Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
23.7K photos
3.41K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#кун_ҳадиси

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар».

Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони ортиши.

👉@oliy_mahad
#тест_савол_фиқҳ
Ҳанафий мазҳаби ҳажждаги Сафо ва Марва ўртасидаги сайънинг ҳукми қандай?
Anonymous Quiz
60%
Вожиб
10%
Рукн
22%
Суннат
8%
Шарт
Илм ва амал (учинчи мақола)

Агар сен шу нарсаларни олишга қийналсанг, дангасаликни сезсанг, неъмат берувчи Зотдан – Аллоҳдан бу нарсани тўлиқлигича беришини сўраб илтижо қил. Шунда сенга ҳеч қачон хайру-яхшилик келмай қолмайди ва ҳеч қачон хайру-барокат ўтиб кетмайди, магар сен Аллоҳга маъсият-гуноҳ қилмасанг. Ким Аллоҳга яқинлашса ва интилса Аллоҳ уни муроду-мақсадига эриштиради ва излаган нарсасини ҳадя қилади. Аммо ким Аллоҳдан юз ўгирса, шақий-бадбахт, жоҳил бўлади ва ҳаёти икки дунё бадбахтлигида ўтади...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
Бугун 38 нафар бемор тузалди. Соғайганлар сони 194 нафарга етди.

👉@oliy_mahad
#Қуръоннинг_100_амри

13. Сизга билдирилган ишончни сақланг ва омонатни адо қилинг!

“...Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга, Роббисига тақво қилсин...”
(Бақара сураси, 283-оят).

✔️Обуна бўлинг: @Oliymahad
ИСЛОМ МОЛИЯСИ: АФСОНА ЁКИ ҲАҚИҚАТ?

Бугун соат 20:00да Ислом молияси мутахассислари Улуғбек Холматов ва Хондамир Нусратхўжаевлар билан суҳбатни ўтказиб юборманг.


Кўрсатувни MFaktor'нинг YouTube'даги каналида томоша қилинг

👉@oliy_mahad
#Динимиз_аҳкомлари

Фаришталар вафот этадиларми?

Исрофил алайҳиссалом сурга пуфлаган пайтда Аллоҳ уларнинг вафот этмасликларини хоҳлаган баъзи фаришталардан ташқари қолган барча фаришталар вафот этадилар. Бунга қуйидаги оят далолат қилади...

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Вариантлар ичида Нуҳ, Жин, Муддассир ва Муззаммил суралари Мусҳафдаги тартиби бўйича берилмаган.

Аслида Муддассир сураси аввалроқ нозил бўлган бўлсада, Мусҳаф тартиби бўйича Муззаммил сурасидан кейин келади.

Обуна бўлинг: @oliy_mahad
28. Олий Имрон сураси 46-61 оятлар
<unknown>
#Хатми_Қуръон #MP3

2⃣8⃣

Оли Имрон сураси 46-61 оятлар

101-гуруҳ талабаси Абдулбасир қори Камолов Рустам ўғли

Хатми Қуръонга қўшилинг:

👉@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАЛОЛ РИЗҚ

Тошкент
шаҳар "Оқилон" масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов

👉@oliy_mahad
АЖАБМАС

Хуш бўй келар узоқдан,
Эмин бўлсак тузоқдан,
Биз кўз тиккан бу боғдан
Райҳон чиқса, ажабмас.

Дема: «Қалбим гирёна,
Ишқ биноси вайрона…»
Қум ичиндан энди бир
Қўрғон чиқса, ажабмас.

Хафа бўлма йиллардан,
Чекин ёвуз диллардан,
Бу бесадо тиллардан
Қуръон чиқса, ажабмас.

Биз бадгумон эмасмиз,
Ёмон сўзни демасмиз,
Илон чиққан тешикдан
Инсон чиқса , ажабмас.

Нелар ўтди қошингдан,
Ёр, айланай бошингдан,
Тўккан қатра ёшингдан
Уммон чиқса, ажабмас.

Аҳли ишқ, аҳли иймон
Бошида минг имтиҳон,
Гирён яшаб, дунёдан
Хандон чиқса, ажабмас.

© Мирзо Кенжабек

ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!


👉@oliy_mahad
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг якшанба куни
19 апрел 2020 йил,
26 шаъбон 1441 йил.


Аллоҳим, ушбу кунни биз учун хайр ва барокотли кунлардан қилиб, қалбларимизни Ўзингга бўлган муҳаббат ила тўлдир.!!!

Обуна бўлинг:
@oliy_mahad.
​​#Қуръоний_дуолар

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ
   《Роббим, менга солиҳлардан ато эт》

(Соффат сураси 100-оят)

📲: @oliy_mahad
​​#тест_жавоб_сийрат

25 ёшларида савдо карвонини Шомга олиб борадилар.

📲: @oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ОДАМЛАР, МЕН СИЗНИ СОҒИНДИМ

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Шуҳрат Қаюмов


👉@oliy_mahad
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Беркинмачоқ (19-ҳадис)

Кунларнинг бирида Акмал исмли болакай дўстлари билан бирга беркинмачоқ ўйнаётган эди. Ўйин бошланган, болаларнинг барчаси беркиниш учун ҳар томонга тарқалиб кетишар эди. Акмал беркиниш учун йўл четидаги катта каштан дарахти ортидан жой топди. Шерикларини қидириб топиш вазифаси юклатилган болакай уни бу ердан топиб олиши қийин эди. Шу пайт оппоқ соқолли нотаниш бир киши каштан дарахти ортида беркиниб турган Акмални олдига келди...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
ТЕЗРОҚ КЕЛГИН, РАМАЗОН!

Тунларда қилинадиган тоат-ибодатлар билан қалбларимизга сакинатни олиб кел.

Тезроқ келгин! Кечалари қоим бўлишга, кундузлари рўзадор бўлишга ва бошқа яхшиликларингга жуда-жуда муҳтожмиз!


©Саидасрорхон

👉@oliy_mahad
29. Олий Имрон сураси 62-77 оятлар
<unknown>
#Хатми_Қуръон #MP3

2⃣9⃣

Оли Имрон сураси 62-77 оятлар

101-гуруҳ талабаси Абдулбасир қори Камолов Рустам ўғли

Хатми Қуръонга қўшилинг:

👉@oliy_mahad
#тест_савол_ақоид

Қирқ ёшигача мўтазила мазҳабида юриб, кейин аҳли суннага қайтган улуғ ақида имоми ким?
Anonymous Quiz
24%
Абу Бакр Қаффол Шоший раҳматуллоҳи алайҳ
38%
Имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ
19%
Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ
19%
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