Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.9K photos
3.44K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Олд_ҳимоя #Модуль_таълим

▪️Тошкент ислом институтида Модуль таълим шакли битирувчилари учун олд ҳимоя ўтказилмоқда. Олд ҳимоя битирув диплом иши мавзулари тегишли бўлган кафедраларда бўлиб ўтади.

▪️Ақоид ва фиқҳий фанлар ҳамда Тиллар кафедраларида асосий ҳимояга битирувчиларни тайёрлаш мақсадида Модуль таълим шакли 3-курс талабаларининг битирув диплом ишлари кўриб чиқилди.

▪️Кафедра профессор-ўқитувчилари, илмий раҳбарлар шу вақтгача бажарилган битирув диплом ишидаги камчиликларни кўрсатиб, мавзуни очиб беришга ёрдам берадиган зарур тавсиялар бердилар. Битирувчилар диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма ва талаблар тўғрисида қўшимча маълумотга эга бўлдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

▪️"Ҳаё иймондандир" деганда нимани тушунамиз?

📝 Ал-Арбаъийн ан-Нававия асари | 40 ҳадис шарҳи | Имом Нававий асари

▫️Баҳодир Аъзамов,
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
мудири

HD 👉 https://youtu.be/RPgwptBJAVI

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хаттотлик #Кўргазма

▪️Республика “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда хаттотларнинг ижодий ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга таништириш, ижодларини ҳар томонлама қўллаб-куватлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойи давомида бўлиб ўтадиган “Соҳир қалам мўжизаси" номли Республика ҳаттотлик асарларидан ташкил топган кўргазмаси ўз ишини бошлади.

▪️Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи биносидаги мазкур кўргазманинг очилиш маросимида Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.

▪️Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ТИИ Хаттотлик ва китобат санъати тўгараги раҳбари Ёқубжон Бухарбоев ҳамроҳлигидаги институт аъзолари Ўзбекистон Бадиий академиясининг раҳбари, рассом Акмал Нур ва бошқа ижодкорлар билан мулоқот қилиб, кўргазмадаги энг нодир хаттотлик намуналари билан танишдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мусобақа #фиқҳ

Имом Бурҳониддин Марғинонийга муносиб ворис бўлайлик

Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари ўртасида “Имом Бурҳониддин Мағиноноийга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида фиқҳ илмига доир фанлар юзасидан мусобақа ўтказилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28132

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Китоб_кўргазма

Ўқитувчи-ходимлар ва талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда китоб мутоаласига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази “Шамсиддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Қуръон_мусобақаси

🔻Олий маъҳад талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодир Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади

▪️Бугун, 18 феврал куни Жазоирда 17-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади.

▪️Тошкент вақти билан 12:00да бошланадиган Қуръон мусобақасида Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти 3-курс талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодир иштирок этади.

▪️Онлайн шаклда ташкил этилган мусобақада Оятуллоҳ қори Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Zoom орқали чиқиш қилади.

▪️Оятуллоҳ қори қайси вақтда чиқиш қилиши тўғрисида қуръа натижаларидан сўнг хабар берамиз.

▪️Олий маъҳад талабаси Оятуллоҳ қори Абдулқодирга Аллоҳ таолодан муваффақият сўраймиз!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 Муфтий ҳазратлари Жума намозига пойтахтдаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига ташриф буюрадилар

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Шаҳристон даҳасидаги 🕌 "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" жоме масжидига Жума намозига ташриф қиладилар.

Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли мавъизаларидан баҳраманд бўламиз, иншааллоҳ.

Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатилади.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Олд_ҳимоя #Модуль_таълим

▪️Тошкент ислом институтида Модуль таълим шакли битирувчилари учун олд ҳимоя ўтказилмоқда. Олд ҳимоя битирув диплом иши мавзулари тегишли бўлган кафедраларда бўлиб ўтади.

▪️Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ҳамда Таҳфизул Қуръон кафедраларида асосий ҳимояга битирувчиларни тайёрлаш мақсадида Модуль таълим шакли 3-курс талабаларининг битирув диплом ишлари кўриб чиқилди.