Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
"Илмга кўмак" акцияси

Акция мақсади:
Ушбу акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчиларнинг таълим олиши учун шартнома тўловларини ўтказиб бериш ҳамда диний таълим муассасаларидаги ўқитувчи ва ўқувчиларни моддий рағбатлантириш учун ташкил этилган.

Амалга оширилган ишлар:
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан "Илмга кўмак" акцияси ташкил этиб келинмоқда. 2018 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Илмга кўмак” акцияси доирасида Тошкент ислом институтининг 145 нафар талабаларининг тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди.

Толиби илмларга нафақа бериб туриш ҳам ризқ зиёда бўлишига сабаб бўларкан. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадис бунга далил бўлади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида икки ака-ука бор эди. Улардан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келар, иккинчиси эса касб-кор қилар эди. (Яъни, бирлари ўзини илмга бағишлаган, иккинчилари тирикчилик билан банд бўларди). Тирикчилик билан шуғулланувчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга биродари устидан шикоят қилиб: «Ё Расулуллоҳ, у (рўзғорга) ҳеч нарса сарфламайди», деди. Шунда у зот: «Балки, сенга у сабабли ризқ берилаётгандир», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

Натижа:
Фонд томонидан ўтган давр мобайнида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298 631 000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165 650 000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1 243 200 782 сўм миқдоридаги маблағлар хайрия қилинган.

Махсус ИД рақам : aksiya_2000001
Боғланиш учун: +998-78-150-64-37

Талаб қилинган маблағ: 150 000 000 сўм
Тўпланган маблағ: 16 731 153.00 сўм

⬇️ Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин
https://vaqf.uz/uz/promote/index

#Илмга_кўмак_акцияси
@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар

Вақф фонди 20 та талабанинг контракт пулини тўлаш бўйича хайрия эълон қилди

📝Тошкент ислом институтининг 9 та талабаси учун – 58 777 378 сўм;

📝Мир Араб Олий мадрасасининг 1 та талабаси учун – 4 026 610 сўм;

📝Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасасининг 5 та талабаси учун – 19 678 225 сўм;

📝Фахруддин Розий мадрасасининг 5 та талабаси учун – 19 078 225 сўм.

Жами 101 560 438 сўм илмни ва толиби илмларни қўллаб қувватламоқчи бўлган саховатли юртдошларимиздан тушган маблағлар орқали тўлаб берилади.

"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир" (Раҳмон, 60).

Хайрия қилиш учун:

Ҳисоб рақам: 20212000900881753008

МФО: 00837 СТИР: 207276595
“АТИБ Ипотека банк” Юнусобод филиали

Илмга кўмак беринг, улкан савобдан бебаҳра қолманг!

Аллоҳ молингиз ва оилангизга барака берсин!

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар

Хушхабар: Талабалар жуда ҳам ХУРСАНД!

Хоразм мадрасаси талабаларининг шартнома пуллари ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!

Яна 15 нафар толиби илм қолди. Уларнинг ҳам қувончига сабаб бўлайлик!

Хайрия қилаётганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳимматни баланд қилайлик ЯХШИЛАР!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН: PAYME | CLICK

Дўстларизга ҳам далолат қилинг:

Манба: @vaqfuz

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар

Яна 5 нафар толиби илмнинг қувончига шерик бўлинг!

Аллоҳ хайрия соҳиблари ва далолат қилганлардан рози бўлсин!

"Илмга кўмак" акциясининг иккинчи босқичи якунланди.

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар

Вақф фонди томонидан талабаларнинг контракт пулларини тўлаб бериш бўйича эълон қилинган "Илмга кўмак" акциясининг якуний босқичини жонли эфирда қуйидаги ҳаволадан кузатишингиз мумкин:

👉https://youtu.be/YvBxxVXihN4

✔️@oliymahad
#Вақф #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар #Хайрия

Вақф фонди 9 нафар Олий маъҳад талабасининг контракт пулини тўлаб берди

Аввал хабар берганимиздек, Вақф фонди 14 январь куни 20 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб бериш бўйича хайрия акциясини эълон қилган эди.

👉 https://oliymahad.uz/21282

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Илмга_кўмак #Контракт #Талабалар #Хайрия

Вақф фонди 9 нафар Олий маъҳад талабасининг контракт пулини тўлаб берди

Илмга кўмак” акцияси якуний босқичи: Бўлажак олимларнинг 62 миллион 805 минг 988 сўм шартнома пуллари тўлаб берилди

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Вақф #Илмга_кўмак #Жўйбори_калон

“Вақф” фонди қория қизларнинг контракт пулларини тўлаб берди

Пандемия даврида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган Жўйбори Калон мадрасасининг 10 нафар талабаларига 1 йиллик шартнома пуллари "Вақф" хайрия фонди томонидан тўлаб берди.

@juyborikalon телеграм каналида, “кўнгилларга меҳр улашиб, ўз маблағларини динимиз манбаларида белгиланган тартибда эзгу ишларга етказишни истаган мўмин-мусулмонларга хусусан Ўзбекистон диний қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда "Вақф" хайрия фондига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дея қория қизлар ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди.

Фонднинг асосий вазифаларидан бири, диний таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари ва ўқувчи-талабаларини моддий-ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

👉@OliyMahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Кўкалдош #Хайрия #Видеолар #Илмга_кўмак

Вақф фонди “Кўкалдош” мадрасасига 187 954 000 сўмлик 9 та “СМАРТ” доска хайрия қилди

Эҳсон қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Илмга_кўмак #Техникалар

Вақф фонди Тошкент ислом институтига "Смарт" доска, 19 та компьютер ва принтер хайрия қилди

Ҳисса қўшган ва эҳсон қилганларни Аллоҳ мукофотласин!

Бошқаларга ҳам улашинг: @vaqfuz

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!