Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#ҳикматлар #таржималар

Илм шарафдир.
Ибн абу Дунё роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Билгинки, илм рағбат қилувчи рағбат қиладиган нарсанинг энг шарафлиси, талаб қилувчи жидду-жаҳд қилиб, талаб қиладиган нарсанинг энг афзали ҳамда эгалловчи эгаллаб, касб қилиши лозим бўлган нарсанинг энг манфаъатлисидир. Чунки илмнинг шарафи соҳибига фойда келтиради. Фазли эса талаб қилувчисини ривожлантиради.

©️Саидасроp

✏️ @OliyMahad
​​#кундалик_дуолар

أللهُمَّ إنِّي أسْألُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَاف وَالْغِنَى

(Аллоҳумма инний асъалукал ҳуда ваттуқо вал афаафа вал ғина)

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман“, дер эдилар“

Обуна бўлинг: @oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Хатми_Қуръон #Қурбонлик #Видеолар

Хайрия тадбирларига Тошкент ислом институти жамоаси ҳам кўмакчи бўлиб, ўқитувчи ва талабалар томонидан кунлик Хатми Қуръонлар ўқилмоқда.

Бугун, Вақф фондининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкил этилган маросимларда ТИИ ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этди.

Хоҳ махфий бўлсин, хоҳ ошкора бўлсин, хайру саховат Аллоҳ ғазабини кетказиб, У зотнинг одамларга раҳм қилиб, балоларни кетказишига сабаб бўлади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади».

Аллоҳ бандаларининг қурбонлик ва эҳсонига муҳтож эмас, аммо У Зот яхшиликка буюради, хайрни севади, бандаларини поклашни хоҳлайди: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар... (Ҳаж, 37).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, “Мусулмонлар уйларининг энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қиланадиган уй” экан, етимлар қалби шод этилса, яхшилар сафи кенгайиб, юртга барака ёғилади.

👉@oliymahad
EY INSON
SHUHRAT QAYUMOV
#Аудиолар

Эй инсон...

“Эй Руҳ, Ҳаққа ҳижрат қил,
Эй Нафс, ўзни ўлдиргил,
Фикр, сен энди уйғонгин,
Эй Ақл, сен бир ҳидоят қил,
Тафаккур, энди сен сайр эт,
Эй Қалб, кўз бўл, қулоқ бўл,
Эй Юрак, сен бир таҳорат қил,

Сувратпарастлик, Ҳақ қолиб
бутга топинмоқликдир!”


Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни
28 декабрь, 2020 йил,
13 жумодул аввал, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
56-SAVOL
ABDULQAYYUM - ABDUL AZIM
#Сийрат

Сиз Пайғамбар алаҳиссаломни кўрганмисиз: 56-савол-жавоб

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

👉@Oliymahad
#кундалик_дуолар

لا إله إلا أنتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Зуннуннинг* балиқ ичида туриб қилган дуоси ”Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназзоолимийн” дир. Қай бир мусулмон бирор нарса ҳақида ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур”, дедилар.
Имом Термизий ривояти

*Zunnundan murod Yunus alayhissalom

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Кредит_модуль #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Олий маъҳад ўқитувчилари учун қишки таътилда малака ошириш курслари ташкил этилди

2020-2021 ўқув йили маълумотларига кўра, институтнинг “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи”, “Таҳфизул Қуръон”, “Тиллар” ва “Ижтимоий фанлар” кафедраларида 2 та профессор, 74 та магистр, 7 та доцент, 17 та бакалавр даражасидаги ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

👉 https://oliymahad.uz/20629

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Йил_сарҳисоби #Янгилик #Ташаккурнома

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида жорий йилда соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Унда ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳ.Аманов, Умумий бўлим бошлиғи М.Мирисмаилов ва Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирок этди.

Муфтий Усмонхон Алимов Тошкент ислом институтида амалга оширилаётган ишлар, талабаларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига юқори баҳо бериб, институт жамоасига ташаккур изҳор қилди.

Шунингдек, ушбу йилда таълим соҳасидаги фидойи меҳнатлари учун институтнинг Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовга мақтов ёрлиғи топширилди.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Давлат_мукофотлари #Йил_сарҳисоби #Янгилик

Синовли 2020 йилнинг қаҳрамонларига мукофотлар топширилди

– Дунёда инсон ўзини қачон бахтли деб билади? Буюклик нимада? Элга ҳалол, пок меҳнат қилиб, натижаси мана шундай мукофот бўлганда. Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади Президент. Тақдирланганлар орасида диний-маърифий соҳа вакили Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров ҳам бор.

👉 https://oliymahad.uz/20649

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома #Йил_сарҳисоби

29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram
#Кредит_модуль #Ўқув_семинари #Қишки_таътил

Олий таълимнинг “Кредит-модуль тизими”га ўтиши  нима учун керак: мақсад, моҳият ва афзаллик

2030 йилга қадар Республикадаги барча ОТМ ларнинг 85 %ни, жумладан, 2020-2021 ўқув йили ўзида 33 та ОТМни кредит-модуль тизимига ўтказилди.

👉 https://oliymahad.uz/20644

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Январ ойидан ўқувчи ва талабалар имтиёзли транспорт картасини бепул олиши мумкин

2021 йил 1 январдан бошлаб “АТТО” оператори томонидан тақдим этиладиган имтиёзли (талаба, ижтимоий, ўқувчи) транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари сотиш шаҳобчасидан керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда бепул олиш мумкин.

👉 https://oliymahad.uz/20668

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Қўпол одамларни ёқтирмайман

Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди.

Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми?
Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми?

Айрим намозхонлар сафни текислашда худди бир тоғни сафлаётгандек иш тутадилар. Айрим воизлар эса худди ёлғиз ўзларигина маъсумдек, қолган ҳамма одамлар эса хатокордек гапирадилар. Ҳали она сути оғзидан кетмаган ўспирин худди унга башариятни ислоҳ қилиши учун илоҳий назар тушгандек, катта-ю кичикка юқоридан туриб назар ташлайди.

Тошбағирлик ва каттазанглик Аллоҳнинг ғазабини келтиради ва Унинг тўғри йўлидан узоқлаштиради. Ботини кир, нопок инсоннинг ташқи қиёфасини тоат-ибодат билан безаб олиши бунчалар осон бўлмаса?

©Муҳаммад Ғаззолий

👉@oliymahad
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг сешанба куни
29 декабрь, 2020 йил,
14 жумодул аввал, 1442 йил.


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Обуна бўлинг:
@Oliymahad
#Йил_номи #Мурожаатнома #Шавкат_Мирзиёев

2021 йилга ном берилди

2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном бериш таклиф этилди.

👉 https://oliymahad.uz/20671

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ўқитувчи #Мурожаатнома #Шавкат_Мирзиёев

Президент: Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим

Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади.

👉 https://oliymahad.uz/20674

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram