#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб
▪️Савол: Қандай ҳайвонларни
қурбонликка сўйса бўлади?
▫️Жавоб: Қўй, эчки, мол, туя каби ҳайвонларни эркаги ҳам, урғочиси ҳам сўйилиши мумкин. Улардан туя 5 ёшли, сигир 2 ёшли, қўй ва эчки 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Бироқ 6 ойлик қўй 1 ёшга кирган қўйга ўхшаган семиз бўлса, жоиздир. Бундай ҳайвонларни киши ўзининг имкониятига қараб сўйиши мумкин. Лекин бу ҳайвонлардан бошқа — товуқ, ўрдак, курка кабиларни қурбонлик ниятида сўйиш ҳаромга яқин макруҳ амалдир.
▫️Бир киши хоҳласа битта қўй ёки битта эчки ёки битта мол ёки битта туя сўйиши мумкин. Туя билан молни бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб сўйишлари мумкин. Биргаликда қурбонлик қилувчилар, ҳайвонни бирга сотиб оладилар ёки ораларидан бир кишига хайвонни сотиб олиш учун ваколат берадилар.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбон_ҳайити #Интервью
▪️Шайх Нуриддин домла Холиқназар - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
▪️Шайх Нуриддин домла Холиқназар - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб
▪️Қурбонликнинг вақти
▫️Савoл:
▫️Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?
▫️Жавоб:
▫️Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
▫️Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:
وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ
▫️яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).
▫️Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:
وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ
▫️яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
▫️Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.
▫️Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик
▪️ Қурбонлик ҳақида
▫️ Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар…
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/23935
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

▪️ Қурбонлик гўштини кимлар ейди?
▫️ Савол: Қурбонлик қилишни назр қилган одам сўйган қурбонлигининг гўштидан емаслиги тўғрисида эшитгандим, шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Жавоб: Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин…- Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/16490

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью #Қурбон_ҳайити
▪️Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов - Тошкент ислом институти ректори

▪️Уйғун Ғафуров - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

#Қурбон_ҳайити
🎉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори
▪️Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
▫️Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
▫️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

🎉 Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда 16 июнь куни нишонланади!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |

⚡️Қўшимча авиақатновлар ва бепул метро
🚝 Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь, якшанба куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш бошлайди.
Шунингдек, бу кунда метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
🛫 Қурбон ҳайити муносабати билан 15 июндан 18 июнгача қуйидаги маҳаллий йўналишларда қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда:
🔹 Тошкент – Наманган – Тошкент – 15 июнь;
🔹 Тошкент – Бухоро – Тошкент – 15, 17, 18 июнь;
🔹 Тошкент – Термиз – Тошкент – 15, 16, 17, 18 июнь;
🔹 Тошкент – Самарқанд – Тошкент – 16 июнь;
🔹 Тошкент – Урганч – Тошкент – 16 ва 18 июнь;
🔹 Тошкент – Фарғона – Тошкент – 17 июнь.