Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
23.7K photos
3.41K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Ислом_молияси

Ислом молия тизим жорий этилса, банкларимиз банкрот бўладими?

исломий молиялаш тизими аҳоли қўлидаги бўш маблағларни реал иқтисодиётга жалб қилиш орқали ҳам иқтисодиёт, тижорат ва аҳоли фаровонлигини сезиларли даражада фаоллаштиришга қўшимча имкон яратади… – https://parliament.gov.uz

Батафсил: https://oliymahad.uz/22602

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_молияси #Алломалар

Замонамиз олимларини танитиш: ​

Шайх Доктор Муҳаммад Али Ал-Қори


Доктор Муҳаммад Али ибн Иброҳим Ал-Қори ибн Ийд 1949 йилда Маккаи Мукаррамада туғилган ва Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз университетини тугатган.

Сўнгра АҚШдаги Калифорния Университетида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Ўша вақтдан буён ислом иқтисодиёти соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз Университетида профессори сифатида дарс берган ва шу университетда Ислом иқтисодиёти тадқиқот марказининг собиқ директори бўлган.

Шунингдек шайх Муҳаммад Али Ал-Қори Саудия Арабистони, Форс кўрфази, Европа ва Америкадаги 40 дан ортиқ ислом банклари, молия муассасалари, такофул ва кооператив такофул компанияларининг Шариат кенгашлари аъзоси ҳамдир.

Бундан ташқари, Доктор Муҳаммад ал-Қори ислом молияси ва ислом ҳуқуқшунослиги соҳасидаги бир қанча илмий нашрларнинг кенгаш аъзолари таркибидан ҳам жой олган.

Булар қаторига Ислом Олами Робитасининг “Фиқҳ академияси” журнали (Жидда), Ислом тараққиёт банки қошидаги “Ислом иқтисодий тадқиқотлар” журнали (Жидда), Халқаро Ислом иқтисодиёти ассоциациясининг “Ислом иқтисодиёти” журнали (Лондон) Гарвард ҳуқуқшунослик факултетида Ислом ҳуқуқи бўйича Гарвард маслаҳат кенгаши кабилар киради.

Доктор Ал-Қори ислом иқтисодиёти, ислом банки ва ислом молияси соҳаларида кўплаб китоблар ҳамда араб ва инглиз тилларида ўнлаб илмий мақолалар муаллифи, кўплаб конференциялар ва симпозиумлар иштирокчисидир.

Муаллифлик асарларига қуйидагилар киради:

- Ислом иқтисодиётига кириш (дарслик);
- Молиявий бозорлар;
- Иқтисодиёт асослари (дарслик);
- Нақд пуллар ва банклар (дарслик);
- Шариат стандартлари;
- Ислом шариати қонунларини банк соҳасида қўллаш;
- Шариат ва иқтисодиётда банкнинг фойдалари;
- ва бошқалар.

Доктор Муҳаммад Али ал-Қори бир неча мукофотлар соҳиби саналади, жумладан:

- Ислом тараққиёт банкининг ҳижрий 1424 йил (2004 йил) учун Ислом банк ва молия соҳасидаги мукофоти;

- Ислом молиясига қўшган улкан ҳиссаси учун "KLIFF Islamic Finance" мукофоти”;

- Ислом молияси тармоғига қўшган улкан ҳиссаси учун Euromoney мукофоти.

Аллоҳ таоло доктор Муҳаммад Али Ал-Қорини ҳифз-у ҳимоясида сақласин, илмларидан узоқ вақт истифода қилишимизни насиб этсин.

Қуйидаги саҳифа доктор Муҳаммад Али Ал-Қорининг шахсий саҳифалари бўлиб, у ерда олимнинг араб ва инглиз тилидаги асарлари, мақолалари, маърузаларини топишингиз мумкин:
🌐 https://www.elgari.com/eng

Манба: Ислом молияси

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Банк #Ислом_молияси #Мақолалар #Ислом

Тошкентда якунига етган ИТБ анжуманида жами 1,2 млрд долларлик шартномалар имзоланди

Тошкентдаги анжуман давомида ИТБ гуруҳининг бўлинмалари ҳамда Африка ва Осиёдаги аъзо мамлакатлар ва ҳомий ташкилотлар билан ўттизга яқин шартнома имзоланган.

