Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.6K photos
3.75K videos
22 files
16.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Қуръоний_дуолар

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

 《Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин》
(Иброҳим сураси 40-оят)

📲: @oliymahad
#тест_савол_сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Бани Ҳошим маҳалласида туғилганлар. Аммо кимнинг уйида?
Anonymous Quiz
25%
оталаридан қолган уйда
18%
Абу Толибнинг уйида
56%
Абдулмутталибнинг уйида
Audio
#Хатми_Қуръон #MP3

1⃣7⃣

Бақара сураси 215-224 оятлар

101-гуруҳ талабаси Абдулбасир қори Камолов Рустам ўғли

Хатми Қуръонга қўшилинг:
👉@oliymahad
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Тиканак (2-ҳадис)

Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди. Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер бирдан тўхтаб қолди ва унинг қўлларини ялай бошлади...

👉 Батафсил

@Oliymahad
#Шеър

Уйда қолинг!

Ота-она дийдорини ўйласангиз,
Ўғил-қизнинг камолини ўйласангиз,
Хонадоннинг аёлини ўйласангиз,
Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг!

Гап-сўзларга, миш-мишларга тутманг қулоқ,
Саросима, қўрқувлардан бўлинг йироқ,
Ўз уйингиз барча жойдан сокин, тинчроқ,
Насиҳатим кўча чиқманг, уйда қолинг!...


👉 Батафсил

@Oliymahad
#БИЛАСИЗМИ?

БУГУН 2 АПРЕЛЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАР КИТОБЛАРИ КУНИ

✔️Халқаро болалар китоблари куни ҳақида эшитганмисиз?

✔️Бу байрамнинг нишонланиш тарихини биласизми?

✔️Ёшлар китоблари халқаро кенгаши ташкилотининг вазифалари нималардан иборат?

✔️“Кичик Нобел мукофоти” деб аталадиган Ҳанс Кристиан Андерсен номидаги Халқаро мукофотини кимларга берилади?


Ушбу саволлар жавоби:

👉БУ ЕРДА
#Фото_хабар

Куала Лумпур, 1.04.2020.

Малайзияда ишчилар дизинфекция амалиёти олдидан дуо қилишмоқда: Аллоҳ таоло бу балони бутун дунёдан кутарсин!

Фото хабарлар кун давомида @oliymahad каналида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеодарс

Муаллими соний. 1-дарс: Алифбо - Шайх Алижон қори

Видеодарслар👉@oliymahad каналида!
ТАЪЗИЯ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси институтнинг "Таҳфизул Қуръон" кафедраси ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқуловнинг бувиси Бувиш аянинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳуманинг барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

👉@Oliymahad
#Фото_хабар

Теҳрон, 01.04.2020.

Эрон пойтахтидаги Озодлик минораси пандемияга қарши курашиш асносида бутун дунёдаги соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида дунё байроқларини акслантирди.

Ўзбекистонда:

-беморларни даволаётган шифоркорларга 25 млн.гача ойлик маоши бериш белгиланди.

-кечанинг ўзида аҳоли томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макорон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинзон хайрия қилинди.

-бир неча кун олдин уйда ўтирган одамлар деразаларидан қараб вирусга қарши курашаётган хизматчиларга миннатдорчилик сўзларини билдиришга ҳаракат қилишди.


Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналиш бўйича бугун шом вақтида Тошкент ислом институти устозлари, талабалари ва ҳамюртларимиз томонидан қилинган юздан ортиқ хатми Қуръонларнинг навбатдаги якуний хатм дуоси қилинади.

Фото хабарлар кун давомида @oliymahad каналида!
#кун_ҳадиси
عَنْ عبدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللَّهُ عَنهُ قَالَ سَمِعتُ رَسولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْ قَرَأَ حَرْفاً مِن كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ وَالْحَسَنَةُ بعَشْرِ أَمْثَالِهَا لا أَقُولُ أَلَم حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامُ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ. رواه الترمذي
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни: "Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик етади. Бир яхшилик ўнта яхшиликка тенгдир. "Алиф лаам мим"ни бир ҳарф демайман. Балки, "алиф" бир ҳарф, "лаам" бир ҳарф ва "мим" бир ҳарфдир", деганларини эшитдим". (Имом Термизий ривояти)

Обуна бўлинг: @Oliymahad
Оила даврасида қулай фурсат | Исҳоқжон домла Бегматов (Видео)

📹 Видеони кўриш

♻️Обуна бўлинг: @Oliymahad
МИСР БОШ ИМОМИ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИДАН МИННАТДОРЧИЛИК МАКТУБИ КЕЛДИ

👉ШАЙХ МАКТУБИ

Диний соҳадаги хабарлар @oliymahad каналида!
#тест_савол_фиқҳ
4 ракъатли намозда 2-ракъатидан ташаҳҳуд айтмасдан туриб кетса нима қилади?
Anonymous Quiz
18%
кайтиб ўтиради ва ташаҳҳудни айтади
73%
давом эттиради ва намознинг охирида саждаи саҳв қилади
6%
намози ботил бўлади
3%
ҳеч нарса қилмайди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#масофавий_таълим
#Тажвид
“Қуръон қироати ва илмлари фани: Ҳарфларнинг сифатлари” мавзуси (4-дарс) – “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Неъматов

👉 @Oliymahad
БАРАКАСИНИ БЕРСИН

Яна 13 нафар ҳамюртимиз буткул соғайишди.

♻️@oliymahad
БУ СИНОВДИР…

Тарихга назар ташласак, кўп нарсага гувоҳ бўламиз. Қайси жамиятда бузғунчилик авж олган бўлса, қайси тузум босар-тусарини билмай қолган бўлса, албатта, уларнинг бошига қаттиқ синов тушган, фалокат исканжасида довдираган, бало ёғилиб, ҳаётларига нуқта қўйилган.

Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотга иймон келтирмади. Ораларида бирор солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўйишди. Бора-бора ҳайкаллар бут-санамларга айланди. Уларни илоҳ даражасига кўтариб, эътиқод билан ибодат қила бошлашди. Улардан ёрдам сўрашди, сиғинишди, сажда қилишди. Уларга атаб жонлиқ сўйишди, ибодатхона ва уйлар қуришди...


👉 Батафсил

@Oliymahad
#Динимиз_аҳкомлари

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ (Муқаддима)

“Динимиз аҳкомлари” номли ушбу китобда бир неча йиллар давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, айрим долзарб мақолалар жамланган. Китоб уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда эътиқодга тааллуқли масалалар, иккинчи бўлимда фиқҳга яъни амалий ҳукмларга тегишли масалалар ва учинчи бўлимда ахлоқ ва турли масалалар баён қилинган...

👉 Батафсил

@Oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁ: Миср эҳромлари уйда ўтиришни тавсия қилмоқда

♻️@oliymahad