Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#илм #Имом_Бухорий #Сафар

Илм учун 14000 кмлик сафар

“Мен Шом, Миср ва Жазира (Дажла ва Фурот оралиғидаги ерлар)га икки марта, Басрага тўрт марта бордим, Ҳижозда олти йил яшадим. Aммо муҳаддислар билан биргаликда Куфада ва Боғдодга неча марта борганимнинг ҳисобига етолмайман”… – 4-курс талабаси Рўзиқулов Икром

Батафсил: https://oliymahad.uz/22715

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Сафар_ойи

Сафар ойида уйланиш, тўй қилиш ҳаромми?

Сафар ойида турмуш қуриш, тўй қилиш мумкин.

Сафар ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Набий саллаллоху алайхи васаллам: "Сафар ойидан шумланиш йўқ", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Сафар ойида уйланишдан қўрқиш, шумланиш иймоннинг заифлашувига олиб келади. Ва бу нотўғри эътиқоддир. Ҳар бир кун, ой Аллоҳнинг кунларидир. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир.

Сафар ойини ирим қилиб шумланиш, унда ёмонлик бор, ҳосиятсиз, деб ишониб, никоҳдан қочиш, катта харидлар қилмаслик, кўчишни ортга суриш илмсизлик аломатидир.

Сафар ойи бахтсизлик келтирмайди. Ирим-сирим, шумланиш нотўғри эътиқодларни келтириб чиқаради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Сафар_ойи

❗️Сафар ойида қандай дуо ўқилади?

Сафар ойида ўзига хос ибодат йўқ. Сиз қўшимча ибодатларда ғайратли бўлишингиз, нафл намоз ўқишингиз, Қуръон тиловат қилишингиз, душанба, пайшанба ва "ойдин кечаларда" рўза тутишингиз мумкин.
Хайр-эҳсон қилинг, бошқаларга ёрдам беринг, оилавий алоқаларни мустаҳкамланг - булар сафар ойида қилган энг яхши ибодатларингиз бўлади.

🔸Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч "ойдин кеча"нинг кундузларида: 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутишимизга буюрдилар" ва бошқа ривоятда ... "Булар тўла бир ой рўза тутишга тенг", дейилган" (Насоий ривояти (2422, 2423), ҳасан ҳадис).

Шунингдек, Сафар ойида Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилишингиз мумкин:

اَللّهُمَّ فَرِّجْنَا بِدُخوُلِ الصَّفَرِ وََاخْتِمْ لَنَا بِالْخَيْرِ وَ الظَّفَرِ

🤲🏻 “Эй Аллоҳим! Бизни Сафар ойига кириш билан хурсанд эт. Якунини биз учун яхшилик ва ғалаба қил".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал
#Сафар

“Мен Ватандан айрилиқдек оғир синовга дучор бўлмаганман”

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукрулло домла Эгамбердиевлар Россия Федерациясининг Москва ва Санк-Петербург шаҳарларида ватандошлар билан учрашмоқдалар.

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25032

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ИСТАМБУЛ ШАҲРИГА ЕТИБ КЕЛДИЛАР

Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокидаги тарихий йиғилишда иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига етиб келдилар.

🛫 Муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Истамбул халқаро аэропортида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Евросиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Солиҳ Гур ва Ўзбекистоннинг Туркия давлатидаги элчихонаси вакиллари кутиб олдилар.

🔸Айни пайтларда Муфтий ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокидаги биринчи йиғилиш доирасида амалга оширилиши режа қилинган тадбирларга тайёргарлик кўрмоқдалар.

📍 Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокида илк йиғилиш Туркиянинг Истанбул шаҳрида эртага, 15 апрель куни бўлиб ўтади.

🌙 Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия каби давлатлар дин пешволари иштирок этишлари режалаштирилган.

Сафар жараёнларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

#Муфтий #Сафар #Туркия
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУН ҚАТНАШАДИГАН МУҲИМ ТАДБИРЛАР

🇹🇷 Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокидаги анжуманда қатнашиш учун Истанбул шаҳрида бўлиб турибдилар.

🌙 Бугун, 15 апрель куни муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бир қанча муҳим тадбирларда иштирок этишлари кутилмоқда.

Ушбу халқаро анжуман доирасидаги тадбирлар режаси қуйидагича:

🔸“Aё София” масжидида жума намози ўқилади;

🔸 “Aё София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими ўтказилади;

🔸 Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилиши “Ретаж Рояле” меҳмонхонасида бўлиб ўтади;

🔸 Aбу Aйюб ал-Aнсорий мажмуаси зиёрат қилинади;

🔸 Aйюб Султон масжидида таровиҳ намози ўқилади.

🟢 Сафар жараёнларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal

🔗 t.iss.one/oliymahad –диний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё Софя Фотиҳ” мадрасаси очилиш маросимида қатнашдилар

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули ҳамда бир гуруҳ давлат ва дин арбоблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “AЁ СОФЯ ФОТИҲ” МАДРАСАСИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ҚАТНАШДИЛАР

15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сўзга чиқиб, мазкур мадраса тарихи ҳақида сўзларкан, унда дарс берган буюк аждодимиз Али Қушчи ҳазратлари хизматларини эътироф этиб жумладан бундай деди:

...Биринчи муддариси мулла Хусрав бўлган бу даргоҳда Али Қушчи ҳам дарс берган. (Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига қараб) Ўзбекистон вакили бор-а! Ҳа, Али Қушчи бу ерда дарс берган...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!