Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
​​#тест_жавоби_Қуръон

Аллоҳ таоло Узайр алайҳиссаломни ўлдириб, юз йилдан кейин қайта тирилтирган.



«Ёки бир зот (Узайр пайғамбар) ҳақидаги масални (билмадингизмики), у зот томлари йиқилиб ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: «Аллоҳ бу хароб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?» деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўради: «Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара — бузилган эмас. Энди эшагинга (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўрган. (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш) ва сени одамлар учун оят — ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўрган. Қачонки унга бу нарсалар аниқ кўрингач: «Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан», деди».
(Бақара, 259)

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Қуръони каримда Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларида 950 йил яшаганлари айтилган.

«Аниқки, Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди (аммо улар иймон келтирмадилар), бас уларни золим-кофир бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди».

(Анкабут сураси, 14)

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Талоқ сураси «кичик Нисо сураси» деб номланган.


Бунга сабаб, суранинг аксар оятларида худди Нисо сураси каби аёлларга тегишли ҳукмлар баён этилган.

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Қуръони каримда Набий алайҳиссалом қатнашган ғазотлардан учтаси - Бадр (Фурқон), Ҳунайн ва Аҳзоб (Ҳандақ)ларнинг номлари зикр этилган.


1. Бадр ғазотининг номи Оли Имрон сурасининг 123-оятида: «Ахир Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсангиз-да, сизларни ғолиб қилди-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз! Шунда шояд (унинг неъматларига) шукр қилгайсиз».

2. Аҳзоб (Ҳандақ) ғазотининг номи Аҳзоб сурасининг 20-оятида: «Улар (яъни мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли кофир фирқалар (аҳзоблар) Мадина атрофидан тарқаб кетганларидан кейин ҳам) у фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар»

3. Ҳунайн ғазотининг номи Тавба сурасининг 25-оятида зикр этилган: «Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади!»

Қолган ғазотлар хақида ҳам оятлар нозил бўлган бўлсада, айни номлари зикр этилмаган.

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Анъом, Юсуф ва Ғофир сураларида Юсуф алайҳиссалом исмлари зикр этилган.


Анъом сурасида: «Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз».

Юсуф сурасида: «Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учун оят-ибратлар бор эди».

Ғофир сурасида*: «Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди».

*Ғофир сурасининг Муъмин деган исми ҳам бор.

Обуна бўлинг: @oliy_mahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Вариантлар ичида Нуҳ, Жин, Муддассир ва Муззаммил суралари Мусҳафдаги тартиби бўйича берилмаган.

Аслида Муддассир сураси аввалроқ нозил бўлган бўлсада, Мусҳаф тартиби бўйича Муззаммил сурасидан кейин келади.

Обуна бўлинг: @oliy_mahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Жума ва шанба кунларининг номи Қуръони каримда зикр этилган.


Шанба куни:
«Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз». (Аъроф, 163)

Жума куни:
«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир». (Жума, 9)

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Анъом сураси


Анъом сурасида 18 та пайғамбарлар номи зикр этилган.

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Мусо алайҳиссалом



Қуръони каримда исми энг кўп зикр этилган пайғамбар Мусо алайҳиссалом бўлиб, у зотнинг исмлари 136 марта зикр этилган.

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Довуд алайҳиссалом



«Биз унга тоғларни бўйсундирдик» оятидан Довуд алайҳиссалом назарда тутилган:

«Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир. Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар.Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчилардир». (Сод сураси, 17-19)

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ахлоқлари ҳақида сўраганларида «Қуръон» деб жавоб берганлар.



Саъд ибн Ҳишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдим ва: «Эй, мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида хабар беринг», дедим.
Бас, у киши: «Хулқлари Қуръон эди. Қуръон ўқимайсанми? Аллоҳ азза ва жалланинг «Албатта, сен улуғ хулқдасан!» деган оятини ўқимайсанми?» – дедилар.
«Мен тарки дунё қилишни истайман», дедим.
«Ундай қилма! «Сизларга Расулуллоҳда яхши ўрнак бор эди»ни ўқимайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганлар ва болалар орттирганлар», дедилар».

Аҳмад ривояти.

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Масад сураси Абу Лаҳаб ҳақида нозил бўлган.



«Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай - ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди – ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини алангали дўзахга киражак!» (Масад сураси)

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​​​#тест_жавоби_Қуръон

«Рамазон» лафзи Қуръони каримда фақат бир маротаба, Бақара сурасида зикр этилган.

🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз». (Бақара сураси, 185-оят)

Обуна бўлинг: @oliymahad
#тест_жавоби_Қуръон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга «Баййина» сурасини ўқиб беришга буюрилганлар.

🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Саҳиҳул Бухорий”да қуйдаги воқеъани келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Баййина” сураси нозил бўлганда, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: “Албатта Аллоҳ таоло менга бу сурани сенга ўқиб беришимни буюрди” дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло мени исмимни айтдими?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, Аллоҳ таоло сени исмингни айтди”, дедилар. Шунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар».

Обуна бўлинг: @oliymahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Қуръони каримда «Муқаддас замин» деб Қуддус шаҳри назарда тутилган.



«Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ва оламларда бирортага бермаган нарсаларни берди-ку. Эй қавмим, Аллоҳ сизга ёзиб қўйган муқаддас ерга киринг. Ортингизга қайтманг, бас, зиён кўргувчига айланасиз», деганини эсла». (Моида, 20-21)

Қуддус – биз мусулмонлар учун Макка ва Мадинадан кейинги муқаддас шаҳар бўлиб, унда Масжидул Ақсо жойлашган. Аллоҳ таоло барчамизга Фаластин пойтахти Қуддусни зиёрат қилишни, Масжидул Ақсода намоз ўқишни насиб қилсин!

Обуна бўлинг: @oliymahad