Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
26.1K photos
3.87K videos
22 files
16.9K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️Термизийлар юртига илмий сафар

▫️Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчилари устозлигида талабалар томонидан Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ муҳаддисларнинг "Саҳиҳ" ва "Сунан"ларини ўқиб тугатиш анъанага айланган.

▫️Илмий файз ва баракага эришиш мақсадида "Сунани Термизий"нинг охирги ҳадисларини буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг юрти Сурхондарёда ўқиб хатм қилиш ниятида 2-курс талабалари бир неча кунлик
"ҳадис сафари"га чиқдилар.

▫️Яқинда битирувчи курс талабалари "Саҳиҳул Бухорий" хатми учун Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган эдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2024 #Instagram #reels

🔖 Кундузги таълим учун "Қабул-2024"

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Танлов

🏆 Ўқув йили якунларига кўра номинациялар бўйича энг илғор талабалар мукофотландилар


🥇Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1 ва 2-сонли Талабалар турар жойида "Энг намунали хона" ва "Энг намунали талаба" номинацияси бўйича танлов ўтказилди.

🎁 Ғолиблар бўлим тарбиячи-педагоглари ва ТТЖ комендантлари томонидан қўйилган баллар асосида йил давомида энг тартибли ва озода сақланган хоналар орасидан саралаб олинди.

🛏 Натижада, асосий бинода жойлашган 1-ТТЖдан 209-хона ва Таҳфизул Қуръон кафедрасида жойлашган 2-ТТЖдан 6-хона аъзолари "Энг намунали хона" соҳиблари сифатида тақдирландилар.

👨🏻‍💻 Барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларда фаол иштирок этган 4-курс талабаси Нишонов Нодирбек "Энг намунали талаба" номинациясига муносиб деб топилда ҳамда устозлар томонидан мукофотланди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️Муҳаддисларга ижоза берилди

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Мажмуада "Сунани Термизий"нинг сўнги ҳадислари ўқилиб хатм қилинди. Халилуллоҳ Юсупов устозлигида 2-курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.

▫️Устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

▫️Соатмурод домла Примов, Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.

▫️Қуръон хатм қилиниб, савоби ўтганлар, хусусан буюк олим Абу Исо Термизий руҳига бағишланди.

▫️Имом Термизий ҳижрий 209, мелодий 824 йили Термиз яқинидаги Буғ, ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда туғилган. Ҳижрий 279, мелодий 892 йилда шу ерда вафот этган.

🔗 t.iss.one/oliymahad