Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қироат #Қуръони_карим

Қироат илмининг босқичлари ва аҳамияти

Қуръони Каримни барча жиҳатлари билан тўлиқ ёд олиб боришга ҳам улгурган эдилар. Бунга, жумладан, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб, Усмон, Али, Абу Дардо розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтиришимиз мумкин… – Махсус сиртқи 3-курс талабаси Ибрагимов Қодир

Батафсил: https://oliymahad.uz/23006

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Танлов #Yaxshilikqil2021 #Вақф

Вақф фонди танловидаги Тошкент ислом институтининг ғолиб талабалари

"ЯХШИЛИК ҚИЛ – 2021" танлови "Яхшиликни тарғиб этувчи энг яхши мақола" йўналиши ғолиби – Ҳайтмурат Ережепов

"ЯХШИЛИК ҚИЛ – 2021" танлови, “Яхшиликни тарғиб этувчи энг яхши инфографика” йўналиши ғолиби – Дилафруз Қурбонова

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хатмона_2021
#21_жуз

Аҳзоб сураси, 1-30-оятлар

Жаҳонгир қори Неъматов ТИИ "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ташриф #Самарқанд #Бухоро

Қайта тикланган анъана

Олий маъҳад жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига илмий сафар қилди. Зиёрат учун Қуръонни ёдлаган, “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабалардан 100га яқини танлаб олинди.

Зиёратда, авлиёлар ҳақига биттадан, хусусан Имом Бухорийнинг руҳига 16 та, жами 30 та Қуръон хатми бахшида қилинди.
А.Ғиёсов, Ф.Маманосиров ва О.Ҳошимов устозлигида 104 нафар талаба “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилди, шундан 24 таси аёл-қизлар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Жомеъус саҳиҳ”ни хатмига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов, мисрлик устоз Абдуллоҳ Абдурраҳмон, ректор У.Ғафуров ва бошқалар иштирок этди.
4-курс талабаси Ҳикматиллоҳ Рўзалиев “Саҳиҳ”лардан охирги 4та ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади. Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.
ТИИ устозлари неча йилдан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ҳамда ижоза бериш анъанасини расмий диний таълим муассасаларида қайта тиклади.

👉 @oliymahad
#Мақолалар

Бухоролик алломаларни нақадар таниймиз?

Бухоролик уламоларнинг орасида энг кўзга кўрингани, шубҳасиз Имом Бухорийдир. Имом Бухорийинг шох асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” олим машаққатли меҳнати маҳсули сифатида ҳадис илмида катта аҳамиятга эга. – 4-курс талабаси Ё.Атаджанова

Батафсил: https://oliymahad.uz/23009

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Аёллар #Кийиниш #Ҳижоб

Аёлларнинг либоси қора рангда бўлиши шартми?

Савол: Мен шариатга мувофиқ кийинишим учун нималарга эътибор беришим керак. Баъзи муслима аёл-қизлар қора рангли кийим киядилар. Ҳижоб қора рангда бўлиши шартми? – ЎМИ Фатво ҳайъати

Батафсил: https://oliymahad.uz/23011

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

🎞 Алишер Навоий ҳақида 10 та факт

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Тайинлов #Президент_маслаҳатчиси

ШОАЗИМ МИНОВАРОВ ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон президенти фармони билан давлат раҳбарининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Ҳужжатга кўра, Шоазим Миноваров Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Шоазим Миноваров 1951 йил туғилган. 1997 йил 27 июндан 2006 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. 2006 йил 1 августдан 1 декабригача - Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006 йил 1 декабрдан 2008 йил 28 июнгача - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

У 2008-2012 йилларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси бўлган, 2013 йилда пенсияга чиқарилган. 2015 йил апрел ойидан 2017 йил июл ойигача Тошкентдаги Француз альянси раиси бўлган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тайинлов #Ислом_академияси

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясига янги ректор тайинланди

Ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган.

У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясига президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ректорлик қилиб келаётганди. У 2021 йил 7 май куни вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Музаффар Комилов Тошкент ислом институтида ҳам таълим олган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!