БИРИНЧИ АПРЕЛЬ ЁХУД ЁЛҒОНГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ
❗️Биринчи апрель ҳазили деб, бир кишини алдаш оқибатида унинг қони, мол-мулкига тажовуз қилинади, обрўси поймол қилинади.
❗️Мазкур алдовга мазах, истеҳзо ҳам аралашади. Буларнинг ҳар иккаласи шариатда ман этилган.
⚠️Таклиф: 1 апрелни алдов ва ҳазил куни деб нишонлагандан кўра «Гиёҳвандликка қарши кураш куни» ёки «ОИТСга қарши кураш куни» сингари...
👉ДАВОМИ
♻️@oliymahad

СОVID-19 КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ИНСОНИЯТГА ЎЗЛИГИНИ АНГЛАТГАН СИНОВ
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Миръот”да тўрт юз қирқ тўққизинчи йилдаги ҳодисаларни ёритар экан, шундай дейди: “Жумодул охир ойининг охирларида менга Бухородан мактуб келди. Унда шундай дейилганди: “Биз тарафларда мисли кўрилмаган даҳшатли ўлат тарқалди. Бир куннинг ўзида шаҳарни 80 минг нафар одам ташлаб чиқиб кетди. Самарқандда касаллик шу даражада авж олиб кенг тарқадики, ҳар куни олти мингдан зиёд одамнинг ёстиғи қуриб борди. Тирикларнинг асосий қиладиган иши кечаси ҳам кундузи ҳам фақат ўлик ювиш, кафанлаш ва дафн этиш бўлиб қолди”.
“..Шаҳар аҳолиси ўта ночор аҳволга тушиб қолди. Одамлар ўлат олдида мутлақ ожиз эдилар. На бирор табиб ва на бирор руқячи бу дардни даволай олмади. Фақат ва фақат Аллоҳдан нажот кутишдан бошқа чора қолмади. Ўлатдан қутулиш учун мутасаддилар тарафдан кўчага чиқиш қатъий тақиқланди. Икки мингдан ортиқ ҳовлининг дарвозалари ичида одамлари билан ташқаридан дамбалаб ташланди. Азим шаҳар кўчалари худди арвоҳ шаҳридек ҳувиллаб қолди. Халқ ўлатдан халос бўлиш учун ёппасига Аллоҳга ёлвориб тавба қила бошлади”
“…Ўлат дастлаб Туркистондан бошланди. Кейин Қашғарга, ундан Фарғонага ундан эса Самарқандга ўтди...”.
👉БАТАФСИЛ

ҲАҚ СЎЗ БИЛАН ҲАЗИЛ ҚИЛА ОЛИШ ЕТУК САВИЯДАН ДАРАК
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга улов беринг», деди. «Сени урғочи туянинг боласига
миндирамиз», дедилар. «Урғочи туянинг боласини нима қиламан?» деди у. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туяларни урғочи туялар туғади-ку!» дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
♻️@oliymahad
#Кун_ҳадиси
عَن عَائِشةَ رَضِي اللَّه عَنها زَوجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَن ْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ أَنَّهُ قَالَ فَضْلُ الصَّلاَةِ بالسِّوَاكِ عَلَى الصَّلاَةِ بِغَيْرِ سِوَاكٍ سَبْعِينَ ضِعْفًا. رواه أحمد
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Мисвоқ билан ўқилган намоз мисвоқсиз ўқилган намоздан етмиш даража фазилатлидир", деганлар".
(Имом Аҳмад ривояти)
✅Обуна бўлинг: @Oliymahad

Каналимизда берилаётган тестлар сизга манзур бўляптими?
Anonymous Poll
4%
Ҳа, аммо бироз камайтириш керак
11%
Саволлар ва жавоблар берилишини тартибга солиш керак
85%
Ҳаммаси яхши, бизга ёқяпти
#тест_савол_жавоби_фиқҳ
Ҳанафий мазҳаби китобларида 'торафони' (طرفان) истилоҳи кимларга ишлатилади?
👉Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний
📲@oliymahad

Саудия ҳукумати мусулмонларни Ҳаж сафарига тайёргарлик кўрмасликка чақирди
Саудия ҳукумати мусулмонларни бу йил июль ойи охирида бўладиган Ҳаж ибодатига тайёргарлик кўрмай туришга чақирмоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири Муҳаммад Солиҳ Бинтеннинг айтишича, глобал пандемия сабаб зиёрат бўлмаслиги мумкин.
"Ҳозирги шароитда биз глобал пандемия ҳақида гаплашмоқдамиз ... Қироллик мусулмонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни хоҳлайди, шунинг учун биз барча давлатлардаги ҳамкорларимиздан, вазият ойдинлашмагунча сафар бўйича мусулмонлар билан шартнома тузмай туришларини сўраймиз".
Шунингдек, Бинтен Саудия Арабистони зиёратчиларнинг келишига тўлиқ тайёрлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида Умра зиёрати тўхтатилиб, баъзи масжидлар ёпилган эди. Бугунги кунда қиролликда коронавирус билан касалланган сони 1,5 мингта бўлиб, ўн киши вафот этган.
Муҳим хабарлар👉@oliymahad каналида!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#масофавий_таълим
#Сийрат
“Сийрат фани: Пайғамбаримизнинг болалик даврлари” мавзуси (7-дарс) – “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим домла Зиёуддин
👉 @Oliymahad

⚡️ Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
♻️@oliymahad
♻️@oliymahad
УЙДА ҚОЛИНГ I ДУО ҚИЛИНГ!
Эртага 2 апрель Пайшанба нафл рўзаси ифторлиги вақтида барчамиз юртимиз ва дунё халқлари учун дуода бўламиз.
Тошкент ислом институти устозлари, талабалари ҳамда “Uyda qoling | Qur'onni xatm qiling!” деб номланган телеграмдаги эркаклар ва аёллар гуруҳининг 4200 га яқин аъзолари томонидан қилинган НАВБАТДАГИ 100 дан ортиқ ХАТМИ ҚУРЪОНЛАРнинг якуний дуосини қиламиз.
Сиз ҳам ўз уйингизда қолиб, нафл рўза тутиб, оғиз очиш олдидан оила аъзоларингиз билан Аллоҳ таолодан бу балони инсоният бошидан кўтаришини сўраб дуо қилинг. Шу кунларда тинимсиз меҳнат қилаётган тиббиёт, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда хайру саховатли, ҳиммати баланд кўнгилли юртдошларимизнинг хизматларини қўллаб-қувватлаб уларни ҳақларига дуода бўлинг!
Шунингдек, қадрли устозларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиздан кўпроқ дуо қилишларини илтимос қиламиз!
Хатм ва дуо қилиш жараёнларни 👉@oliymahad каналида кузатиб боринг!

#тест_савол_Қуръон
Қуръондаги қайси сурада Оиша розияллоҳу анҳонинг Ифк ҳодисасидан пок эканликлари ҳақида оят нозил қилинган?

Anonymous Quiz
22%
Аҳзоб сурасида
17%
Бароат (Тавба) сурасида
29%
Нисо сурасида
31%
Нур сурасида
#Фото_хабар
Линдлар, Германия-31.03.2020.
"Темиржон" ҳам одамлар шу ташвишдан тезроқ қутилсин деб жон куйдираяпти: робот жамоат жойларда ўзаро масофа сақлаш лозимлигини кўрсатиб одамларга ёрдам беряпти.
Бизда ҳам:
Коронавирусга оид янги чоралар белгиланди
➖ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади;
➖ 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.
👉@oliymahad

ЗИКР ВА ИСТИҒФОР АЙТАМИЗ
Tasbeh.uz канали томонидан зикр ва истиғфор айтиш бўйича хайрли ишга қулиб урилибди.
Жума куни пешин вақтигача «Астағфируллоҳ аллази ла илааҳа илла Ҳувал Ҳайюл Қайюм ва атубу илайҳи» истиғфорини кўпроқ зикр қилиб саноғини @Sayyid_Avlod манзилига юборинг.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла Ҳувал Ҳайюл Қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур.., деганлар».
Аввал хабар берганимиздек, 2 апрель шом намози вақтида юзлаб қилинган Хатми Қуръонларнинг якуний дуоси вақтида устозлар сиз "зикр аҳллари"ни ҳам биргаликда дуо қилишади.

#Саволларга_жавоблар
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТУШДА КЎРИШ МАСАЛАСИ
Ассалом алайкум. Аллоҳ таолони тушда кўриш ва У зот билан гаплашиш мумкинми❓
Аллоҳ таолони тушда кўриш жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида ихтилоф қилинган. Бир тоифа уламолар айтадиларки, Аллоҳ таолони тушда кўриш жоиз эмас, чунки тушда кўриладиган нарса хаёл бўлади ва ўнгдаги мисоли бор нарса бўлади. Булар эса қадим бўлган Зотга нисбатан муҳолдир.
Баъзи уламолар айтадиларки, Аллоҳ таолони тушда кўриш жоиз. Бунда ҳам бирор кайфиятсиз, тарафсиз, рўбарў туришсиз, бирор хаёлсиз ва бирор тимсолсиз кўриш жоиз дейдилар.
Жуда кўплаб салаф уламолардан Аллоҳ таолони худди шундай: тарафсиз, ҳеч бир жиҳатсиз, кайфиятсиз тушларида кўрганлари ҳикоя қилинган. Бунинг асоси шуки, қайси бир нарсани зотида кўриш жоиз бўладиган бўлса, туш билан ўнг ўртасида фарқланмайди. Ўнгда кўрилиши мумкин бўлган нарса тушда ҳам кўрилиши мумкин бўлади. Албатта, тушда кўрувчи ё руҳ бўлади ё қалб бўлади . Шунга кўра бу кўриш, бандада ҳосил бўладиган мушоҳаданинг бир тури бўлади. Худди Умар розияллоҳу анҳунинг:
رَأَى قَلْبِي رَبِّي
“Менинг қалбим Роббимни кўрди”, деганларидек ("Ал-Бидояту фий усулиддин"-Нуриддин Собуний Бухорий).
Жавобни Ақоид фани ўқитувчиси Абдулқодир Пардаев тайёрлади
Саволларга жавоблар 👉 @oliymahad каналида!

Маҳзун бўлманг, меҳрибонингиз доим сиз билан бирга!
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ҳозирда яшаётган умматларини ҳам саҳобаларини севгандек севадилар, саҳобалари ҳақида қайғурганлари каби биз ҳақимизда ҳам қайғурадилар. Агарда биз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатлансак, уларнинг суннати мутоҳҳараларига эргашсак, бу дунёда У зотни доим ёнимизда бўлган ҳолда топамиз, охиратда эса, иншааллоҳ, улар билан бирга бўламиз.
Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан асҳобларига кўрсатган меҳрибонликлари акс этган баъзи лавҳаларни келтирамиз...
👉 Батафсил
✅@Oliymahad

ҚИСҚА ХАБАРЛАР
✔️Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси аъзолари бир кунлик иш ҳақини коронавирусга қарши курашда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга кўмаклашиш учун таъсис этилган «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб беришди.
✔️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилиниб аҳоли маълумот олиши учун 1197 қисқа рақами ишга туширилди.

ЭРТАГА НАФЛ РӮЗА ТУТУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари Аллоҳга кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини яхши кўраман» (Термизий ривояти).
Эртага пайшанба Тошкент вақти билан:
Саҳарлик: 04:48
Оғиз очиш: 18:47

#бугун
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
бугун ҳафтанинг пайшанба куни
2 апрель 2020 йил,
9 шаъбон 1441 йил.
Ҳар бир нарсани, бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини Билгувчи Алийм бўлган Зотга ҳамдлар бўлсин!!!