#Араб_тили
• Анъанавий Араб тили мусобақаси бошланди
• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда.
• Тадбир Аллоҳ таолонинг Каломи тиловати ва дуойи хайр билан бошланди.
• ТИИ ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан мусобақани очиб берди. Тил байрамида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ҳам иштирок этмоқда.
• Учта курс талабаларидан иборат Замахшарий, Мулла Жомий ва Саккокий жамоалари ўртасидаги баҳсларни ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Абдулҳаким домла Арипов, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Файзуллоҳ домла Абдулҳамидов, Ал-Азҳар шайхлари Аҳмад Абдулмунъим ва Иброҳим Муҳаммад ҳакамлар ҳайъати сифатида баҳолаб бормоқда.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Youtube | Facebook | Instagram

• Араб тили байрамига бағишланган кўргазма ташкил этилди
• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди.
• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
• “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов тил байрамида иштирок этаётган ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, проректорлар Тоҳир Эвадуллаев, Жаҳонгир Рўзиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ва бошқа меҳмонларни кўргазма билан таништирди.

• “Араб тили – Қуръони карим тили” шиори остидаги мусобақа
• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан талабалар ўртасида “Тиллар” кафедраси томонидан мусобақа ташкил этилди.
• Иштирокчилар қуйидаги 6 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар:
1️⃣ Араб тили ва балоғатдан блиц саволларга жавоб бериш;
2️⃣ Калиманинг охирги ҳарфига кўра сўз айтиш;
3️⃣ Берилган суратларни араб тилида таърифлаш ва жавобини топиш;
4️⃣ Саҳна кўринишлари намойиши;
5️⃣ Ўзбекча ибораларни араб тилига таржима қилиш;
6️⃣ Араб тилидаги зарбул масалларни айтиб, шарҳлаш.
• Мусобақа ҳар йилгидек қизғин ва юқори савияда ўтди. Айниқса, саҳна кўринишлари талабаларнинг ижодкорлигини ва араб тилига бўлган қизиқишини ёрқин намоён этди ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.
📌 Араб тилини билиш Қуръони карим маъноларини англашга, илм-фан, тарих ва халқлар маданиятларини ўрганишга олиб борувчи йўлдир.
🔗 t.iss.one/oliymahad

• Араб тили байрамига бағишланган мусобақа ғолиблари аниқланди
• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги доирасида талабалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу тадбир Халқаро араб тили куни муносабати билан ўтказилгани билан аҳамиятлидир.
🔖 Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:
🥇 1-ўрин: Саккокий жамоаси (3-курс талабалари);
🥈 2-ўрин: Замахшарий жамоаси (1-курс талабалари);
🥉 3-ўрин: Мулла Жомий жамоаси (2-курс талабалари).
🏆 Мусобақа талабаларнинг билимларини янада ривожлантиришга хизмат қилди. Ғолибларга эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиқлари топширилди.
📖 Араб тили нафақат диний илмларни ўрганиш, шу билан бирга дунё маданиятлари, илм-фан ва тарихга йўл очувчи тиллардан биридир. Бу каби тадбирлар талабаларга билимларини амалда қўллаш имкониятини бериб, уларнинг ижодий қобилиятларини оширади.
📌 Бизни кузатишда давом этинг! Яна кўплаб қизиқарли тадбирлар ҳали олдинда!

#Фанлар_академияси
Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясига президент этиб сайланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Аюпов Шавкат Абдуллаевич Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.
Шавкат Аюпов 1980 йилда Америка математика жамияти аъзоси, 1995 йилда академия ҳақиқий аъзоси (академик) этиб сайланган. У 1996 йилда «Шуҳрат» медали, 2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони ва 2021 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали билан тақдирланган.
👉 @uygun_gafurov | 👉 t.iss.one/oliymahad
Instagram | Facebook | Telegram

#Мулоқот
📣 Эълон!
• Тошкент ислом институтида ректор Уйғун домла Ғафуров билан талаба ёшлар ўртасида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилади.
📅 Тадбир 2024 йил 18 декабрь, соат 13:30 да ТИИ мажлислар залида бўлиб ўтади.
• Институт профессор-ўқитувчилари ва кундузги таълим талабаларини ушбу муҳим тадбирда иштирок этиш учун таклиф этамиз.
💬 Мулоқотда кўплаб қизиқарли ва аҳамиятли мавзулар муҳокама қилинади!
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

#Танлов #Йил_китобхони
📣 2 ой ичида Араб тилида 4 минг бет китоб ўқиган талаба “Йил китобхони” бўлди!
📚 Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Китоб – ишончли дўст” шиори остида китобхонлик кўрик-танловига старт берилган эди.
👨🏫 Танлов шартига кўра, иштирокчи талабалар кафедра ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган Араб тилидаги 15 та китобни октябрдан декабрга қадар, белгиланган 2 ой муддат мобайнида ўқиб тугатиши ва ўзлаштириши лозим эди.
⁉️ Муддат якунланиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан рўйхатдаги китобларни ўқиб тугатган талабалар ўртасида имтиҳон ўтказилди.
🏆 4 000 бетдан иборат 14 та китобни ўқиб тугатиб, энг юқори балл тўплаган 2-курс талабаси Абдулазиз Одилжонов “Йил китобхони” деб топилиб, ноутбук билан мукофотланди.
🥇 Ҳакамларнинг синовларидан ўтиб, юқори балл тўплаган яна 5 нафар талабага ҳам қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.