Батафсил: https://oliymahad.uz/24449

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_молияси #Мақолалар

Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти бўйича семинар бўлиб ўтди

11-12 сентябрь кунлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида “Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти” мавзусида амалий семинар ташкил қилинди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/24551

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Банк #Ислом_молияси #Мақолалар

«Банкларда ислом дарчасини очиш устида ишлаяпмиз» — Марказий банк раиси

Ислом молиясига оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтган, деб маълум қилди Мамаризо Нурмуратов. Аввалига микромолия ташкилотларига, сўнг тижорат банкларига ислом молияси бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25011

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_молияси

Ўзбекистонда ислом молияси қачон жорий этилади?

Ислом молияси” лойиҳаси асосчиларидан бири ва Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси директори Жаҳонгир Имaмназаров Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25103

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_молияси_дарчалари #Марказий_банк #Мақолалар #Ислом_молияси

Ўзбекистоннинг 14 банкида ислом молияси дарчалари ташкил этилади

Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида МБ бошқарув Раиси Мамаризо Нурмуратов ЎзА мухбирининг саволларига жавоб берди.- Шаҳноза Маматуропова,  ЎзА

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25114

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_молияси

💎 "Исломий молия хизматлари" тушунчаси илк бора Ўзбекистон қонунчилигига киритилди

🏛 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

🌙 Қонунга кўра, исломий молиялаштиришни амалга ошириш қоидалари ва принциплари Ислом молия институтлари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти ҳамда Исломий молия хизматлари кенгаши томонидан белгиланади. Марказий банк исломий молиялаш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидалари асосида исломий хизматлар кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Институт #Ислом_молияси

▪️ Ўзбекистон банкларида «Ислом дарчалари» очилмоқда

▫️ Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан “Ислом молияси ва банк иши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатга Саудия Арабистони Жидда шаҳрида жойлашган “Ислом тараққиёт банки” қошидаги Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг (ХТРИК) бош офиси етакчи мутахассиси, МДҲ давлатлари бўйича лойиҳа менежери Музаффар Низомиддинов ташриф буюрди…- ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33743

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ислом_молияси #Янгиликлар

▪️ “Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин”– халқаро эксперт

▫️ Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, юқори натижаларга эришиш мумкин. Бу ҳақда Самарқандда ўтказилган иқтисодий форум ёпилишида Халқаро ислом савдо молия корпорацияси бош операцион директори Назеем Ноордали айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33894

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Институт #Ислом_молияси

▪️ Ўзбекистон банкларида «Ислом дарчалари» очилмоқда

▫️ Музаффар Низомиддинов, Саудия Арабистони Жидда шаҳрида жойлашган “Ислом тараққиёт банки” қошидаги Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг (ХТРИК) бош офиси етакчи мутахассиси, МДҲ давлатлари бўйича лойиҳа менежери

👉 https://youtu.be/GkrKu1fgjmE

Фотолар:🔻 https://youtu.be/GkrKu1fgjmE

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Ислом_молияси

▪️ Камбағалликка қарши ислом молияси

▫️ Ислом ижтимоий молияси (ИИМ) садақа, закот, вақф, қарзи ҳасана каби молиявий тушунчаларни ўз ичига олиб, шаръий ахлоқ ва адолат меъёрларига асосланади…-INCEIF – Ислом молияси халқаро университети магистранти, ислом молияси мутахассиси Искандар Турсунов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/37736

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Ислом_молияси

▪️ ИСЛОМ МОЛИЯСИ: тараққиёт босқичлари, афзалликлари, истиқболлари

▫️ Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради…-Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38936

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Ислом_молияси

▪️ Ислом молияси – соғлом иқтисодиётга қадам

▫️ Фоизга қурилган иқтисодиётнинг жиддий камчиликларини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб бормоқда. Молиявий бўҳронлар барқарор (фоиз билан боғлиқ бўлмаган) иқтисодий механизм ва воситаларини қўллашни тақозо қилмоқда. Ва бу соҳада бир қанча мамлакатлар одимлаяпти, ўзини “ислом молияси маркази” деб эълон қилишга уриняпти. “Ўзбекистон-чи?!” – деб савол қўяди…–Искандар Турсунов, ислом иқтисодиёти ва молияси мутахассиси

