«Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч.

Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинган. Бу йил эса масжидлар очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда.

«Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз. Такрор айтаман, тинчлик ва соғлиқ бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади».

– Шавкат Мирзиёев –
Самарқанд, 15.04.2021

🔗t.iss.one/oliymahad - диний-маърифий канал!
#Қуръон #Иқтибос #Ҳадис

"Сизларни энг яхшиларингиз, Қуръонни ўрганиб уни ўргатганларингиздир."

Имом Бухорий ривояти

🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
#Иқтибос #Ҳикмат #Ибодат


"Сени ибодат қилишга лойиқ кўриши, Аллоҳнинг ҳадяси ўлароқ сенга етарли."

Ибн Атауллоҳ Ал-Искандарий

🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
#Иқтибос #Ҳикмат #Вақт

"Вақтни зое қилмаслик мусулмоннинг энг улуғ талабларидандир."

Оиз Ал-Қарний

🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
#Иқтибос

Шайх Аввома ҳафизаҳуллоҳ ўгитлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Иқтибос

Салафи солиҳлар ўгитлари

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Иқтибос

▪️Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти нутқидан

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Иқтибос #Шавкат_Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини бошлади.
Президент Қашқадарёда фаоллар билан учрашиб, Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапирди.
"Имконим бўлиши билан китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Ўша куни 1 соатча бўш вақтим пайдо бўлиб қолганди, Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасида жанг тарихини ўқидим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур жангда 7 та усулни қўллаган экан.
Биз нега шу каби буюк аждодларимиз тарихини яхши ўрганмаймиз? Узоқ йиллар ура-ура билан умуман бошқалар тарихини, бошқалар ғалабасини миямизга сингдиришганди. Мутасаддиларга топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак.
Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз бўлади”,
- деди Шавкат Мирзиёев.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Эътироф #Иқтибос

▪️"Биз олдинлари фиқҳ китобларини ўқиётганимизда "бу масалада Мовароуннаҳр уламолари бундай деган" деб ёзилган сўзларни ўқиб "улар қандай инсонлар бўлишган экан?" деган хаёлларга борар эдик".

▫️Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари

🔸 Эслатма: Суратлар Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг 2019 йил апрел ойида Ўзбекистонга ташрифида олинган

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Иқтибос

▪️Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзламоқда.

▫️Давлатимиз раҳбари ўтган давр давомида ушбу тузилма хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини таъкидлади.

"Бугун биз халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ўсиб, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада тақчил бўлиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик асосларига путур етказмоқда, можароларнинг авж олишига сабаб бўлиб, глобал иқтисодиётда тизимли узилишларга олиб келмоқда.

Юзага келган янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилмоқда, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш бўйича бизнинг саъй-ҳаракатларимизни секинлаштирмоқда", деди Президент.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Иқтибос

Президентимиз мамлакатлар радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келаётганига эътибор қаратди:

"Бузғунчи кучлар тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги услубларидан фойдаланган ҳолда экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этмоқда.

Шу муносабат билан ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорликни ўрнатишимиз керак.

Ўғил-қизларимиз ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришда ўз иштирокини ҳис этиши, ўз салоҳият ва умидларини амалда рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлиши лозим.

Мажлисимизнинг Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни таклиф этамиз.

Ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёрмиз".

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Иқтибос

▪️“Биз диний арбоблар ислом байроғини асрлар ва даврлар оша олиб бориш учун, ислом фанини ривожлантириш йўлида ғоят катта хизмат кўрсатган буюк зотларнинг энг яхши давомчилари бўлиш учун диний масалаларда ҳам, дунёвий масалаларда ҳам ҳар томонлама билимдон бўлишимиз керак”.

▫️Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон
▫️Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий (1957-1982)

▫️1971 йил 1 ноябрь куни Тошкент ислом институти очилиш маросимида сўзланган нутқдан иқтибос

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Иқтибос
#Инфографика
#Шайх_Шаъровий

АЛЛОҲ ТАОЛОГА НИСБАТАН ҚЎРҚУВНИНГ ЎЛИШИ

👉@oliymahad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос #Азон

"Азоннинг овозини эшитиш ҳар бир мўминга илоҳий куч беради"

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Иқтибос

▪️Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.

▫️«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», - деди президентликка номзод.

▫️Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дин-у диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

▪️Президент: «Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак»

▫️«…Агар биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берган бўламиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумот, реал воқеаларга бўлган эҳтиёжни биз қондирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

▫️Ҳар қандай танқидга жавоб бериш керак. Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак. Ноҳақ бўлса, унга тушунтириш орқали ёлғон хабарларнинг олдини олишга ўрганишимиз ва бутун жамиятимизга шуни тушунтиришимиз керак, бу нопок ва ёлғонлигин», – дея таъкидлади давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!