Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Имом Бухорий изидан

▫️Зиёрат туризмини ривожлантириш, юртимиздан етишиб чиққан алломалар қадамжоларини зиёрат қилиш, диний таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хатми кутуб анъанавий диний таълимини такомиллаштириш мақсадида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедралари устозлари бошчилигида 4-курс талабалари билан Бухоро ва Самарқанд вилоятларига 3 кунлик зиёрат ташкил этилди.

▫️80га яқин Тошкент ислом институти жамоаси Тошкент-Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича илмий сафарга чиқдилар.

▫️Тошкент ислом институти жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларида диний таълим муассасаларига ташриф буюрдилар, тарихий обидаларни зиёрат қилиб, “Саҳиҳул Бухорий” асарини хатм қиладилар, талабаларга ижозалар топширилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Бухоро сафари

▫️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти жамоаси Тошкент-Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича 3 кунлик илмий сафарга чиқдилар.

▫️Устоз ва талабалар сафарнинг биринчи кунида Абдулхолиқ Ғиждувоний, Саййид Мир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Ҳафс Кабир, Чор Бакр, Исмоил Сомоний ҳамда Арк каби тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Имом Бухорий дарс ўтган Масжиди Калонда "Саҳихи Бухорий" хатм қилинди

▫️Тошкент ислом институти жамоасининг Бухородаги сафари давом этмоқда.

▫️Муҳаммадрасул Абдуллаев, Фахриддин Маманосиров, Ҳурмуҳаммад Нурбаев, Жаҳонгир Неъматов, Нодир Тўрабоев ва бошқа ўқитувчилар иштирокида талабалар Масжиди Калонда "Саҳиҳул Бухорий" китобидан баъзи ҳадисларни ўқидилар.

▫️"Саҳиҳи Бухорий"ни "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчилари Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Абдулҳодий домла Ғиёсов, Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов устозлигида 4-курс талабалари 2 йил мобайнида дарс ва тўгарак машғулотларида ўқиганлар.

▫️Имом Бухорий айнан мана шу Масжиди Калонда минглаб талабаларга "Саҳиҳи Бухорий"дан дарс бергани тарихдан маълум.

▫️Имом Бухорий изидан бориб устозлар ҳам ўз шогирдларига шу ерда таҳсил беришида талабалар учун илм баракасидан насибадор бўлишга умидворлик бор.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Илмий суҳбат ва китоблар кўргазмаси

▫️Тошкент ислом институти жамоасининг Бухородаги сафари давом этмоқда.

▫️2-кун якунида Мир Араб мадрасаси ҳовлисида ўқитувчилар ва талабалар учун илмий суҳбат ташкил этилди.

▫️Шунингдек, ТИИ Ахборот-ресурс маркази томонидан Мир Араб Олий мадрасасида 361 та нодир асарлардан иборат кўргазма ташкил қилинди.

▫️Кўргазмада институт кутубхона фондидаги босма китоблар, электрон адабиётлар, битирув диплом иши, диссертациялар, автореферат ва мультимедиа дарсликлари ҳақида маълумот берилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Имом Бухорий мақбарасида "Саҳихи Бухорий" хатм қилинди

▫️Тошкент ислом институти жамоасининг сафари Самарқандда давом этди.

▫️Устоз ва талабалар Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис илми мактабига ташриф буюрдилар.

▫️ТИИ проректори Тоҳир Эвадуллаев, ўқитувчилар Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Фахриддин Маманосиров, Ҳурмуҳаммад Нурбаев, Ҳадис илми мактаби ректори Барот Аманов, устозлар Шайх Жамол Ҳошим, Шайх Маҳмуд Ҳасан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бошқалар иштирокида талабалар Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилдилар, Қуръон ўқилиб, муҳаддис ва ўтганлар ҳақида дуо қилдилар.

▫️Сўнг "Саҳиҳул Бухорий" китобидан охирги ҳадисларни талабалар ўқидилар.

▫️Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 4-курс талабаларига "Саҳиҳул Бухорий" бўйича ижоза шаҳодатномаларини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️Имом Бухорий изидан

▫️Тошкент ислом институти жамоасининг Бухоро-Самарқанд сафари

HD:👉 https://youtu.be/lYO-lE150rM

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илмий_сафар_2024 #Бухоро_Самарқанд

▪️"Саҳиҳи Бухорий"дан ижоза

▫️Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Имом Бухорий мақбараси ёнида талабаларга ижоза берилди

HD:👉 https://youtu.be/2dxEML6MKC0

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram