Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Янги_нашр

🎉 Сарф илмини ўрганувчилар учун янги, осон қўлланма

Машҳур олим Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий ҳазратларининг «Мукаммал сарф дарслиги» номли китобларини билмаган ўрганувчилар кам бўлса керак. Сўнгги бир неча ўн йиллар давомида жуда кўп талабалар шу дарслик орқали сарф фанини ўрганди ва ўрганиб келяпти.

☝️ Қўлингиздаги китоб муаллифига ҳам устоз Дўстмуҳаммад Бодарий ҳазратларининг бевосита ўзларидан "Кўколдош" ўрта махсус Ислом билим юртидаги талабалик даврида дарс тинглаш насиб қилган.

📚 Мазкур асар «Мукаммал сарф дарслиги» китобидан андоза олинган ҳолда, китобдаги матнлар бугунги кундаги талабаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб мослаб, тўлдириб, кўпроқ жадваллар билан ўқувчига янада тушунарли бўлишига ҳаракат қилинди.

Китоб муаллифи: Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчиси Камолиддин Зиёдуллоҳ

👉 Нархи: 96 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун

🌐 Сайтдан буюртма бериш

📍 Манзиллар

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил

▪️Қатағон қурбонлари ёд этилди

▫️Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев бошчилигида "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Талабаларга мажмуа ҳақида маълумот берилиб, Қуръон тиловати ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

▫️1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган. Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.

▫️2002 йил 31 августда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида озодлик ва мустақиллик учун курашган фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.

▫️150 дан зиёд архив ҳужжатлари, 100 дан ортиқ тарихий фотосурат, 100 га яқин ашёвий буюмлар, 175 та китоб, кўплаб вақтли матбуот нашрларининг намуналари музей экспозициясидан ўрин эгаллаган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_аудиолар

▪️Ота-она вафотидан кейин фарзадни қандай бурчлари бор?

▫️Шайх муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг маърузалари

Аъзо бўлинг:👉 t.iss.one/muftiylaruz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паралимпиада

Паралимпия ўйинлари чемпион ва совриндорларига мукофотлар топширилмоқда.

🥇Олтин медал соҳибларига:

— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттедж.

🥈Кумуш медал соҳибларига:

— 100 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus EV Чампион автомобили;
— квартира.

🥉Бронза медали соҳибларига:

— 50 минг АҚШ доллари;
— BYD Song Plus DM-i Чампион автомобили;
— квартира.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Abu Hurayra roziyallohu anhu o'zi eng ko'p hadis rivoyat qilgan bo'lsa-da, "U mendan ko'p hadis biladi. Chunki u hadislarni yozardi, men esa yozmasdim", deya qaysi sahobiy yoki sahobiyani nazarda tutgan?
Anonymous Quiz
18%
Abdulloh ibn Amr
26%
Abdulloh ibn Mas'ud
25%
Anas ibn Molik
31%
Oysha bint Abu Bakr
#Семинар

▪️Исломда аёллар ҳуқуқлари

▫️Пойтахтимизда «Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларига оид ислом таълимоти меъёрларини ўрганишнинг назарий-тадбиқий жиҳатлари» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

▫️БМТининг Аҳолишунослик жамғармаси UNFPA ва Дин ишлари қўмитаси, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида Ал-Aзҳар университети билан ҳамкорликда ташкил этган аёллар ҳуқуқларини Ислом дини нуқтайи назаридан ривожлантиришга оид семинар-тренинг долзарблиги билан аҳамиятлидир.

▫️13 сентябрга қадар давом этадиган мазкур семинарда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш масалаларига доимий ва жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🤝 Диний идорага мартабали меҳмонлар ташриф буюрди
💬
Батафсил

📝 Халқаро конференцияга мақолалар қабул қилинади
💬
Батафсил

🇺🇿 Эътибор, эҳтиром ва эъзоз
💬
Батафсил

📚 Жаҳолатга қарши – маърифат!
💬
Батафсил

🌐 Араб тилидаги контентни яхшилаш бўйича вебинар ўтказилди
💬
Батафсил

Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди
💬
Батафсил

🕌 Имом-хатиблар учун сайёр семинар ўтказилди
💬
Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING

YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook