Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Қайтим (17-ҳадис)

Бу воқеа муборак Рамазон кунларининг бирида бўлган эди. Ифторлик вақтига яқин қолганда Адҳам янги ёпилган нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. Новвойхона олдида кўпгина инсонлар навбатда турар эди. Ифторлик вақти яқин қолганлиги боис навбатда турган инсонлар бетоқат бўлар, новвой ҳам имкон қадар тезроқ ишлашга ҳаракат қилар эди. Албатта бир вақтнинг ўзида нонларни харидорларга узатиш ва уларнинг пулларини санаб олиш осон эмасди...

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad
FACEBOOK КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ СОХТА МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТУВЧИ "ФИТНА НАЗАРИЯ"ЧИЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Facebook нотўғри маълумот тарқатадиган ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ "фитна назария"лари билан шуғулланадиган фойдаланувчиларни "блок"лашни бошлайди, дейди компания бош директор Марк Цукерберг.

Сохта ва нотўғри контентни ижтимоий тармоқда жойлаштирган фойдаланувчилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотлари ва тавсияларини ўзида жамлаган "Фактларни ўрганинг" деб номланган веб манбага йўналтирилади.

"Ушбу инқироз даврида энг муҳим устувор вазифаларимиздан бири одамлар бизнинг барча иловаларимизда фақат ва фақат тўғри ва расмий маълумотларни кўришига эришишдир", деб ёзди Цукерберг Facebookдаги постида.

Facebook хабарида айтилишича, коронавирус билан боғлиқ ишончли хабарлар ЖССТнинг саҳифасида эълон қилинадиган маълумотлар билан тўлдириб борилади. Мақсад - ёлғон маълумот тарқатишни тўхтатиш.

Facebook вице-президентларидан бири Гай Розен шундай деди: "Биз вирус ҳақида нотўғри маълумотларни тарқатаётган ёки улардан фойдаланаётганларни, агар огоҳлантиришлардан кейин ҳам сохта маълумотларни тарқатишда давом этсалар Facebookдан ўчириб қўямиз".

Аввалроқ, 5G коронавирус тарқатади деган "фитналар"ни тарғиб қилувчи гуруҳларга қарши Facebook "кураш"ни бошлаган эди.

Facebook ҳозирда икки миллиарддан ошиқ фойдаланувчисини ўз ахборот маркази орқали расмий соғлиқни сақлаш идоралари манбаларига йўналтирди. Платформада 40 миллионга яқин постларга ишончли маълумотларни тақдим қилди ва постларидаги маълумотлар нотўғри эканлиги тўғрисида огоҳлантирди.

"Бугунги кунга қадар биз сохта ва ишончсиз бўлган юз минглаб нотўғри маълумотларни олиб ташладик.
"Ювиш воситалари вирусни даволайди" ёки "ўз-ўзини изоляциялаш, одамлардан ўзини чеклаш каби чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун самарасиз" каби ишончсиз маълумотларни тармоқдан олиб ташладик", деди жаноб Розен.


👉@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖУМА НЕЪМАТИНИНГ ҚАДРИГА ЕТМАДИК

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Шуҳрат Қаюмов


👉@oliy_mahad
#кун_ҳадиси

عَنْ عَائِشَةَ أُمُ المؤمنينَ ، قَالَتْ : » كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَذْكُرُ اللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ » رواه أحمد

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма вақт Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар» деганлар.
(Аҳмад ривояти)

Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
XIX асрда Бухоро амирлигида тарқалган вабо қандай бартараф этилганди?

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КАРАНТИНДА ЖАНОЗА ЎҚИШДАГИ ТАВСИЯЛАР

Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


👉@oliy_mahad
#Фото_хабар
16.04.2020.

БУТУН ДУНЁ ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ АЙТМОҚДА

👉@oliy_mahad
#Қуръоннинг_100_амри

12. Ваъдангизни бузманг!

“Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”
(Бақара сураси, 177-оят).

Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
#ТАЛАБАЛАР

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади, одамзот уч нарсадан афсусланиб бу дунёдан кетади:
•моли ва бойлигига тўймаганидан;
•орзу-ҳавасларига эриша олмаганидан;
•охират ҳаёти учун етарлича ҳозирланмаганидан.

©Абдулаҳад


👉@oliy_mahad
#Табассум

Абу Диҳя одамларга:
- Юсуфни еган бўрининг исми Ҳамлож эди, дебди.

Улар:
- Юсуфни бўри емаган-ку! дейишибди.

У:
Ҳа, унда бу Юсуфни емаган бўрининг исми экан, деб жавоб берибди.

Доктор Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ.

👉@oliymahad

Asadulloh Qudrotulloh.
#Динимиз_аҳкомлари

Фаришталар қандай вазифаларни бажарадилар?

Фаришталарга жуда кўплаб хилма-хил вазифалар юклатилган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда баён қилинган...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
#тест_савол_Қуръон

Қайси қаторда суралар Мусҳафдаги тартиби бўйича берилмаган?
Anonymous Quiz
30%
Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом...
34%
Нуҳ, Жин, Муддассир, Муззаммил...
19%
Тавба, Юнус, Ҳуд, Юсуф...
17%
Зумар, Ғофир, Фуссилат, Шууро