Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Intervyu_24

Zayniddin domla Eshonqulov – Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-maʼrifiy kanal!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Заковат

Билимдонлар “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашдилар

• Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Талабалар кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган мусобақани Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев кириш сўзи билан очиб, мутахассислик фанлари бўйича салоҳияти юқори бўлган ТИИ талабалари қолган йўналишларда ҳам ҳар томонлама билимдон эканлиги, мазкур беллашувлар уларнинг ақлий қобилиятларини янада чиниқтиришини таъкидлади.

• Талаба ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, турли соҳалар бўйича билим ва даражасини баҳолаш мақсадида барча курслар кесимида тузилган гуруҳлар ўртасида ўқув йили давомида ўтадиган “Заковат” турнирининг мазкур сони амалиёт ўтаётган 4-курс талабалари томонидан ташкиллаштирилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Янги_нашр

«Миллионер саҳобалар» китоби


📚 Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умарлар томонидан «Миллионер саҳобалар» китоби нашрга тайёрланди.

Ушбу китобда кўплари йўқчилик ва очликни тотиб кўрган, лекин Аллоҳ таолонинг инояти ила вақт ўтиши билан бойликка эришган бой саҳобаларнинг ҳаётлари ёритиб берилади.

Мазкур китобдаги саҳобаларнинг ҳаётлари ҳақидаги маълумотлар улар бой бўлгандан кейинги даврларга тегишлидир. Бу даврни ўрганиш бугун фаровонликда яшаётган мусулмонлар ўз бойликларини қандай тасарруф қилишлари жиҳатидан муҳим ҳисобланади.

👉 Нархи: 56 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 Мурожаат 🌐 Буюртма

📍 Манзиллар

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Заковат

“Заковат”лилар тақдирландилар

• Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

• Зукколик, ҳамжиҳатлик, ҳозиржавоблик, тўғри танлов, кучли хотира, шиддатли баҳс, қизғин муҳокамага бой ва кўтаринки кайфиятда ўтган “Заковат” турнирининг мазкур сонида қуйидаги натижалар қайд этилди:

• 1-ўрин: "Мутаржим" жамоаси, 1-курс талабалари;
• 2-ўрин: "Бунёдкор" жамоаси, 3-курс талабалари;
• 3-ўрин: "0 факториал" жамоаси, 2-курс талабалари;

• Ғолибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов қутлаб, зукко ва билимдон талабаларнинг келгусидаги ўқиш ва изланишларига зафарлар тилади. Шунингдек, мазкур турнирни диний-маърифий соҳа ёшлари ўртасида кенг миқёсда ўтказиш манфаатли бўлишини қўшимча қилди.

• Устозлар топқир талабаларга эсдалик совғалари ва дипломларни топширдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram