Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Рамазон_2021 #Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар

Қуръон хатмига ўтувчи қори талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Рамазон ойида Қуръони карим хатмоналарида иштирок этувчи қори талабалар билан таровеҳ намозлари бошланиши олдидан суҳбат ўтказди.

Ректор У.Ғафуров рамазон билан барча муборакбод этиб, Тошкент шаҳридаги масжидларда Рамазон ойи мобайнида бўлиб ўтадиган Қуръон хатми билан боғлиқ масалалар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда талабаларга, Қуръон хатмини муносиб ўтиб бериши, талабалик одоб-ахлоқлари ва карантин қоидаларига амал қилиши, шунингдек дарсларга ўз вақтида қатнашиб, фанларни рисоладагидек ўзлаштириши лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Бу йил Тошкент ислом институтидан 13 нафар устозлар ва 80 нафар талабалар Рамазон таровеҳларида Қуръон хатмига ўтадилар.

"Рамазон-2021"да 1370 та масжидда ўтказиладиган Қуръон хатмлари 27 кунлик қилиб белгиланди.

🔗t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#Таровеҳ #Рамазон_2021 #Абдулбосит_қори #Хатми_Қуръон

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Ҳасанбой жоме масжидида Қуръон хатмига ўтади.

Аёллар, болалар ва турли сабабларга кўра масжидлардаги хатмларда иштирок эта олмаётганлар бугунги биринчи таровеҳ намозини 21:00 Тошкент ислом институти сайтида томоша қилишингиз мумкин.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Audio
#Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати

Муҳаммад Амин қори Абдупаттаев, Олий маъҳад 2-курс талабаси

Нисо, 135-147

Тошкент шаҳар Чиғатой маҳалласидаги Имом Бухорий жоме масжидида Хатми Қуръонга ўтяпти.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Махсус_комиссия #Карантин #Масжидлар #Рамазон_2021 #Хатми_Қуръон

Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

⚡️Жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш, масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.


🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Audio
#Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Аудиолар

Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Олий маъҳад 2-курс талабаси

Моида, 109-120

Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қора соқол ота" жоме масжидида Хатми Қуръонга ўтаяпти.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Audio
#Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Аудиолар

Фозилжон қори Акрамов, Олий маъҳад 2-курс талабаси

Тавба, 1-13

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар "Исломобод" жоме масжидида
Хатми Қуръонга ўтаяпти.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Audio
#Хатми_Қуръон #Қорилар #Талабалар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Аудиолар

Фозилжон қори Акрамов, Олий маъҳад 2-курс талабаси

Оли Имрон, 189-200

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар "Исломобод" жоме масжидида
Хатми Қуръонга ўтаяпти.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!