Олий Маъҳад | Расмий
Яна 20 бемор соғайди. Тузалганларнинг жами сони 214 нафарга етди 👉 @oliy_mahad
Ҳозиргина яна 11 нафар бемор тузалгани эълон қилинди. Жами 225 нафарга етди соғайганлар.
👉 @oliy_mahad
👉 @oliy_mahad
#Хабарлар
18 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига талабалар томонидан савол йўлланди.
"Талабалар масофавий таълим тизимида таҳсил оляпти. Уларнинг контракт суммаси миқдорида ўзгариш бўладими?"
Олий таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев:
"2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан, уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга ОТМлар томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда. Масофавий таълим бевосита мулоқотдаги аудитория машғулотлари, ўқув жараёни графигининг икки ойи бўйича киритилаяпти. Демак, талабалар томонидан жорий ўқув йили учун белгиланган контракт тўловлари тўлиқ амалга оширилиши лозим".
👉@oliy_mahad

#Қуръоннинг_100_амри
14. Ҳақни ботилга аралаштирманг!
“Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг”
☑️Обуна бўлинг: @Oliy_mahad

(Бақара сураси, 42-оят).
☑️Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
#Динимиз_аҳкомлари
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (биринчи мақола)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало, бу муҳаббат иймон тақозоси экани таъкидланади. Яъни, Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади...
👉 БАТАФСИЛ
✅@oliy_mahad

#Буюк_хусусиятлар
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Хосоисул кубро-Буюк хусусиятлар" китобида шундай дейдилар: “Қайси бир Пайғамбарга мўъжиза берилган бўлса, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам худди шундай ёки ундан улуғроқ мўъжизалар берилгандир”.
Қуйида ушбу китобда келтирилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 100 та хусусиятларини тақдим қиламиз:
1.Аллоҳ таоло У Зотга Жаброил алайҳиссаломни ҳақиқий суратларида кўрсатгани;
2. Кўксиларининг ёрилиши ва пайғамбарлик муҳрлари икки елкаларининг орасида жойлашгани;
3. Аллоҳ таоло У зотнинг шафоатлари сабаб амакилари Абу Толибдан азобни енгиллатгани;
4. Исро кечаси - Масжидул Ҳаромдан Байтул Мақдисга сафар қилишлари ва Меърож воқеаси - Байтул Мақдисдан еттинчи осмонга кўтарилишлари;
5. Исро ва Меърож кечаси Байтул Мақдисда барча набий ва расулларга имом бўлиб намоз ўқиб берганлари;
6. Қуръони каримни берилиши;
7. Қуръони каримнинг қиёмат кунигача собит ва ўзгармасдан қолиши;
8. У Зотга, ўқиш ва ёзишни билмайдиган уммий ҳолларида китоб берилгани;
9. Қуръонда носих-аввал ўтган оятдаги ҳукмни тўхтатувчи ва мансух-ҳукми тўхтатилган оятлар борлиги;
10. Охирги пайғамбар қилиб юборилишлари.
202-гуруҳ талабаси Раҳматуллрҳ Саиджалолов тайёрлади

Бошланиши нурафшон бўлган нарсанинг охири ҳам нурафшон бўлади, деганларидек бугунги улашган маълумотларимизни нурли маънолар билан якунлаймиз!
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!🍫
Баҳор фаслингда, эй кўнгил,
нечун бунча ғарибдирсан?
Умрнинг кўклами ичра
хазондек сарғарибдирсан.
Муҳаббатнинг ғами дилни ўлимдан ҳам халос айлар,
Дилимга дард солиб, эй дард,
нечун мендан арибдирсан?
Тириклик истасанг дилга,
кўнгилларни зиёрат қил,
Фидолар излаган бахтни
бу кун сен ахтарибдирсан.
Агар тупроқ бўлар эрсанг,
таяммумга яроқли бўл,
Киши покланмаса сендан,
фанодан лоф урибдирсан!
Фақат софлик ила ишқу
садоқатда ўлим бўлмас,
Ўлимсиз Тангридан келдинг,
яна Унга борибдирсан.
Гумон айғоқчиси, менда
сабрдан ўзга не топдинг,
Агарчи авра-астарни
эринмай ағдарибдирсан?
Шукр, жонимга минг дарду
шукуҳлар бирла келдинг, ИШҚ,
Ўзинг мангу ҳалокатдан
башарни қутқарибдирсан!..
©Мирзо Кенжабек, 1992

#бугун
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
бугун ҳафтанинг душанба куни
20 апрел 2020 йил,
27 шаъбон 1441 йил.
Яна бир гўзал тонгга етказган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин !!!
✅Обуна бўлинг: @oliy_mahad

#Қуръоний_дуолар
...رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَّحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدتَّهُمْ وَمَن صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ ۚ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ ۚ وَذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
«Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг ила ҳар бир нарсани қуршагансан, бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин. Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган адн жаннатларига киритгин. Албатта, Сенинг Ўзинг азизу ўта ҳикматли зотсан. Ва уларни ёмонликлардан сақла, ўша куни кимни ёмонликлардан сақласанг, батаҳқиқ, унга раҳм қилибсан. Ана ўша буюк ютуқдир»
(Ғофир сураси 7-9-оятлар)
📲: @oliy_mahad

#тест_савол_сийрат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шомга борганларида, Хадича розийаллоҳу анҳо у кишига ёрдамчи бўлсин деб Майсарани карвонга қўшиб юборадилар. Савол: Майсара ким бўлган? .

Anonymous Poll
47%
эркак
41%
аёл
12%
у ҳақда маълумот йўқ
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис
Муғомбир (20-ҳадис)
Алихон яхши бола эди. Лекин дўстлари уни ҳамма билан тортишавергани сабабли яхши кўрмас эдилар. Куз кунларининг бирида кўл бўйида йиғилган болалар денгизлар ва кўллар ҳақида суҳбат бошлашди. Айтишардики, денгизлар чуқурроқ ва унинг суви ҳам кўлникига қараганда совуқроқ бўлади. Алихон эса доимгидек уларнинг гапини аксини таъкидлай бошлади. Болалар унинг табиатини билганлари сабабли баҳсга киришмадилар...
👉 БАТАФСИЛ
✅@Oliymahad

ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
❓358-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).
Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

“ДИНШУНОСЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан 2020 йил 21 апрель куни соат 10.00 да “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий online конференцияси ўтказилади...
👉 БАТАФСИЛ
✅@Oliy_mahad

ТАЪЗИЯ
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси институтда кўп йиллар давомида дарс берган Илҳомжон домла Эшонжоновнинг турмуш ўртоғи вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳуманинг барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
👉@Oliy_mahad

Қирқ ёшигача мўтазила мазҳабида бўлиб, кейин аҳли суннага қайтган улуғ ақида имоми — Имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ.
Audio
#Коронавирус_илм_олишга_тўсқинлик_қилаолмайди
АҚИДА ИЛМИ: 1-қисм
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев
👉@oliy_mahad
АҚИДА ИЛМИ: 1-қисм
Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев
👉@oliy_mahad
#Сийратдан_сабоқлар
ИНСОНИЯТ ДУШМАНИ ШАЙТОНГА ҚАНДАЙ ҒАЗАБ ҚИЛМОҚ КЕРАК
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда турганларида: «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», деяётганларини эшитдик.
Сўнгра: «Сени Аллоҳнинг лаънати ила лаънатлайман»‚ деб уч марта айтдилар ва худди бир нарсани олгандек, қўлларини чўздилар.
Намоздан сўнг у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Намозда айтган гапингизни эшитдик. Бундан олдин шунга ўхшаш гап айтганингизни эшитмаган эдик. Қўлингизни узатганингизни ҳам кўрдик», дедик.
У зот шундай дедилар:
«Аллоҳнинг душмани иблис оловдан бир учқун олиб келиб, юзимга урмоқчи бўлди. Шунда уч марта «Аллоҳдан сенинг шаррингдан паноҳ тилайман», дедим. Сўнгра «Сени Аллоҳнинг батамом лаънати ила лаънатлайман» деб уч марта айтдим. У ортга чекинмади. Кейин уни тутмоқчи бўлдим. Агар биродаримиз Сулаймоннинг дуоси° бўлмаганида, уни боғлаб қўярдим, Мадина аҳлининг болалари уни ўйин қилишар эди».
(Намоз ичидаги бу ҳаракатлар фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хосдир)
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар
°Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳ таолодан ўзигагина хос бўлган қудратни сўраб дуо қилган:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّن بَعْدِي إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ
«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан» (Сод сураси, 35-оят).
Аллоҳ таоло у зотнинг дуосини ижобат этди ва:
فَسَخَّرْنَا لَهُ الرِّيحَ تَجْرِي بِأَمْرِهِ رُخَاءً حَيْثُ أَصَاب وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍَ وَآخَرِينَ مُقَرَّنِينَ فِي الْأَصْفَادِ
«Бас, Биз унга шамолни бўйинсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб бўйинсундирдик», дедилар (Сод сураси, 36-38 оятлар).

#кун_ҳадиси
عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا
Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар».

#Шарҳ_сиздан
Ушбу ҳикматдан англаган маъноларингизни биз билан ўртоқлашинг. Тушунган хулосангизни имкон даражасида шарҳ сифатида изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Энг яхшиларини каналда эълон қиламиз!