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40014

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ислом_молияси

▪️ Ўзбекистонда Ислом молияси: қонунчиликдаги ўзгаришлар, ютуқ-камчиликлар ва таклифлар

▫️ Ўзбекистонда давлат раҳбари даражасида Ислом молиясини ривожлантириш йўлида ишлар қилинмоқда, аҳолида ҳам исломий банкларга эҳтиёж борлиги сезилиб турибди. Kun.uz билан суҳбатлашган мутахассислар исломий молиявий муассасалар фаолиятига доир ишлаб чиқилаётган қонунчилик юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича мутахассислар етарли эмаслиги ҳамда уларни тайёрлаш бўйича тавсиялар айтилди.

Ушбу мақола ва видеоматериал Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосаси асосида чоп этилмоқда.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40280

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ислом_молияси

▪️Ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев, 4 сентябр куни имзолаган қарори асосида, тадбиркорлар билан 2023 йилги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлади.

▫️Унга кўра, 2023 йил декабр ойига қадар ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

- исломий маҳсулотлар, хизматлар ва банклар фаолиятини ҳуқуқий асосини яратиш;

-исломий маҳсулотлар ва хизматлар ҳамда уларни кўрсатувчи ташкилотларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш;

-ислом молияси асосида жорий этилган омонатларни ҳимоя қилиш.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ислом_молияси

▪️ Ислом молияси: тараққиёт босқичлари, афзалликлари, истиқболлари

▫️ Ислом дини мусулмонларни нафақат ибодат масалаларида, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида, жумладан оила, мерос, касб-ҳунар, савдо-тижорат ва ўзаро молиявий муносабатларда ҳам шариат аҳкомларига амал қилиб яшашга буюради. Ҳозирги умумжаҳон глобаллашув жараёнида, минтақавий ва давлатлараро иқтисодий-молиявий интеграциялашиш жараёни кескин авж олиб бораётган пайтда мусулмонларнинг эътиқодига мувофиқ ва шариат кўрсатмаларига уйғун бўлган молиявий хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга…- Тошкент ислом институти,“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40650

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ислом_молияси

▪️Банкларда Ислом молияси хизматлари жорий этилади

▫️Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Ислом молияси билан боғлиқ масалалар ҳам айтиб ўтилди:

"Ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

Ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ислом_молияси #Давра_суҳбати

“AAOIFI” бўйича давра суҳбатига марҳамат!

• Келажакда "Ислом молияси ва банки" тизимида карьера қилишни истайсизми? Замонавий савдо-сотиқ, банк-молия масалалари бўйича дунёнинг нуфузли уламолари томонидан тузилган "Шариат меъёрлари" ҳақида билмоқчимисиз?

• Унда 2024 йил 19 декабрда соат 13:30 да "Ижтимоий Фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов билан бўлиб ўтадиган давра суҳбатимизга ташриф буюринг!

"AAOIFI", "Ислом молияси ва банки", "Шариат меъёрлари" ҳақида ушбу тадбир орқали билиб олинг!

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ислом_молияси

Ислом молиясига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

• Тошкент ислом институтида “AAOIFI va унинг сертификатлари” ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

• Мазкур тадбирда ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Алижон Равшанов талабалар учун “AAOIFI – Ҳисоблаш ва аудитнинг исломий ташкилоти”, “Ислом молияси ва банки” ҳамда “Шариат меъёрлари” мавзуларида батафсил маълумот берди.

AAOIFI – бу исломий молиявий институтлар учун глобал стандартларни белгиловчи халқаро ташкилот бўлиб, унинг мақсади шариатга мос молиявий амалиётларни ривожлантиришдир.

• Шунингдек, тадбир давомида AAOIFI сертификатларининг аҳамияти, уларнинг ислом молиясида профессионал кадрлар тайёрлашдаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

• Мазкур суҳбат талабалар учун ислом молияси соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Youtube | Facebook | Instagram