Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Албатта_кўринг

Маҳзун бўлманг.

201-гуруҳ талабаси Хусниддинов Иброҳим таржимаси (шеърий мазмунда).

✓ Манба | Oliymahad.uz

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеодарс

Муаллими соний. 11-дарс: ل ҳарфи-Шайх Алижон қори

Видеодарслар
👉@oliy_mahad каналида!
Қонун йўқ ишқ деган қонундан бўлак,
Қисмат! Бас, сўрмагил қонимдан бўлак.
Рақиб борин тикди жонидан бошқа,
Менинг ҳеч нарсам йўқ жонимдан бўлак.


© Мирзо Кенжабек

ХАЙРЛИ ТУН!

👉@oliy_mahad
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг шанба куни
18 апрел 2020 йил,
25 шаъбон 1441 йил.


Аллоҳим, ушбу кунни биз учун хайр ва барокотли кунлардан қилиб, қалбларимизни Ўзингга бўлган муҳаббат ила тўлдир !!!

Обуна бўлинг:
@oliy_mahad
​​#Қуръоний_дуолар

فَسُبْحَانَ اللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ وَلَهُ الْحَمْدُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَعَشِيًّا وَحِينَ تُظْهِرُونَ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَيُحْيِي الأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَكَذَلِكَ تُخْرَجُونَ" 

Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг. Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам. У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш сиз ҳам чиқарилурсиз
.
(Рум сураси 17-19-оятлар)

📲: @oliy_mahad
#тест_савол_сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадича бинти Хувайлиднинг таклифи билан унинг савдо карвонини Шомга олиб борадилар?
Anonymous Quiz
64%
25
7%
27
25%
23
4%
30
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Яхшиликка далолат қилувчи (18-ҳадис)

Совуқ қиш кунларидан бири. Исо мактабга кетаётган эди. У йўл четида юриб бораётган фақир бир болани кўриб қолди. Боланинг устки кийимлари юпун эди. Оёқ кийими ҳам жуда эски бўлиб, улардан сув ўтиб кетаётгани яққол билиниб турар эди. Исонинг қалби ларзага келди. Дарвоқе, уларнинг оиласи ҳам гарчи бирор нарсага зориқмасдан яшасалар-да ўзига тўқ хонадонлардан ҳисобланмас эди. Исо болакайни қаёққа кетаётганини билиш учун ортидан юрди...


👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
#Савол_жавоб

📌Жаноза намози дуруст бўлиш шартлари

Савол: Жаноза намози дуруст бўлиши учун неча киши қатнашиши керак?

‼️ Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намози дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Бир киши (хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин) жаноза намозини ўқиса, намоз дуруст бўлади ва бошқалардан фарз соқит бўлади. Ҳатто жаноза ўқувчи балоғатга етмаган бола бўлса ҳам намоз дуруст бўлади.

Маййитга жамоат бўлиб жаноза ўқиш афзал. Чунки жаноза маййитнинг ҳаққига дуодир. Мусулмонларнинг жамоат бўлиб дуо қилиши дуонинг қабул бўлишига катта сабаб бўлади (“ал-Мухтасар фил-Фиқҳил-Ҳанафий” китоби).

Бу мавзуда Ҳанафий мазҳаби мўътабар манбаларидан бири “ал-Фатаво Ҳиндия” китобида шундай дейилади...


👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
#МАҚОСИД

«Фарзандларимизни аҳли-илм, олим қилиб тарбия қилиш учун керак бўлса, уйимизни сотиб бўлса ҳам ӯқитишимиз керак»!

Устоз Аҳмадхон ҳафизаҳуллоҳ.

©Asadulloh Qudrotulloh.

@oliy_mahad
#Қуръон_ўрганишга_доир_туркум_суҳбатлар

ИККИНЧИ МАҚОЛА – ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ҚАНДАЙ ЎРГАНАМИЗ?

Қуръонни устозлардан ўрганишнинг уч йўли бор:

1. Шогирдга устози кундалик дарсини ўқиб беради, сўнгра шогирд қандай эшитган бўлса, шундай қилиб устозига ўқиб беради. Қуръонни ўрганишдаги энг афзал йўл мана шудир. Чунки бу услубда толиби илм ҳам устозини эшитади, ҳам талқин қилади.

2. Шогирд ўзи мустақил тайёрлаб келган дарсини устозидан ўтказиб олади холос. Бу услуб тасдиқлатиб олиш деб номланади. Устоз шогирди йўл қўйган тажвидий ёки талаффузга оид хатоларни тўғрилайди. 

БАТАФСИЛ

👉@oliy_mahad
#Садоқат

«Расулуллоҳ ичар эдилар, менинг чанқоғим қонар эди»!

Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу.

@oliy_mahad

©Asadulloh Qudrotulloh.
​​#тест_жавоб_ақоид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида: "...Қачон ихтилофни кўрсангиз "Саводул аъзам" ни лозим тутинглар", деганлар. Уламолар "Саводул аъзам" бу - Аҳли сунна вал жамоадир деб айтганлар. "Саводул аъзам" нинг маъноси - улкан жамоат дегани.
#Устозлар_блоги
#Ҳабибуллоҳ_домла

Ўнта энг зўр табиб:
1. Қуёш нури;
2. Кўп сув ичиш;
3. Тунда етарлича ухлаш;
4. Тоза ҳаводан нафас олиш;
5. Кунда ярим соат пиёда юриш;
6. Мўътадил ва тўғри овқатланиш;
7. Қуръони карим тиловати;
8. Асал истеъмол қилиш;
9. Седана ейиш;
10. Қаноат. Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш.

Ва энг муҳими:
•"Ла илааҳа илаллоҳ" билан нафас олинг; •"Астағфируллоҳ" билан нафсингизга итоб қилинг;
•Оғирлик етса "Алҳамдулиллоҳ" деб чиданг;
•"Субҳаналлоҳ" билан ҳайратланинг;
•Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш билан шодланинг;
•"Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" билан тафаккур қилинг;
•Кўзингиз назарини "Моша Аллоҳ, Таборакаллоҳ" билан синдиринг;
•Ҳар бир ишни "Бисмиллаҳ" билан бошланг;
•"Алҳамдулиллоҳ" билан тугатинг.

Барчамиздан Аллоҳ рози бўлишини сўранг. Аллоҳ ризолигидан кейин фақат жаннат бор!


👉@oliy_mahad
#кун_ҳадиси

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар».

Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони ортиши.

👉@oliy_mahad
#тест_савол_фиқҳ
Ҳанафий мазҳаби ҳажждаги Сафо ва Марва ўртасидаги сайънинг ҳукми қандай?
Anonymous Quiz
60%
Вожиб
10%
Рукн
22%
Суннат
8%
Шарт
Илм ва амал (учинчи мақола)

Агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яхшилик келмай қолмайди ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб кетмайди, магар сен Аллоҳга маъсият-гуноҳ қилмасанг. Ким Аллоҳга яқинлашса ва интилса Аллоҳ уни муроду-мақсадига эриштиради ва излаган нарсасини ҳадя қилади. Аммо ким Аллоҳдан юз ўгирса, шақий-бадбахт, жоҳил бўлади ва ҳаёти икки дунё бадбахтлигида ўтади...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
Бугун 38 нафар бемор тузалди. Соғайганлар сони 194 нафарга етди.

👉@oliy_mahad
#Қуръоннинг_100_амри

13. Сизга билдирилган ишончни сақланг ва омонатни адо қилинг!

“...Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга, Роббисига тақво қилсин...”
(Бақара сураси, 283-оят).

✔️Обуна бўлинг: @Oliymahad