Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021

Умар Ҳишом ал-Арабий тиловати:
Қиййама сураси

"Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур"

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг муборак жума куни
16 апрель, 2021 йил,
4 рамазон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
122-SAVOL
ABDULQAYYUM - ABDUL AZIM
#Сийрат

Сиз Пайғамбар алаҳиссаломни кўрганмисиз: 122-савол-жавоб

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

👉@Oliymahad
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Талабалар #Қорилар

Тиловат

Аслиддин қори Мирзамиддинов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Бақара, 185-186

👉 https://youtu.be/HXUKN9Gr5Og

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
​​#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?

Cавол:
Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
ҳайъати

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Модуль_таълим #Тадбирлар #Ўқув_жараёни #Очиқ_мулоқот

Тошкент ислом институти Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев Модуль таълим тизимида бўлиб, дарс жараёнлари билан танишди.

Дарслардан сўнг талабалар билан ўқув, илмий, тарбиявий ва маънавий масалаларга бағишланган мавзуда очиқ мулоқот ўтказди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Таъзия

ТАЪЗИЯ

Тошкент ислом институти жамоаси Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Нигора Усмонованинг бувилари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Оламдан ўтган марҳуманинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин ва яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

👉 t.iss.one/oliymahad
#Тақвим #Рамазон_2021 #Ифторлик

4 рамазон | 16 апрел кунги ифторлик - Тошкент вақти билан:

1️⃣9️⃣0️⃣6⃣

Ифторлик дуоси

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, ма қоддамту вама аххорту.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хаттотлик #Тадбирлар

“Сержило ҳарфлар” хаттотлик кўргазмаси

Тошкент ислом институтида хаттот талабаларнинг асарларига бағишланган “Сержило ҳарфлар” номли кўргазма ташкил этилди.

Талабалар Фаёзий Нажмиддин, Алмардонов Дилмурод ва Ҳабибова Зилоланинг хаттотлик намуналари тақдим этилган кўргазма 3 кун давом этиб, асарларни Олий маъҳад ва юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари ҳамда қизиқувчилар келиб томоша қилдилар.

Тошкентдаги 24-мактаб ўқувчилари ҳам кўргазмага ташриф буюриб, кўплаб таасуротга эга бўлдилар ҳамда хат турларида ёзишни машқ қилдилар.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Аҳоли ва ўқувчи ёшлар орасида моддий-маданий мерос объектлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида фото (видео) кўргазмалар ташкил этиш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш” бандидаги вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тақвим #Рамазон_2021 #Саҳарлик

5⃣ рамазон | 1⃣7⃣ апрель, шанба кунги саҳарлик - Тошкент вақти билан:

0⃣4⃣1⃣8⃣

Саҳарлик дуоси

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.

Маъноси: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
17 апрель, 2021 йил,
5 рамазон, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad